Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Йилнинг энг яхши футболчиси» номини ким қўлга киритади – Аҳмедов, Денисов ёки Искандаров?

Баҳо:
+1 | -

Мана, кўзди очиб юмгунча январь ойида Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубоги мусобақаси ҳам ўз якунига етди. Биз ўзбекистонлик мухлисларни энди февраль ойида ҳам муҳим футбол воқеалар кутиб турибди.

10 февраль куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Футбол Конфедерациясининг ЖЧ-2018 1-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимидир. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашини 2-босқичдан бошлашсада, миллий термамизнинг гуруҳдаги рақибларини ва ўйинларни ўтказиш санасини билиб олиш имкониятига эга бўлишимиз шубҳасиз.

Февраль ойида Ўзбекистон футбол федерациясининг йил якунларига бағишланган тадбирида  “Йилнинг энг яхши мураббийи”  аниқланиши билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси бўлишга Одил Аҳмедов («Краснодар», Кубань), Виталий Денисов («Локомотив», Москва) ва Жамшид Искандаров («Пахтакор», Тошкент) даъвогарлар ичидан  “Йилнинг энг яхши футболчиси” номи эълон қилинади.

1992 йилдан ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг яхши футболчиси” номини қўлга киритган футболчилар руйхати билан қуйидаги жадвал орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Йил

Футболчи

Клуби

1992

Валерий Кечинов

«Пахтакор», (Тошкент)

1993

Миржалол Қосимов

«Пахтакор», (Тошкент)

1994

Игорь Шквырин      

«Маккаби», (Нетания, Исроил)

1995

Олег Шацких           

«Навбаҳор», (Наманган)

1996

Павел Бугало

«Пахтакор», (Тошкент)

1997

Павел Бугало

«Пахтакор», (Тошкент)

1998

Миржалол Қосимов

«Пахтакор», (Тошкент)

1999

Андрей Акопянц     

«Пахтакор», (Тошкент)

2000

Жафар Ирисметов   

«Дўстлик», (Тошкент вилояти)

2001

Миржалол Қосимов

«Крилья Советов», (Самара, Россия)

2002

Александар Гейнрих

«Пахтакор», (Тошкент)

2003

Максим Шацких     

«Динамо», (Киев, Украина)

2004

Миржалол Қосимов

«Алания», (Владикавказ, Россия)

2005

Максим Шацких     

«Динамо», (Киев, Украина)

2006

Максим Шацких     

«Динамо», (Киев, Украина)

2007

Максим Шацких     

«Динамо», (Киев, Украина)

2008

Сервер Жепаров      

«Бунёдкор», (Тошкент)

2009

Одил Аҳмедов         

«Пахтакор», (Тошкент)

2010

Сервер Жепаров

«Сеул», (Ж. Корея)

2011

Одил Аҳмедов

«Анжи», (Махачқалъа, Россия)

2012

Санжар Турсунов    

«Алания», (Владикавказ, Россия)

2013

Виталий Денисов

«Локомотив», (Москва, Россия)

Эътиборли жиҳати шунда-ки, ҳозирги кунда миллий терма жамоамизни бошқараётган Миржалол Қосимов футболчилик фаолиятида “Йилнинг энг яхши футболчиси” номини учта клубда ўйнаб тўрт марта қўлга киритган бўлса, Максим Шацких эса фақат битта клубда ўйнаб тўрт марта қўлга киритганлиги билан бошқалардан ажралиб турибди. Шунингдек, мана ўн саккиз йилдирки Павел Бугалодан ташқари хеч бир дарвозабонга ҳалигача ушбу номининацияни қўлга киритиш насиб этмаган.

Абдумажид Қодиров               

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:57, 10.02.2015.
Ўқилди: 5032 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4215]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3662]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2279]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2156]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2104]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2006]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1892]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1793]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1463]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1415]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик