Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул 1-1 Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима 1-0 Шангхай Шенхуа
10/12 22:45 Қорабоғ - Аякс
10/12 22:45 Вильярреал - Копенгаген
11/12 01:00 Атлетик Бильбао - ПСЖ
11/12 01:00 Байер - Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д - Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге - Арсенал
11/12 01:00 Ювентус - Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика - Наполи

"Локомотив" дурангга рози бўлди

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ўйинни худди кечаги "Бунёдкор"дай фаол бошлади. Аммо "Қалдирғочлар"да фарқли ўлароқ, "темирйўлчилар" тезда ҳисобни очишди. 7-дақиқада фаол ҳужумларнинг бирида Лутфулла Тўраев рақиб жарима майдони чизиғи олдида рақиблардан холи турган Зотеевни кўрди унга тўп ўзатди, Олег тўпни эгаллаб олди ва тез оёғига ўнглаб Салимийнинг узоқ бурчагини нишонга олди - 1:0.

Шундан сўнг форслар ҳам жонланиб қолишди, бир вазиятда рақиб ҳужумчисининг бош билан берган зарбасини Маъмур Икромов қайтариб қолди, қайтган тўпни Салим Мустафоев узоқлиштирди.

Рақибнинг яна бир ҳужумни Ислом Тўхтахўжаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб тўхтади. Ушбу ваўзиятдан кейин тепилган бурчак тўпидан сўнг ҳисоб тенглашди. Бурчак тўпи тепилгандан сўнг тўп жарима майдончаси чизи олдида турган Меҳрдод Жаъматийга келиб тушди ва футболчи дарвоза томон зарба берди. Тўп Темурхўжа Абдухолиқовга тегди ва рикошет бўлиб дарвозадан жой олди. Маъмур Икромов тўпга ета олмади.

Умуман биринчи бўлимда Абрамов жамоаси голгача яхши босим ташкил қилди ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг футболчилар ортга чекинишди. Натижада гол ўтказишди. "Локо"да ё ҳали ўйин яхши шаклланмаган, ёки футболчилар ўз ўйинларини кўрсата олишмади.

Иккинчи бўлимда эса "Локо" деярли хавли вазиятлар яратмади, тўғри, зарбалар бўлди, аммо вазият яратишда футболчиларимиз оқсади. Бунга форсларни яхши ва аниқ ҳимояланганликларини таъкидлаш жоиз.

Корян бир вазиятда узоқ масофадан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди, аммотўп дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. Бироз ўтиб худди ўша Корян Тўраевнинг узатмасидан сўнг тўпни эгаллаб олиб жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчакдан зарба берди, Салимий тўпни оёқлари билан билан қайтарди.

"Фулад" ҳам вақти-вақти билан ўзини эслатиб турди, бўлиб ҳам жуда хавли қарши ҳужумлар билан. 72-дақиқада ўткир бурчакдан берилган хавфли зарбани Икромов қайтарди, ўн дақиқа ўтиб, Маъмур Ансорийнинг хафли зарбасини қайтарди.

Самарсиз ҳужумлар ҳеч нарса келтирмади ва "Локомотив" ўз майдонида дурангга рози бўлди - 1:1.


ОЧЛ, "С" ГУРУҲИ, 2-ТУР

"ЛОКОМОТИВ" - "ФУЛАД" 1:1 (1:1)
Голлар: Зотеев (7), - Жаъматий (32)
"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 7.Руслан Корян, 8.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе (С), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев
"Фулад": 1.Алиризо Салимий, 2.Аҳмад Ан-Намеҳ, 3.Леонард Месарич, 8.Сасан Ансорий, 10.Исмоил Шарифат, 15.Матиас Чаго Денгоуе, 17.Алойс Бертранд Нонг, 21.Умид Холидий, 24.Меҳрдод Жамаътий, 40.Юсуф Вакиа, 77.Муҳсин Мусалман
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:57, 04.03.2015.
Ўқилди: 5682 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.