Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сергей Лушчан: «Мухлислар тўла стадионни соғинганмиз»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичидан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Ал-Жазира” жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдинги матбуот анжуманининг икинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан ва ҳимоячи Акмал Шораҳмедов иштирок этишди.

— Ушбу ўйин ёмон тайёргарлик кўрмадик. Фикримча, жамоа эртанги ўйинга тайёр. Эртанги ўйин мухлислар учун ҳам қизиқ ўтишига шубҳа йўқ", - дейди Лушчан.

— Акмал, ҳимоячи сифатида рақибнинг қайси футболчиларини диққат билан ўрганиб чиқдингиз?
— Ҳимоячи бўлганим учун ҳужумчиларни ўргандим. "Ал-Жазира"нинг 7 ва 10-рақамли ҳужумчилари хавфлироқ. Улардан эҳтиёт бўлишимиз керак. Эшитишимча, ўзбек клубларидан ҳали ҳеч ким “плей-офф” босқичидан ўта олмаган экан. Ушбу нохуш анъанани тўхтатиб, мухлисларга қувонч улашмоқчимиз. Ҳозирги муаммоимиз рақибнинг кучлилигида эмас, балки бу йилги илк расмий учрашувимиз эканлигидир. Бу жиҳат албатта қандайдир вақт давомида ўз таъсирини кўрсатади. Пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўрганмиз. Лекин асосий вақтда ютишни истаймиз. Биз “тартиб маҳоратдан устун” нақлига амал қиламиз. “Бунёдкор” жудаям тартибли жамоа.

— Рақиб — кучли. Ўйинчиларимиз номдор футболчилар қаршисида саросимага тушиб қолмасликлари учун иш олиб борилдими?
Лушчан: — Эртага биз масумдаги илк расмий ўйинимизни ўтказамиз. Рақибни ўрганган ҳолда йигитлар билан ишлаяпмиз. Уларга ўйиннинг муҳимлигини тушунтиряпмиз. Жамоамизда профессионал футболчилар йиғилган. Улар саросимага тушиб қолишмайди. Улар мухлислар тўла стадионни соғинишган. Стадион мухлислар билан тўлади, деб умид қиламиз.

— Акмал, рақиб сафида жарангли номлар бор. Бу ҳолат сизларга таъсир қилмайдими?
— Битта ўйин учун ўзимизда куч топиб ҳаракат қиламиз. Йигитлар жанговар кайфиятда. Ғалаба учун жонимизни бериб ўйнаймиз. Балки биз индивидуал жиҳатдан рақибнинг айрим футболчиларидан кучли эмасдирмиз, аммо бизда ғалабага бўлган хоҳиш кучли. Мухлислар қаршисида ўйнаётганимиз ҳам бизга устунлик беради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:52, 16.02.2015.
Ўқилди: 8547 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.