"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Ибрагимович чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Челси" билан учрашувда ўзининг четлатилиши ҳақида фикр билдирди.
2:2 ҳисоби билан якунланган учрашувнинг 31-дақиқасида швециялик футболчи майдонан четлатилган эди.
"Мен четлатилган вазиятда "Челси" ўйинчилари энг ёмонларан бўлишди. Менга ўзимни 11та болакай ўраб олгандай туюлди. "ПСЖ"га келсак, бу барча мусобақалардаги иштирокини давом эттираётган Европанинг ягона жамоаси. Икки кубок ва икки лигада иштирок этяпмиз.
Чемпионлар лигаси ғолиблиги? Ҳозирча чорак финалга чиқдик, холос. Қуръага қараймиз, кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳамма нарса бўлиши мумкин", - дейди Иброҳимович.