"Севилья"да ижарада ўйнаётган "Барселона" ҳимоячиси Денис Суарес муддатидан олдин каталонияликлар сафига қайтиши мумкин.
"Барселона" мавсум тугагач, испаниялик 21 ёшли футболчини ижара муддати тугашидан бир йил аввалроқ ортга қайтармоқчи, дея хабар беради Marca.
Таъкидлаш жоиз, "Барселона"нинг бу ҳаракатлари ФИФА томонидан қўйилган 2016 йилгача трансфер тақиқи сабаб бўлиши мумкин.
Каталонияликлар Суарес учун маълум бир сумма тўлашлари ёки ёш ўйинчилар - Серхи Сампера, Адама Траоре, Серхи Роберто ёки Мунир Эл Ҳаддодийларнинг бирига алмаштиришилари кутилмоқда.