"Сампдория" президенти Массимо Ферреро клубнинг аввалги шуҳратини тиклаш ҳақида гапираркан, келажакдаги энг асосий трансфер мақсадини маълум қилди.
"Мен буюк "Сампдория"нинг юраги бўлишни истайман. Паоли Мантовани эришган ютуқларга эришишни истайман. Кимни сотиб олардим? Олдимга ҳар доим юқори мақсадларни қўяман - Лионель Мессини олиб келмоқчиман. У "Сампдория"ни севади деб ўйлайман, мен эса ғалаба қозонишни ёқтираман", - дейди Ферреро.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг "Барса" билан шартномаси 2018 йилгача тузилган, унинг товон пули 250 млн евро қилиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Генуя шаҳри клуби Мантовани президентлиги даврида уч марта Италия кубоги (1985, 1988, 1989), Кубок эгалари кубоги (1990), Италия чемпионлиги (1991) ва Италия суперкубоги (1991)ни қўлга киритган. Шунингдек, 1992 йилда Чемпионлар кубоги финалига чиққан ва "Барселона"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.













