Кириш Регистрация

«Оқ-тепа» «Қўқон-1912»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

«Оқ-тепа» назорат учрашувидаги навбатдаги рақиби олий лига вакили “Қўқон-1912” қарши бўлди.

Қизиқарли кечган учрашувда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Худди “Махтаорол”га қарши ўйинда бўлгани каби тошкентликлар бу сафар ҳам бир қатор имкониятлардан фойдалана олишмади. Аксинча, меҳмонлар кичик бир вазиятни голга айлантиришди. Тажрибали Нодир Қўзибоев дарвозабон Акмал Турсунбоев билан бирга-бир вазиятда унга имконият қолдирмади – 0:1.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини эртага олий лиганинг яна бир вакили “Андижон”га қарши ўтказади. Беллашув 16:00да “Оқ-тепа” стадионида старт олади.

Назорат учрашуви
ОҚ-ТЕПА - ҚЎҚОН-1912 - 0:1 (0:0)
20 февраль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
“Оқ-тепа”: Акмал Турсунбоев, Темур Яфаров, Илдар Магдеев, Сергей Рекун, Маҳсуджон Ҳайитов, Шаҳзод Сулаймонов, Жўрабек Собиров, Марат Қудратов, Асилжон Мансуров, Элдор Эргашев, Берумий Абдунабиев.
Захирадан тушганлар: Сардор Соибов, Собир Усмонхўжаев, Дилшод Исоқулов.
“Қўқон-1912”: Руслан Матниёзов, Шоҳруҳ Холматов, Илья Ильин, Алексей Николаев, Хуршид Мухторов, Ориф Мамажонов, Фурқат Ҳасанбоев, Маъруф Зокиржонов, Қувондиқ Рўзиев, Авазхон Маматхўжаев, Нодир Қўзибоев.
Захирадагилар: Нодир Ашурматов, Носир Отақўзиев, Азиз Тўхтабоев, Иззат Ғаниев.
Гол: Нодир Қўзибоев, 83 – 0:1.
Четлатиш: Носир Отақўзиев, 63.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 21:30, 20.02.2015.
Ўқилди: 3924 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик