"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу "Ювентус" яримҳимоячиси Поль Погбани каталонияликлар сафигаолиб келмоқчи, дея хабар беради Sport.
Манбада ўзилишича, клубнинг ҳозирги раҳбарияти "Барселона" президентлигига сайлов олдидан ўз позицияларини мустаҳкамламоқчи. Бартомеунинг фикрича, Погбанинг қўшиб олиниши ўзининг сайловда ғалаба қозониши учун яхши тутрки бўлади. "Барселона" туринликлар билан ушба масала бўйича алоқага чиққан ва музокараларнинг муваффаққиятли тугашига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА тақиқига кўра, "Барса"нинг янги қўшиладиган ўйинчилари 2016 йилнинг январигача жамоа сафида майдонга туша олмайди. Испания гранди футболчи сотиб олиши ва уни бошқа клубга иарага бериши мумкин. Шунда ҳам уларга чемпионлар лигасининг гуруҳ босқиччида ўйнамаслик шарти қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" президентига сайлов 2015 йилнинг ёзига белгиланган.