Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ҳамид Дерахшан: «Бунёдкор»нинг кучли томонларини ёпа олдик»

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" ва "Пирузи" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Ҳамид Дерахшон ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Суша Маканий иштирок этишди.

Дерахшан: — Яхши ўйин бўлди. "Бунёдкор" футболчилари яхши ўйнашди. Улар муносиб ўйин кўрсатишди. Бугун биз ҳам яхши ўйнадик. Биз асосан натижа учун ўйнадик. Биринчи навбатда даврозабонимизга миннатдорчилик билдираман. Ғалабада унинг ҳиссаси катта бўлди. Бугунги ўйинда ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик ва ўз мақсадимизга эришдик.

Суша Маканий: — Ўйин яхши ўтди. "Бунёдкор" билан ўтган йили ҳам ўйнагандик. Бугунги "Бунёдкор" анча кучли кўринди. Ўйиннинг энг яхши дарвозабони деб топишганидан хурсандман. Бугун ҳимоячилар ҳам яхши ўйнашди, уларга эътирозим йўқ.

— Битта тўп билан олдинда бориш — бу қалтис ҳисоб. Ўша пайтда қарши ҳужум учун имконият бўлса ҳам, шогирдларингиз нима учун олдинга ўтишмади?
— Биринчи навбатда хато қилмасликка ҳаракат қилдик. Чунки "Бунёдкор" кучли жамоа. Бундай пайтда ҳимоя очилиб қолиши ва бундан рақиб фойдаланиши мумкин эди. Биз эса 1:0ни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, гуруҳдан чиқиш учун "Бунёдкор"да ҳали имконият бор.

— Шу пайтгача жамоангиз 4та ўйинда ғалаба қозона олмаганди. Бугунги ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?
— "Бунёдкор"нинг "Ал-Жазира" ва "Ан-Наср"га қарши ўйинларини кўриб чиққандик. Жамоа қанотдан яхши ўйнашини билардик. Уларнинг сафида тезкор футболчилар бор. Аввалги жамоалар "Бунёдкор" шу чизиқларини ёпишга улгуришмаганди. Биз эса бугун биринчи навбатда рақибнинг кучли томонини ёпишга муваффақ бўлдик. Натижада "Бунёдкор"нинг имкониятлари анча чекланиб қолди.

— "Бунёдкор" ўйиннинг дастлабки 15-20 дақиқаси давомида тўпни яхши назорат қила олади. Бу жамоанинг кучидан далолат берадими?
— Ўзбек клубларига қарши омадсиз ўйнардик. Бугун ушбу анъанага барҳам берганимиздан хурсандмиз. Шогирдларим берган кўрсатмаларимни ортиғи билан бажаришди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:10, 03.03.2015.
Ўқилди: 4733 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.