Кириш Регистрация

«Локомотив» ҳам очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медали совриндори ва Ўзбекистон кубоги соҳиба “Локомотив” ҳам мавсумни дуранг билан бошлади. Вадим Абрамов шогирдлари Бекободда “Металлург” дарвозасига йўл топа олишмади.

Учрашув тенгкурашлар остида ўтди. Кураш асосан майдон марказида кечди. Голга тортадиган вазиятлар у қадар кўп бўлмаса-да, ҳар ҳолда иккала жамоа ҳисобни очиши мумкин эди. Тошкентликларнинг футболчилари Бикмаев ва Корян томонидан берилган зарбаларга аниқлик етишмаган бўлса, майдон эгаларидан Шаҳзод Нурматов жарима майдончасига кириб келган чоғда зарба беришга улгурмади.

Шу тариқа, “Локомотив” сафардан 1 очко билан қайтишга мажбур бўлди.

ОЛИЙ ЛИГА-2015, 1-ТУР, 12 март (пайшанба)
«МЕТАЛЛУРГ» – «ЛОКОМОТИВ» - 0:0
Огоҳлантиришлар: Зоҳид Абдуллаев (74), Жавлон Мирабдуллаев (88), Алишер Зиёвуддинов (88)— Ислом Тўхтахўжаев (66), Лутфулла Тўраев (88)
"Металлург" - Суҳроб Султонов, Ҳикмат Ҳошимов (С), Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Шаҳзодбек Нурматов, Даврон Каримқулов, Мирғиёс Сулаймонов, Муроджон Тошматов, Миртўра Акбаров (Зоҳид Абдуллаев 52), Саиджон Абдужабборов, Жавлон Мирабдуллаев.
"Локомотив" - Маъмур Икромов, Шавкат Муллажонов, Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев (Дамир Кояшевич 81), Лутфулло Тўраев, Жасур Ҳасанов Ж. Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Темур Копадзе 69), Неманья Яничич, Алишер Шоғуломов (Руслан Корян 46)
Ҳакамлар: З.Қодиров, Р.Шояхметов, Р.Фозилов, О.Туйчибоев
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:56, 12.03.2015.
Ўқилди: 4318 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.