Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Tanganing ikkinchi tomoni

Нима учун Фергюсон «МЮ» футболкаларини ахлатга ташлаб юборган эди?

Баҳо:
+0; -0

Бундан 24 йил аввал “Манчестер Юнайтед” ва “Саутгемптон” ўртасидаги ўша машҳур учрашув бўлиб ўтган эди. АПЛнинг одатий учрашувлардан бири нима учун “қизил иблислар” тарихидан муқим ўрин эгаллаган дейсизми? Унда мақолани охиригача ўқинг!

АПЛнинг сўнгги турлари арафасида Алекс Фергюсон шогирдлари “Саутгемптон” меҳмони бўлмоқда. Учрашувнинг биринчи бўлими охирлаб бораётган бир пайтда, ҳисоб 3:0 мезбонлар фойдасига. Тайм якунлангач, Фергюсон кийиниш хонасида барча футболчиларга қарата “ечинг бу лаънати футболкани” деб ўшқирди. “Қизил иблислар”нинг олтин авлоди дарҳол мураббийнинг айтганини қилди ва захирадаги 3-комплект – кўк рангли футболкаларни кийиб иккинчи бўлимни бошлашди.

Ўша учрашув ҳақида Гарри Невиллқуйидагича хотирлайди: “Биз Сер нима учун либосларимизни алмаштиришимизни талаб қилганини дарров англадик. Буни тушунтириб бериш жуда мушкул”.

Дарҳақиқат, ўша кулранг либослар “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг омадсиз эпикирова сифатида тарихда абадий қоладиган бўлди. Гап шундаки, Фергюсонни ғазаблантирган футболкаларда “МЮ” 5 та учрашувда майдонга тушган бўлса, 4 та ўйинда мағлуб бўлган ва атиги бир учрашувда бир очкони қўлга киритган холос.

Иккинчи бўлиб бошланди. Ферги бобо шогирдлари ўйиннинг иккинчи ярмида бироз ўзини ўнглаб олишди. Вазиятлар яратишни бошлади. Ҳатто Гиггз ҳисобни қисқартирди ҳам, бироқ ўша куни уларга футболкаларни алмаштириш ҳам мағлубиятдан қутилиб қолишга имкон яратмади. Ўйиндан сўнг, Фергюсон барчага нима учун кулранг либосларни биринчи бўлимда ахлат қутисига улоқтириб юборганини тушунтириб берди: “Кулрангдаги либосда футболчилар бир-бирларини деярли кўрмай қолишди. Тўғрироғи рақибни ажрата олмай қолишди. Йигитлар бошларини кўтаришганида жамоадошларини майдонда кўришмаганини ҳам айтишди. Бу ерда ҳеч қандай сир йўқ”.

1996-йилда ўзининг “Манчестер Юнайтед”даги сўнгги мавсумини ўтказаётган Ли Шарп ўйиндан 10 йил ўтиб “The Guardian” нашри учун берган интервьюсида вазиятга ойдинлик киритиб ўтади. “Очиғи, футболчилардан бирортаси футболкаларнинг рангидан жабр кўргани ҳақида айтган сўзлари эшитмаганман. Ўша пайтда ёнимизда қўшимча либослар бор эканлигига ҳалигача ҳайрон қоламан. Ёдимда бор, ўйин олдидан мураббийлардан бири кулранг либос “Саутгемптон”нинг уй формасидан ажралиб туришини айтган, ва биз ўйинни айнан кулранг футболкада бошлаганмиз. Тўғриси, “авлиёлар”нинг қизил ва оқ рангли либослари билан кулранг қандай қўшилиб кетиши мумкинлиги ҳақида ҳалигача бош қотираман”.

Ушбу интервью омма юзини кўргач, орадан икки йил ўтиб “Саутгемптон” афсонаси Ли Тиссе ҳам ўз автобиографиясида ўйинга қуйидагича тўхталиб ўтади: “Катта эҳтимол билан бу “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг ёмон баҳона бўлган бўлса керак. Шунчаки биз уларни биринчи бўлимдаёқ “дабдала” қилиб ташлаган эдик. Улар киритган гол ҳам ўйиннинг сўнгги дақиқларида урилган ва ўйинга ҳеч қандай таъсир ўтказмаган эди”.

Шотландиялик мураббий футболкаларни ахлат қутисига улоқтиргач, “Umbro” компанияси ушбу либоснинг савдосидан кескин зарар кўргани бор гап. Бечора ишлаб чиқарувчилар, вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида ўша даврда 40 еврога баҳоланган футболкаларни 10 евродан сотишга мажбур бўлишади. “Umbro” шу йўсинда жамоанинг мухлислари томонидан билдирилган эътирозларни бироз камайтиргани эътиборга молик.

Муаллиф фикри:

Катта эҳтимол билан айёр Фергюсон шу йўсинда учрашувдан сўнг, футболчиларнинг катта босим остида қолиб кетмаслигини таъминлаган бўлса, ажаб эмас. Гап шундаки, ўша мавсум “қизил иблислар” чемпионлик учун кураш олиб бораётган ва сўнгги турларга қадар баҳс давом этиши аниқ эди. Шотландиялик мутахассис томонидан амалга оширилган футболкалар рокировкаси эса, якунда ўз самарасини беради. Шу ўринда Гарри Невиллнинг интервьюларидан бирига қисқача тўхталиб ўтсам: “Агар йигитлардан бири ўйинда қўпол хато қилса, Сер Алекс дарров барча қизиқувчан журналистларнинг эътиборини ўзига қаратишга ва журнал муқоваларида пайдо бўлувчи иқтибослар айтишга тиришар эди. Кейинчалик тушуниб етдим. У шу йўсинда бизни босимдан асраган экан”.

“Саутгемптон”дан учралган аламли мағлубиятга қарамай, Фергюсон жамоаси чемпионлик пойгасида “Ньюкасл”ни сўнгги учта турда ғалаба қозонганча қувиб ўтишга муваффақ бўлади. Ҳа айтганча, АПЛ шотландиялик даҳони биринчи бўлимда ўзбошимчалик билан либос алмаштиргани учун 10 минг евро миқдоридаги жаримага тортади. Мураббий эса, ўз автобиографиясида ушбу ўнг минг евро ҳақида қуйидаги сўзларни айтган эди: “Бу 10 минг евро, ҳаётим давомида ишлатган энг зўр пулларим сифатида хотирамда абадий қолади".

Мақола сўнгида қизиқ факт. “Manchester Evening News” нашри томонидан 2013-йилда ўтказилган сўровномга кўра, “қизил иблислар” тарихидаги энг ёмон эпикировкаси қайси рангдаги футболкалар эгаллади деб ўйлайсиз? Пайқаганингиздек, 1996-йилда “кўринмас” лақабини олган “Umbro”нинг кулранг футболкалари!

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Киритилган сана: 19.04.2020 00:49. Ўкилди: 2789 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.