«Челси» жамоасининг барча замондаги футболчиларидан тузилган жамоа
| Баҳо: |
+-1; -0
|
Stadion.uz«Челси» жамоасида тўп сурган энг яхши футболчилардан ташкил топган жамоани эътиборингизга тақдим этади.
Петр Чех
АПЛда қуруқ ўйинлар борасида мутлақ рекорднинг эгаси, Куртуа келгач, жамоани тарк этишга қарор қилди. Қаҳрамонимиз «Челси»даги фаолияти давомида ЕЧЛ,Европа лигаси,АПЛ ва яна 13 та совринни боши узра кўтаришга муваффақ бўлган. Чинакам афсона!
Стив Кларк
Аспиликуэта кучли футболчи, бироқ у Кларк сингари «Челси» сафида 11 йил тўп сурмаган. «Челси»га катта пуллар келишидан олдин жамоанинг чинакам қаҳрамонларидан бири бўлган Стив ўзининг сўнгги учрашувида (1998-йил) боши узра кубок эгалари кубоги совринини кўтаришга муваффақ бўлган.
Жон Терри
«Челси» сафида энг кўп учрашув ўтказган футболчилар рўйхатида иккинчи ўринда бораётган Террини таркибга қўшмасликка ҳаққимиз йўқ эди. 703 та учрашув, 19 мавсум ва 17 та соврин. Терри «Челси»нинг тирик афсонаси десак, адашмаган бўламиз. Энг қизиғи шундаки, Терри фаолияти давомида Лондон клуби учун 67 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Рон Харрис
Харрис жуда иқтидорли ва ўз замонининг энг яхши футболчиларидан бўлишига қарамай, «Челси» билан 3 бор АПЛга қайтишни уддалаган фидойилардан бири. Бу нуқтада Десайи ёки Карвальони қўйишимиз мумкин эди, бироқ Рон Харрис «Челси» учун биринчи еврокубокни (1971-йил) ютиб берган сардор сифатида тарихда абадий қолади.
Эшли Коул
Ушбу рўйхатдаги футболчиларнинг барчасидан иқтидорлироқ деб таъриф берилган Эшли Коул ҳақида узоқ сўзлашга ҳожат йўқ. Коул ўзининг энг “гуллаган” даврларини «Челси» учун берди ва қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқди.
Клод Макалеле
Жозе уни: “Бош қотирманинг ечими” деб бежиз таъриф бермаган. Клод «Челси» ғалаба қозониши учун майдонда “қон тўкишга” ҳам тайёр бўлган чинакам жангчи эди. Бу нуқтада Канте ҳам пайдо бўлиши мумкин эди, бироқ айнан Клоднинг жамоага келиши «Челси»ни чемпион жамоага айлантирганини унутмаслик лозим.
Френк Лемпард
«Челси» таркибидаги энг яхши тўпурар ва айни дамдаги жамоа мураббийи. Менимча,буёғига “Ноукоммент”!
Эден Азар
1967-йилдан бери «Челси» ҳар мавсум ўзининг энг яхши футболчисини аниқлаб келмоқда. Шу кунга қадар фақат Эден Азаргина бу совринга 4 бор эга чиққан. Бундан ташқари, Азар “аристократлар” учун 110 та гол киритгани ва 92 та ассистни амалга оширганини ҳам унутмаслик лозим. Ажойиб еттита мавсум ва 100 миллион евро! Жамоа учун бундан ортиқ яна қандай наф келтириш мумкин?
Жанфранко Зола
Абрамович келгунига қадар «Челси»ни машҳур қилишга бел боғлаган Зола бу ишни қайдир маънода уддалаган. Зола лондонликлар сафида АПЛдан бошқа деярли барча мусобақаларда ғолиб чиқибгина қолмай, клубнинг халқаро даражадаги мухлисларининг кўпайишига катта ҳисса қўшган. Энг муҳими шундаки, “мухлислар ёқимтойи” номинацияси бўйича ўтказилган сўровномада Френк Лэмпардни ҳам ортда қолдириб ғолиб чиқди.
