Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

ЕЧЛ. «Барселона» Суареснинг дубли эвазига «Сити» майдонида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал ўйинлари давом этади. “Барселона” сафарда “Манчестер Сити” меҳмони бўлди ва минимал фарқ билан ғалаба қозонди.

Каталонияликлар биринчи бўлимни жуда кучли ўтказди ва рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилди. Ҳар иккала гол Луис Суарес ҳисобига ёзилди. Ўйиннинг 16-дақиқасида Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Компани тўп бош билан қайтарди, аммо Суарес тўпга дарҳол зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. 30-дақиқада Месси чап қанотда очилган Альбага пас берди. Хордининг узатмасига Суарес оёқ қўйди ва тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди.

Иккинчи бўлимда “Манчестер Сити” ўзига келди ва яхши ўйнай бошлади. Ўйиннинг 69-дақиқасида жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилган Давид Сильва тавани билан тўпни ортга ташлаб берди. Тўпга етиб келган Агуэро ҳимоячилардан қочиб кетди ва бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқада Сабалетанинг қўполлига эвазига “Сити” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Лионелнинг зарбаси Жо қайтарди, қайтган тўпга Месси бош билан зарба берди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

Луис Энрике шогирдлари кучли рақиб устидан сафарда ғалаба қозонишди. “Манчестер Сити” кейинги босқичга чиқишни истаса, “Камп Ноу”да иккита тўп фарқи билан ғалаба қоозониши талаб қилинади. Бу эса осон иш эмас.

ЕЧЛ, Нимчорак финал, дастлабки ўйин
МАНЧЕСТЕР СИТИ – БАРСЕЛОНА 1:2 (0:2)
Голлар: 0:1 – 16 Суарес, 0:2 – 30 Суарес, 1:2 – 69 Агуэро.
Ноаниқ пенальти: Месси (90+4, дарвозабон)
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Демичелис, Компани, Клиши, Фернандо, Сильва (Санья, 78), Насри (Фернандиньо, 62), Милнер, Агуэро, Жеко (Бони, 68).
Барселона – тер Штеген, Дани Алвес (Адриано, 75), Бускетс, Пике, Альба, Иньеста, Маскерано, Ракитич (Матьё, 71), Неймар (Педро, 80), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Ракитич (41), Дани Алвес (45), Клиши (59), Адриано (88), Фернандо (90).
Четлатиш: Клиши (74).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:34, 25.02.2015.
Ўқилди: 9184 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [7085]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [6896]

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади [4234]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3633]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2594]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2546]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2158]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [1972]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1707]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [1619]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик