Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ислом Аҳмедов: «Эртага «Бунёдкор» ҳеч қандай муаммога дуч келмаслиги керак»

Баҳо:
+ | -

"Спорт" канали орқали эфирга узатилган "Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони бўлган таниқли мутахассис Ислом Аҳмедов "Бунёдкор"нинг ОЧЛ саралаш босқичи доирасида "Ал-Жазира"га бўладиган ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртага бўладиган "Ал-Жазира"га қарши ўйинда "Бунёдкор" ҳеч `қандай муаммога дуч келмаслиги керак. Қачонгача рақиб кучли экан, унинг таркибида кучли футболчилар бор экан деб хавотир олишимиз керак? "Бунёдкор" — профессионал клуб. Жамоа декабрь ойида мавсумга тайёргарликни бошлаб, ўзи истаган футболчиларни таркибга таклиф қилди, ўзи истаган жойда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.

Яқинда Тожикистон мураббийлар курсида инструктор сифатида иштирок этиб қайтдим. Ўшанда "Хайр" клуби ОФК кубоги саралаш босқичи доирасида Бангладеш жамоаси билан ўйинини кўрдим. Тожикистон клуби ушбу ўйинга атиги 2 ҳафта олдин йиғилиб, тайёргарликни бошлаган. Уларнинг хориждаги йиғин ўтказиши ҳақида ҳеч қанақа гап йўқ. Улар ҳаттоки Тожикистоннинг ўзида нормал тайёрланиш учун имкониятга эга бўлишмади. Шу аҳволда майдонга чиқишди ва Бангладеш жамоасини зўрға ютишди.

Бизда эса вазият бутунлай бошқача. Бизда барча шароит бор. "Бунёдкор"да Ўзбекистоннинг энг иқтидорли футболчилари йиғилган. Тўғри, "Ал-Жазира"ни ҳурмат қилиш керак. Рақибнинг ҳурматини жойига қўйган ҳолда, майдонга чиқиш керак ва ғалаба қозониш лозим. Бошқача бўлиши мумкин эмас", - дейди Ислом Аҳмедов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:58, 16.02.2015.
Ўқилди: 6336 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.