Кириш Регистрация
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта - Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе

«Барселона» сотган энг қиммат футболчилар. ТОП-5

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» ўтган йили 2 нафар етакчи футболчисини 62,5 млн.фунтга сотиб юборди. Демак, қуйидаги мақола орқали сиз «Барса» сафини тарк этган қимматбаҳо футболчилар билан танишишингиз мумкин.

5. Роналдо - «Интер» 28 млн.евро (1997-йил)
1996/1997 йилги мавсумда бразилиялик футболчи «Барселона»да ажойиб мавсум ўтказди. Чемпионатда 34 та гол уриб, тўпурарликни қўлга киритди. Мавсум давомида эса «Барса» рақиблари дарвозасини 47 марта ишғол қилди. Мавсум якунида Роналдони «Интер» сотиб олди. Бунинг учун «Нерадзуррилар» Каталонияликлар ҳисоб рақамига 28 млн.евро ўтказиб беришди. Шу тариқа «сўйлоқ» «А» серияга йўл олди.

4. Яя Туре - «Манчестер Сити». 30 млн.евро (2010-йил)
Туре 2007-2010 йиллар мобайнида «Барселона» сафида ҳаракт қилган Котд’Ивуарлик футболчи 117 учрашувда 6 та гол киритишга муваффақ бўлади. 2010-йилда Каталонияликлар Яянинг хизматларидан воз кечишга қарор қилиб, уни «Манчестер Сити»га 24 млн.фунт эвазига сотиб юборишади. Туре «Барса» сафида 7 соврин соҳибига айланган эди.

3. Францеск Фабрегас. 33 млн.евро (2014-йил)
2011-йилда «Арсенал»дан сотиб олинган Фабрегас Каталонияликлар таркибида 3 та мавсум ўтказди. Бу давр ичида Сеск 151 учрашувда 42 гол киритиб, 48 та голга аниқ узатма оширди. Ярим ҳимоячилар учун супер натижа! Бироқ «Барса» уни сотишга қарор қилди. Лондоннинг «Челси» клуби «Барселона» билан 6 та соврин соҳибига айланган ярим ҳимоячи ушун 30 млн.фунт тўлашди.

2. Алексис Санчес. 42,5 млн.евро (2014-йил)
Луис Суарес «Барселона»га келиши, Санчеснинг жамоада қолмаслигидан далолат эди. Алексис Сеск билан бир йилда жамоага келди ва бир йилда бошқа клубга йўл олди. Чилилик ҳужумчи 2011-2014 йиллар давомида 141 беллашувда майдонга тушиб, 47 та гол киритди ва 34 та голли узатмани амалга оширди. Ушбу ёзда Санчес учун «Арсенал» 32,5 млн.фунтнинг баҳридан кечди ва уни ўз таркибига қўшиб олди.

1. Луиш Фиго. 60 млн.евро (2000-йил)
2000-йилда «Барселона» мухлислари Фигонинг «Реал»га ўтганлигини эшитиб, шок ҳолатига тушиб қолдилар. Луиш Каталонияликлар сафида 1995-2000 йилларда 249 ўйин ўтказиб, 45 та голга муаллифлик қилган ва жамоа билан 7 та мусобақанинг бош совринига эга чиққан эди. «Барса» ўз етакчисини азалий рақибига 37 млн.фунтга сотиб юборади. Португалиялик ярим ҳимоячи эса Каталониялик мухлисларнинг қаҳр ғазабларига дучор бўлди.

Юсупов Фурқат

Манба: furkat.uz
Киритилди: 21:27, 07.03.2015.
Ўқилди: 11185 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.