"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Анхель Ди Мария "Реал"ни тарк этганидан афсусда эмаслиги ва ҳар доим Англия клубларидан бирида ўйнашни орзу қилганлигини маълум қилди.
"Реал" билан ҳамма нарса ютдим - Испания чемпионати, Испания кубоги, Чемпионлар лигаси, Испания суперкубоги. Биргина клублар ўртасида жаҳон чемпионати қолди, бу вақтда мен "МЮ" сафида эдим.
Мен Мадридда 4 йил ўтказдим, ўзгаришлар вақти келган эди. Мен болалигимдан Англия чемпионатида ўйнашни орзу қилганман. Прмеьер-лигада ўйнаш - ҳар доим орзум ва мақсадим бўлиб келган", - дейди Ди Мария.