Кириш Регистрация

U-20 ёшлар ўртасидаги ЖЧ: Гуруҳдаги рақибларнинг тайёргарлиги ҳақида

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 30 май куни Янги Зеландияда U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.

Қуръага кўра, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси мусобақанинг «F» гуруҳида Германия, Гондурас ҳамда Фиджи терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборган. Терма жамоа февраль ойида Туркияда ўқув йиғинини ўтказди ва бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Март ойида эса Равшан Ҳайдаров жамоаси Португалияда йиғин ўтказиши ва бу йиғин давомида Португалия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши ҳақида аввлроқ хабар берилган эди. Шунингдек, апрель ойида Тошкентга Жаҳон чемпионати мезбони - Янги Зеландия терма жамоаси ташриф буюриши режалаштирилган.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиблари ҳам турнирга тайёргарликни бошлашди. Жумладан, Германия U-20 ёшлар терма жамоаси март ойида иккита, апрель ойида эса битта ўртоқлик учрашувини ўтказади. Унга кўра, Германия ёшлари 27 март куни Польша, 31 март куни эса Чехия ёшларига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказса, 21 апрель куни Италияга қарши майдонга тушадилар.

Гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб - Фиджи ёшлар терма жамоаси ҳам мусобақага тайёргарликни бошлаб юборган. Океания қитъаси вакиллари ҳозиргача тўртта ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Қайд этиш жоиз, ушбу ўртоқлик учрашувларининг барчаси Осиё қитъаси жамоаларига қарши ўтказилди. Дастлаб, Фиджи терма жамоаси U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яна бир иштирокчиси - Мьянма U-20 ёшларига қарши уч маротаба майдонга тушишди. Мазкур учта ўйиннинг иккитасида Мьянма ёшлари ғалаба қозонишди - 1:0 ҳамда 3:0. Терма жамоаларнинг яна бир ўйинида эса ҳисоб очилмади - 0:0. Фиджи ёшлар терма жамоаси шунингдек, Малайзия U-22 терма жамоасига қарши майдонга тушди ва бу учрашув Фиджи ёшларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиб - Гондурас терма жамоаси эса ЖЧ баҳсларига тайёргарликни март ойида бошлайди. Гондурас Футбол Федерация хабарига кўра, терма жамоа апрель ойида Жанубий Америка қитъаси бўйлаб турне уюштиради ва мазкур турне давомида 10тадан кўп ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари 30 май куни старт олади.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 11:06, 13.03.2015.
Ўқилди: 5038 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик