Кириш Регистрация

Олий лига, 1-тур. «Пахтакор» ва «Бунёдкор»нинг ўйинлари нима учун бир кунга белгиланди?

Баҳо:
+ | -

Эртага Ўзбекистон чемпионатининг Олий лигаси янги мавсумига старт берилади. Осиё чемпионлар лигасида иштирок этадиган 4 жамоамиз ўз ўйинларини 12 март куни ўтказишса, қолган ўйнлар 14 март, шанба куни ўтказилади.

Пайшанба куни эса Тошкентда 2та ўйин белгиланган. “Пахтакор” ўз майдонида “Олмалиқ” билан ўйнаса, “Бунёдкор” “Бухоро”ни қабул қилади. ОЧЛнинг 3-тур ўйинини “қалдирғочлар” 17 март куни, Бабаян жамоаси эса 18 март куни ўтказишини инобатга олиб, “Пахтакор”нинг Олий лигадаги ўйинини 13 март кунига белгилаш мумкин эди. Шунда бу мухлислар учун ҳам, “Спорт” канали учун ноқулай яратилмасди.

Биз ушбу масалада Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магометовга мурожаат қилдик.

“Биринчи тур ўйинлари ОЧЛда иштирок этадиган клубларимизнинг манфаатидан келиб чиқиб тузилди. ОЧЛда иштирок этадиган клубларимизнинг ўйинларини бир кунга қўйишимизнинг сабаби шундан. Буни янги мавсум тақвими тузилаётган пайтда айтганмиз. Бунда деярли муаммо кўрмаяпман. Шунчаки, иккала ўйиннинг бошланиш вақтлари ҳар хил вақтга белгиланмоқда. Мухлислар ҳар иккала ўйинни ҳам томоша қилишлари мумкин”, — дея жавоб берди ЎзПФЛ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Олмалиқ" ўйини 12 март куни 15:00да, "Бунёдкор" - "Бухоро" баҳси эса 18:30да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:47, 11.03.2015.
Ўқилди: 6987 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6484]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5324]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3588]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2685]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2280]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2236]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2209]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2183]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2116]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2039]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.