Питер Осгуд
Юқорида ёдга олинган кубок эгалари кубогида ғалаба голини киритган Осгуд бу рўйхатда бўлишга лойиқ. Тўғри, бу нуқтада Темблинг, Диксон ва ҳатто Рой Бентли ҳам бўлиши мумкин эди, бироқ Питер бу рўйхатдаги барчадан кўра кўпроқ гол киритишга(150) муваффақ бўлган.
Дидье Дрогба
20 аср афсоналари бизни кечиринг, бироқ Дрогбани «Челси» рамзий жамоасига киритмасликни 21 аср мухлислари кечиришмайди. Жамоаси учун ҳимояда ҳам тер тўкишдан “орланмайдиган” Дидье «Челси» билан афсоналарга айланиб кетган Мюнхендаги финалдаёқ ўз номини клуб тарихига абадий ёзиб қўйган. Клуб сафида 14 та совринни боши узра кўтарган ҳужумчи кўп гол киритмаган бўлиши мумкин, бироқ жамоанинг янги асрдаги энг муҳим голларини айнан Дрогба рақиб дарвозасига йўллаган!
Бош мураббий
Жозе Моуриньо
Айнан португалиялик мураббий қўл остида «Челси» катта ареналарга қадам қўйди. Айнан “беназир” даврида «Челси»ни барча тан олди, айнан Моур бошчилигидаги таптортмас «Челси» шаклланди.
Ҳар қандай топ даражадаги мураббийнинг ўз юлдузли онлари бўлади. Жозе ўзининг қайтиб келмас ғалабали даврларини “аристократлар” учун сарф этди. У «Челси»ни машҳур қилди. «Челси» уни машҳур қилди. Ўзининг биринчи мавсумидаёқ «Челси»ни 50 йиллик танаффусдан сўнг АПЛ чемпионлиги сари етаклаган мураббийни четга суриб ташлаш ноўрин.

Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар (топ-10)
- «Реал Мадрид» буюклигининг 10та сабаби
- Янги «Юнайтед»да Гризманнва Аллегри?!
- Бугунги куннинг энг кучли марказий ҳужумчилари (топ-10)
- «Барселона» ўзи тарбиялаб, қадрламаган ўйинчилар рамзий жамоаси
- Пепнинг нишонга тегмаган ўқлари
- Марадона аччиқ ҳақиқатни ошкор қилди
- Алекс Фергюсонниг омадсиз трансферлари (Рамзий жамоа)
- Пуйол: «Мессини ёмон кўраман»
- Энди нима қилмоқчисан, Погба?
- Пластик операцияга мурожаат қилган топ-7 футболчи
- Бум! «Реал» операцияси: Аввал Холанд, кейин Мбаппе
- Дунёнинг энг яхши иккинчи рақамли ҳужумчилари (топ-10)
- Нима учун Фергюсон «МЮ» футболкаларини ахлатга ташлаб юборган эди?
- Италия А сериясининг энг кучли 10-рақам эгаси ким?
- Ёзда бизни кутаётган «бартер»лар (топ-5
- Дунёнинг энг яхши мураббийлари топ-10
- Барселона жуда қийин ахволга тушиб қолди
- «Челси» жамоасининг барча замондаги футболчиларидан тузилган жамоа
- «Манчестер Сити» нега АПЛни «Ливерпуль»га бой бермоқда?
- Милан дербиси олдидан: Ўрганилмаган футболчи
- Барселона жуда қийин ахволга тушиб қолди
- Ғалабага чанқоқ ва жангга шай йигитлар
- «Иккинчи Кариус» бўлма, Кепажон!
- Кетиш учун қайтди
- “Челси”нинг иродали ғалабаси ёхуд Лемпарднинг мураббийлик “фишкаси”
- «Бунёдкор» футболчиларини «тоға» деб чақирувчи Жасур Жалолиддинов билан катта интервью
- Яҳёхўжа Ўлуғўжаев блоги: Купер бизга керакми?
- 21-asrning eng kuchli murabbiylari top-5
- Менинг жаннати додам бор эди…
- Ҳақиқий спортчиларни эслаб… Дунё бошқа бунақа спортчиларни кўрмади ва кўрмаса ҳам керак
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












