"Куинз Парк Рейнджерс" президенти ва хўжайини Тони Фернандес жамоа учун янги бош мураббийи топганини ва яқин вақт ичида буни эълон қилишини маълум қилди.
"КПР" 3 февраль куни Ҳарри Реднаппнинг истеъъфосидан сўнг бош мураббийсиз қолган. Бу вазифага бош номзод "Тоттенҳэм"нинг собиқ устози Тим Шервуд тахмин қилинмоқда ва катта эҳтимоллар билан Фернандес уни назарда тутмоқда.
"Орзуимдаги мураббийни топганга ўхшайман. Бу ҳамма ўйлаётган киши эмас. Бироз кутинг. Бир-икки ишлар қолди, аммо мен жуда мамнунман. Матбуот нотўғри ёзмоқда", - дейди Фернандес ўз твиттерида.