Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Эрик Геретс: «Об-ҳаво ҳеч кимга устунлик бермайди»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичидан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Ал-Жазира” жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб Амирлик клуби бош мураббийи Эрик Гаретс ва ҳимоячи Башир Саид журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

— Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. “Бунёдкор”ни ҳурмат қиламиз, — дейди бош мураббий.

— Рақибни ҳурмат қилган айтишим мумкинки, эртага биз ғалаба учун майдонга тушамиз. Эртанги ўйин рақибимизга ва албатта ўзимизга ҳам омад тилайман, — дейди Башир Саид.

— Ўзбекистонда миллий чемпионат бошланмагани боис “Бунёдкор”ни қай тарзда ўргандингиз?
— Биз “Бунёдкор”ни Туркиядаги назорат ўйинлари орқали кузатдик. Шунингдек, жамоанинг аввалги ўйинлари ёзилган видеоёзувларини таҳлил қилиб чиқдик.

— Эртанги ўйин тезкор футбол кўрсатишга халал бериши мумкинми?
— Ҳар иккала жамоа бир хил шароитда бўлади. Об-ҳаво кимгадир устунлик беради, деб ўйламайман. Бундан ташқари, мен бельгияликман, совуқ ҳавога кўникканман.

— Тўқнашув фақат битта ўйиндан иборат бўлади. Бу баҳсга жамоа қандай тайёргарлик кўрди?
— Албатта, ўз уйида ўйин ўтказиш "Бунёдкор"га ёрдам бериши мумкин. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, деган ибора бекорга айтилмаган. Нима бўлган тақдирда ҳам биз ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз.

— Саралаш босқичининг фақат битта ўйиндан иборатлигига муносабатингиз?
— Албатта, плей-офф босқичи иккита ўйиндан иборат бўлса, яхши бўларди. Биз эса ОФКнинг қарорини ҳурмат қиламиз.

— "Бунёдкор"нинг қайси футболчисини алоҳида қайд этасиз?
— Рақиб ўйинларини ўрганиш орқали, унинг ҳар бир футболчиси ҳурматга лойиқ эканини билдим. Алоҳида битта номни айтмаган бўлардим.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:38, 16.02.2015.
Ўқилди: 7161 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик