Кириш Регистрация

"Металлург": Вагапов ҳамда Нўъмонов билан шартнома тузилди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, янги мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоаси машғулотларида ўтган мавсумни Навоийнинг “Қизилқум” таркибида ўтказган Руслан Вагапов ва “Сўғдиёна” вакили Аюбхон Нўъмоновлар иштирок этиб келишаётганди. Кеча ушбу футболчилар расман “Металлург” ўйинчиларига айланишди.

Ҳар иккала футболчи билан келишувга эришилди ва бир йиллик шартнома имзоланди. Клубдаги янгиликлардан яна бири узоқ йиллар жамоага фидоий ўйинлари билан ёрдам бериб келган Илёс Қурбонов футболчилик фаолиятини якунлади ҳамда мураббийликка ўтди. Клуб раҳбарияти Илёснинг “Металлург” жамоаси тараққиётига қўшган улушини инобатга олиб уни клуб ихтиёрида олиб қолишга қарор қилди. Бу мавсумдан эътиборан И.Қурбонов мураббийлар штабида иш олиб борадиган бўлди.

Жамоани тарк этганларга тўхталадиган бўлсак, ҳимоячи Саидкомил Акбаров “Бухоро” ўйинчисига айланди. Суннатилла Мамадалиев эса “Олмалиқ”дан “Навбаҳор”га кўчиб ўтганлигини ва Наманган жамоаси билан шартнома имзолаганлигини қайд этиш лозим. Шунингдек, асосий дарвозабонимиз бўлиб келган Маъмур Икромов “Локомотив” (Тошкент) жамоаси посбонига айланди. Игнатий Нестеров жароҳат олгач, темирйўлчилар унинг ўрнига муносиб номзод излашга тушишди ва М.Икромовнинг номзоди устида тўхталишди. “Металлург” ФК раҳбарияти Маъмурнинг нуфузли мусобақаларда қатнашиш истагини рад эта олмади ва унга оқ йўл тилади. Эндиликда собиқ дарвозабонимиз Осиё чемпионлари лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этади. Ўз навбатида “Металлург” футбол клуби раҳбарияти, ўйинчилари ва мухлислари клуб ривожига муносиб ҳисса қўшган барча ўйинчиларига миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 13:42, 20.02.2015.
Ўқилди: 3546 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик