Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Бунёдкор» «Ал-Жазира»ни жазолай оладими?

Баҳо:
+1 | -

Учта клубимиз Осиё чемпионлар лигасини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлайди. "Бунёдкор" эса эртага ўз майдонида "Ал-Жазира"ни мағлуб этиб, гуруҳ босқичида иштирок этадиган тўртинчи жамоага айланишга ҳаракат қилади.

Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида "қалдирғочлар" бош мураббийи Сергей Лушчан жамоасининг БАА клубига қарши ўйинда муваффақиятга эришишига ишонишини таъкидлаб ўтди. "Йигитлар ўз ўйинларини намойиш этишса, ҳаммаси жойида бўлади", - дея таъкидлаб ўтди Сергей Иванович. Келинг, жамоамиз муваффақиятга эришиши учун қандай ўйнаши лозимлиги ҳақида мулоҳаза юритиб кўрамиз. Бу орқали "Бунёдкор" мураббийлар штабига ақл ўргатмаймиз, аксинча уларнинг режаларини олдиндан билишга уриниб кўрамиз.

ҲАЯЖОН
"Бунёдкор" ўз майдонида, ўзбек футбол мухлислари қаршисида ўйнайди. Боз устига, бу мавсумдаги илк расмий ўйин бўлади. Ҳозирги кунда ўйин амалиётига эга бўлган "Ал-Жазира"дан фарқли равишда Лушчан шогирдларида ҳаяжон бўлиши табиий. Бу ҳаяжон 5-10 дақиқа ичида ўтиб кетади. Ўйин бошидаги ана шу 5-10 дақиқани жамоа ўта эҳтиёткорлик билан ўтказиши лозим. "Жазира" томонидан уюштириладиган босим пайтида футболчилар ўзини йўқотмасдан, қалтис ҳаракат қилмасдан ўйнашлари керак.

ТАКТИКА
Ҳозирги кунда "Бунёдкор" очиқ ўйин намойиш қилишга тайёр эмас. Боз устига, барча масала битта ўйинда ҳал бўлса, ҳар қандай мураббий натижани биринчи ўйинга қўяди. Шу боис, Лушчан ўйинга 4-4-1-1 тактик схемасини танлаши мумкин. Яъни тўрт ҳимоячининг (Шораҳмедов, Милошевич, Каримов, Комилов) олдига тўрт ярим ҳимоячини қўяди. Улардан икки нафар таянч ярим ҳимоячисидан иборат бўлади. Бу вазифа катта эҳтимол билан Иброҳимов ва Бекричга топширилади. Уларнинг олдида — ҳужум ортида Шокир Зуаги ўйнаши мумкин. Қанотларда Достон Ҳамдамов ва Сардор Рашидов ҳужумларга ёрдам беришади. Айниқса, Рашидов қарши ҳужумларда муҳим вазифани бажариши лозим. Ягона ҳужумчи сифатида Воҳид Шодиев (ёки Забиҳилло Ўринбоев) ўйнашини тахмин қиламиз.

ЎЙИННИНГ БОРИШИ
"Ал-Жазира" юлдузларига қарши жамоамиз тартибли ва зич ҳимояга асосланиб ўйнайди. Шунда ҳужумда "қалдирғочлар"да албатта имкониятлар бўлади. Абу-дабиликлар ҳужумкор ўйин намойиш қилишади, аммо ўз дарвозаларидан кўп гол ўтказиб юборишади. Улар БАА чемпионатининг ушбу мавсумида ҳозирча 16та ўйин ўтказиб, 45та гол уришган ва 28та (!) гол ўтказиб юборишган. Эътибор беринг, улар деярли ҳар бир ўйинда 2тадан гол ўтказиб юборишган. Ўз олдига жиддий мақсад қўйган жамоа учун бу кўп, албатта. Шундай экан, Лушчан шогирдларига ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтишни ўргата олган бўлса, тошкентликлар албатта гол уришади, бир эмас, бир неча марта. Шу тариқа "Бунёдкор" "Ал-Жазира"ни жазолаши шарт.

Бир ҳолатни унутмаслик керак. "Бунёдкор" биринчи бўлиб гол ўтказиб юбормаслиги лозим. Ҳаттоки биринчи бўлимда дарвозаларга гол киритилмаслиги "қалдирғочлар" учун салбий ҳолат эмас. Жамоа ўз вақтини кутиши ва яратилажак имкониятдан фойдаланиши лозим.

Савол туғилади, мабодо "Бунёдкор" биринчи бўлиб ўтказиб юборса нима бўлади? Шубҳасиз, қийин бўлади. Ишончим комил, Лушчан бундай ҳолатга ҳам тайёргарлик кўрган. Бунда жамоамиз тўп назоратига эътибор қаратиб, стандарт вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Рашидовнинг жарима зарбалари рақиблар учун хавфли эканини яхши биламиз. Бурчак тўплари пайтида Шодиев, Зуаги, Филипосян каби бўйдор футболчиларимиз ҳужумга етиб боришади. Сергей Лушчан иш услубига кўра, жамоани жисмоний жиҳатдан яхши тайёрлайдиган мутахассис ҳисобланади. "Қалдирғочлар" жисмоний жиҳатдан рақибга ютқазмасликлари керак. Жамоа янги футболчиларни декабрь ойидаёқ ўз сафларига қўшиб олганлари яхши бўлган. Бир нечта йиғинлар орқали клуб ўйин тасвирини шакллантириб улгурганлигига ишонамиз.

ХУЛОСА
Эртанги ўйин "Бунёдкор" учун осон бўлмайди. Шу билан бирга "Ал-Жазира" учун ҳам очон кечмайди. Буниси аниқ. Биринчи гол урган жамоа устунликка эришади. Айниқса, ўйин қўшимча бўлимларгача давом этса, унда уриладиган гол ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Пенальтилар сериясида эса кўп нарса дарвозабонларга боғлиқ.

Барчангизни янги мавсум бошланаётгани билан табриклаймиз. Мухлисларни соат 17:00да бошланадиган ўйинни томоша қилиш ва "Бунёдкор"ни қўллаб-қувватлаш учун стадионга таклиф этамиз. Умид қиламиз, ўзбек жамоаси ғалаба қозониб, ишқибозларга хурсандчилик улашишади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:12, 16.02.2015.
Ўқилди: 7500 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.