Мен сизга айтсам, йилда бир бор бўлса ҳам инсон ўзини шифокорга кўрсатиб, даволаниб туриши керак экан. Ҳар ҳолда дунё ташвишларини унутиб, ишда раҳбарнинг қалампирдай аччиқ сўзларию, ўқрайган кўзлари, уйдаги деди-деди, айтди, қўйдилару кўнгил хираликларни бир зумга унутиб, асабларни тинчлантириб даволанишга нима етсин.
Мен ҳам шундай қилдим, боре дедим, ишингаям дедим, ташвишларингаям дедим, қўрқмадим, шартда шифохонага ётдим, қўйдим. Мен асабларни даволаш бўлимидаман, муолажалар ҳам фақат асаб учун, тинчлантирувчи осма уколлар, таблеткалар, физиотерапия, массаж, қисқаси дардингизга даво бўлувчи шифокорлар сизга парвона, ҳаммаси жойида, ҳаммаси зўр. Тинчлантирувчи дори-дармонларни қабул қилиб кундан кунга соғайиб, унча-мунча гап сўзлар, муаммолар менга зиғирчаям таъсир этмаяпганини сезиб бормоқдаман. Тушликка қадар муолажалар, кейин эса дам олиш соати, бўш вақт кўп, яхшиям интернет бор, зерикишга вақт йўқ. Бекорчиликда футбол сайтларини очиб, блогда чанг босиб ётган эски мақолаларни қайтадан ўқиб чиқдим, эҳе қанча таклиф, қанча муаммо, қанчадан-қанча танқидлар, энг қизиғи, гарчи эски мақолалар бўлса ҳам ҳамон керакли, ҳамон долзарб, ўйга толаман шунча талаб, таклиф, танқидлардан кейин қандай ўзгариш бўлди. Саволим — жавобсиз.
Давоми "Мухлис минбари" блогида.