Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

"Қизилқум" жамоаси "Бухоро"дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Хабар қилганимиздек, 8 март куни Қизилтепа тумани марказидаги "Дўстлик" стадионида "Қизилқум" ва "Бухоро" жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. Бу ўйин ҳар икки жамоа вакиллари учун Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олдидан охирги назорат учрашуви вазифасини ўтаб берди.

   Шиддатли ва кескин баҳсларга бой кечган баҳсни олий тоифадаги ҳакам Рустам Бобомуродов (Навоий) бошқариб борган бўлса, лайнсменлар Обид Жумаев ҳамда Руслан Самандаровлар унга кўмаклашди.

   Учрашувда ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳам энг сара таркибни майдонга туширганлиги диққатга моликдир. Ўйинни об-ҳаво бир мунча салқин бўлишига қарамасдан олти мингдан зиёд мухлис стадионнинг ўзидан туриб кузатишди.

   Илк дақиқалардан бошлаб ташаббусни ўз қўлига олган навоийликлар майдонда  ўз устунликларини намойиш этди. 25-дақиқада  украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтгач, Баҳриддин Ваҳобов ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.

   Танаффусдан сўнг,  бухороликлар имкон бўлди дегунча ҳужумкорликка зўр беришди. Бу 57-дақиқада ўз самарасини берди. “Бухоро” ярим ҳимоячиси Евгений Кочнев ўртадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа аъзолари ҳужумкорликни оширган бўлишларига қарамай, ҳисоб бошқа ўзгармай қолди — 2:1.

   ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

  Ўртоқлик учрашуви.

   2015 йил 8 март

   "Қизилқум" (Навоий) — "Бухоро" (Бухоро) — 2:1 (2:0).

   Қизилтепа. "Дўстлик" стадиони.

    Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов, Обид Жумаев, Руслан Самандаров.

    Голлар: Вячеслав Шевченко (25), Баҳриддин Ваҳобов (30) — Евгений Кочнев (57).

   "Қизилқум": Эркин Жабборов, Акмал Рустамов, Файзулла Қамбаров, Азизбек Усмонов, Георгий Квесиешвили, Алишер Саноев, Ғайрат Жумаев, Андрей Деркач, Шерали Жўраев, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов.

    Захирадан майдонга тушганлар: Артём Макосин, Жамшид Шоҳназаров, Сарваржон Холматов, Асқаржон Муҳиддинов, Феруз Бобоқулов, Фарруҳ Ҳайдаров, Руслан Санаев.

    "Бухоро": Фаррух Турдиалиев, Азамат Шарипов, Саидкомил Акбаров, Отабек Нарзуллаев, Жамолиддин Убайдуллаев, Виталий  Пламадеила, Дилявер Абибуллаев, Суҳроб Неъматов, Ислом Холиқов, Алибобо Раҳматуллаев, Отабек Исроилов.

    Захирадан майдонга тушганлар: Александр Корнейчук, Евгений Кочнев, Акобир Тўраев, Равшан Аслонов, Жамшид  Ҳасанов, Темур Турдиев, Вячеслав Пономарёв.

    Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" футболчилари Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати дастлабки турида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси билан куч синашади. Ушбу ўйин 14 март куни Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонида ўтказилади. Учрашув соат 17.00 да бошланади.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 21:58, 08.03.2015.
Ўқилди: 3438 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.