Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Tanganing ikkinchi tomoni

Кетиш учун қайтди

Баҳо:
+0; -0

Ўзи “Бавария” бошқа клублардан ажралиб турадиган лойиҳа. Масалан, Боатенг ва Леон Горецкаўртасидаги жанжал машғулотда бошланди ва ўша ерда якун топди. Қария Жером ўзига қарши қўпол ўйнаган жамоадошининг юзига мушт туширган бўлса нима қилибди? Жанжалдан кўп ўтмай ижтимоий тармоқларда жамоадошларнинг ўзаро тушган сурати ҳам пайдо бўлди. Менимча, “Бавария” яна жангавор ритмни ушлаб олдиёв. Масалан, Томас Мюллерни олайлик.

Афсонавий фамилиядоши Герддан фарқли ўлароқ, у тўпурар бўлиш учун эмас, ўзлигини салқаб қолиш учун йиллар давомида меҳнат қилиб келмоқда. Ҳазилкаш немис Гвардиола билан чиқиша олмаган бўлсада, Ковач билан жанжаллашмади. Ваҳоланки, айнан хорват уни захира ўриндиғига михлаб қўйган бўлсада. Агарда, жингалак соч Сане жароҳат олмаганида, Мюллернинг иши янада оғирлашиб кетган бўлармиди?! Ковач қанотларда Сане ва Гнабрини кўришни истаган эди, афсуски футболчи Мюнхенга келмади, Ковач эса ишдан олинди. Флик Лёвнинг терма жамоадаги ёрдамчи мураббийи саналади. У “Бавария” вақтинча ёрдам бериш учунгина келган эди, бироқ старт жуда омадли чиққани учун ҳалиҳам постини топширганича йўқ. Унинг клуб ўйинини йўлга қўйганидан кўриниб турибдики, Ханс-Дитернинг ДНКсида “Бавария”нинг қони бор. Мураббий қанот футболчилари танқислигига ажойиб ечим топди. Чапга Девис ўтган бўлса, ўнг қанотга ЖЧ ғолиби ва терма жамоа сафида 100 та ўйин ўтказган ностандарт футболчини жойлаштирди. Аслида Мюллернинг асл позицияси қаерда эканлигини ҳеч ким билмайди. У ҳужумда Левандовски, Роббен, Рибери сингари футболчилар бор чоғлари ҳам муаммосиз асосий таркибдан жой олган тирик афсоналардан бири.

Унинг улкан тажрибаси қўл келяпти шекилли. Айни дамда Томас 12 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди. Томас ўнг қанотда шундай фаол ўйин кўрсатяптики, ҳужумга Паварнинг чиқишига ҳожат қолмаяпти. Левандовскини сўзсиз тушунадиган позициясиз футболчи жамоа ўйинига яна суқулиб киришни уддалади.

Бутун футбол олами учун ўрганиб бўлмас фан мисоли тушунарсиз футболчи Бундеслиганинг энг яхши узатма берувчи футболчиси мавсум давомида 44 та зарба беришга имкон яратувчи пасни амалга оширди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. 13 та ўйинни асосий таркибда бошлаган немис 12та голли узатмани амалга оширишганига нима дейсиз? Шунга қарамай, унинг “Бавария”да қолишига ишониш қийин. Бундан ташқари, немисларнинг ўзи ҳам Мюллернинг кетадиган пайти яқинлашганини сезиб туришибди. Катта эҳтимол билан унинг кейинги манзили “Интер” бўладиганга ўхшамоқда. Лаутаро қанчалар содиқ бўлмасин, уни олиб кетиш учун эртами-индинми албатта келишади. Контенинг 3-5-2 си учун яна бир ноодатий ҳужумчи ўрнини айнан Мюллер эгалашга қодир. Моратти бунга қарши бўлмаслиги аниқ. Шундай эмасми?!

Шунингдек,АПЛ ҳақида ҳам унутмаслик керак. Бу ерда барчаси бироз ўзгачароқ ва қийинроқ. “Челси” Мюллерга мос футбол ўйнамаяпти, “Арсенал”га бориш ортга қадам билан баробар. Чемпионлик руҳида тарбияланган Томас учун мақсадсиз югурадиган жамоага ўтишдан ҳеч қандай наф йўқ. Умуман олганда, Томаснинг бошқа жамоага ўтишни тасаввур қилиш ҳам мушкул. Машғулотларда отга тақлид қилувчи, жонли эфирда ўйламай сўкинадиган, журналислтарга ўз паспортини кўз-кўз қилувчи Мюллернинг клубдан кетиши “Бавария” учун фожеа эмас, бироқ уни қўлга киритган жамоа учун чинакам ЖEКПОТ бўлиши мумкин. Аввалари уни “Манчестер Юнайтед” билан кўп боғлашар эди, энди оптимал вариант “Интер” бўлиб турибди.

У ерда чемпионликка ўч мураббий янги “банда”ни шакллантиряпти. Мюллер ўзини ҳам,клубни ҳам кучайтириш имконига эга. Бундан ташқари, А серия аллақачон “қариялар”ники бўлиб улгурди. Клозе 33 ёшида борган бўлса, 5 йил ўтибгина у ерни тарк этганини унтмаган бўлсангиз керак?

Қувонарлиси шундаки, Ковач қўл остида футболга қизиқишини йўқотиб қўйган Мюллер яна ўз касбидан лаззат олишни бошлади.

Ҳеч эътибор берганмисиз, Мюллер ҳеч қачон жамоасининг ўйинига ортиқчалик қилмаган. У доимо ўйинга шундай қўшилиб кетар эдики, аслида нима учун майдонга тушганини мутахассислар ҳам англай олмай қоларди. Айни дамда, Томас яна ўз ритмини ушлаб олди. Юлдузли онлари ундан узоқлашаётган эди, қўйиб юбормади. Тўғри, бу онлар абадий эмас, бироқ ҳеч бўлмаса яна бир бор Златану Буффонларнинг армонига айланган ишни такрорлаш учун етарли вақт мавжуд. У эндигина 30 ёшга тўлди. Бизнинг 23 ёшли футболчиларимиз тажрибасизлик билан оқланаётган пайтда 30 ёш нима деган гап? Мавзудан четлашмасдан шуни айтиш жоизки, бутун умрини “Бавария”га бағишлаган футболчининг бошқа клубда ўзини қандай ҳис қилиш кўпчиликда қизиқиш уйғотиши аниқ. Айни дамда Томаснинг ўзи ҳам “Бавария”дан адреналин олмай қўйди. Энди янги чақирув ва янги саргузаштлар керак. Тағин Томас “драйв” излаб бошқа жамоага ўтса сира ажабланиб юрманг! У шунақа ўрганилмаган шахс ва абадий шундай бўлиб қолади.

Киритилган сана: 03.02.2020 03:08. Ўкилди: 2808 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.