Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Tanganing ikkinchi tomoni

Янги «Юнайтед»да Гризманнва Аллегри?!

Баҳо:
+0; -0

Stadion.uz Англия премьер-лигасида пайдо бўлиши кутилаётган янги супер гранд жамоа ҳақида фикр алмашади.

Муҳаммад ибн Салмон Ол-Сауд анчадан бери амакиваччаси сингари (“Манчестер Сити”) янги “ўйинчоқ”ни қўлга киритишни режа қилиб юрган эди, бироқ Истанбулдаги журналист Жамол Қошиқчининг сирли ўлими барча режаларни барбод қилиб юборди.

Яқиндагина ўз якунига етган суд жараёнларидан айбсиз чиққан Ол-Сауд энди ўз режаларини амалга ошириши мумкин. Қувонарлиси шундаки, Саудиялик шаҳзода энг қайсар миллиардер Майкл Эшлидан клубни сотиб олди ва уни янги даражага олиб чиқишни истамоқда.

Соддароқ қилиб айтганда,АПЛ пойгаси учун жуда жиддий “ўйинчи” курашга қўшилмоқда. Эндиликда “Ньюкасл” жамоасини чемпионлик учун кураш олиб боришга қодир клубга айлантириш учун катта масштабдаги ишни амалга оширишга тўғри келади. Хўш,ишни нимадан бошлаш лозим?

Жамоага мос мураббий топиш

“Эвертон” сингари ўртамиёна клуб ўзига Анчелоттидек буюк мураббийни раво кўрган бўлса, нима учун Аллегри “Ньюкасл”да иш бошламаслиги лозим? Трансферлар учун жуда катта имконият яратиб берувчи жамоани бошқариш, инқирозга кириб қолган “Арсенал”ни бошқаришдан ёқимлироқ эканини барча англаб турибди. Афсуски, Максимилиано инглиз тилини билмайди. Бу муаммолар туғдириши мумкин. Хўш,яна кимлар жамоа постида пайдо бўлиши мумкин? Биринчи навбатда Рафа Бенитес барчанинг ҳаёлига келиши мумкин. Испаниялик мутахассис аввал ҳам “Ньюкасл” жамоасида фаолият олиб борган. Шунингдек, ишсиз қолиб кетган Почеттино ҳам янги проектга жалб этилиши мумкин. Умуман олганда,саудиялик инвесторларга бир пайтлар Абрамович Моуриньони жамоага олиб келгани каби ажойиб ечим топишлари шарт!

Мухлислар ёрдами

“Ньюкасл” мухлислари жамоа эгаси Майк Эшлини шу қадар ёмон кўришадики, унинг ўрнини эгаллаган исталган инсонни яхши кутиб олишлари аниқ. Агар, янги “бошлиқлар” ваъда қилинганидек катта трансферларни амалга оширса, мухлислар ҳам катта саҳнага чиқиши турган гап. Бундан ташқари, клуб фахрийлари Алан Ширер, Киган сингари инсонлардан мухлислар билан алоқа қилиш воситаси сифатида фойдаланиш ҳам катта наф бериши мумкин. Мисол учун “Ливерпуль” айнан шу мақсадда Далглиш билан алоқаларни мустаҳкамлаб олган.

Молиявий барқарорлик

Эшли жамоани сотиб олганида, “Ньюкасл” “Арсенал” ва “Тоттенҳем”дан анча бадавлат клуб эди. Ҳатто кичик фарқ билангина “Ливерпуль”дан ортда эди. Мана орадан 13 йил ўтди. Майкл қанчалар тежамкор режимда ҳаракат қилмасин, клуб келтираётган даромадда ўсиш кузатилмади. Бу жамоадан фарқли ўлароқ, “Тоттенхэм” йилдан йилга ривожланиб борди. Айни дамда, улар бадавлатлик борасида “Ньюкасл”дан анча илгарилаб кетишган. Араб шайхларига жамоанинг узоқ йиллар давомида “эконом режим”да фаолият олиб боргани ҳам қўл келиши турган гап. Британия нашрлари берган хабарларга қараганда, инвесторлар илк трансфер ойнасида 200 миллион фунтни сарф этишлари кутилмоқда. АПЛ грандларидан фарқли ўлароқ, УEФА аудиторлари клубни безовта қила олмайди. Гап шундаки, жамоа деярли 15 йилдан бери молиявий фейр-плей қоидаларини бузишга яқин ҳам келмаган. Соддароқ қилиб айтганда, “Ньюкасл” камида 4 йил истаганча трансферни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Клуб базаси ва академиясига эътибор

“Оқ-қора”лар ҳаракат қилувчи “Сент-Жеймс Парк” аренаси АПЛда мухлислар ташрифи бўйича етакчилардан бири саналади. Ўз бағрига 49 мингга яқин ишқибозни сиғдиришга қодир стадион таъмир талаб аҳволда эмас. Афсуски, жамоа базаси Чемпионшипдаги клубларникиданда ёмонроқ. “TheSun” нашри берган хабарларга қараганда, айни дамда “Мидлсбро”нинг базаси ҳам “Ньюкасл”никидан 10 йилга илгарилаб кетган. Жамоанинг академияси ҳам чакки иш олиб бормаяпти. Ака-ука Лонгстафларни етиштирган мураббийларгашароит яратилса, янги иқтидорларни етказиб беришни йўлга қўйиб юбориши аниқ. Умуман олганда,академияга маблағ ажратиш келажакда ўз мевасини бермай қолмайди. Бу омилни ҳам кўздан қочирмаслик лозим.

Трансфер сиёсати

Бугун Европанинг турли таниқли нашрлари юлдуз футболчиларни “Ньюкасл”га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарлар билан омма эътиборини ўзига қаратишга уринмоқда. Шундай бўлса-да, биринчи навбатда стратегиктрансферларни амалга ошириш, барчасини режа бўйича амалга ошириш жуда муҳим. Ҳозирги таркиб билан кучли ўнликдан жой олиш мумкин холос. Бундан ортиғи бугунги кундаги футболчилар билан иложсиз. Агар жамоа номдор Бэйлни олиб келиш орқали мақсадларига эришмоқчи бўлса, хато қилади. Гарет аллақачон футболдан совуган йигит. У “Реал Мадрид”да ҳам бор кучи билан тўп тепишни истамайдиган шоввоз. Агар Виллианни эркин агент мақомида қўлга киритиш уддаланса, бу ажойиб трансфер бўлиши мумкин. Гризманнучун 120 миллион евро сарф этиш якунда ўзини оқламаслигианиқ. Клуб ҳужумига жавоб берувчи Максимен, тажрибали Шелви,Шеру ва Фернандескужамоада бор, бироқ улар олдинги чизиқда тўп сураётган Жоэлинтон сингари ўртача ҳужумчига суянгани учун ҳам кутилган нафни бермаяпти. Гризманнёки Бейл сингари футболчи учун пул сарфлаш ўрнига, ёш ва номдор бўлмаган 3 ҳужумкор футболчи харид қилиш мақсадга муваффоқ бўлади. Дарвозабон Дубравка айни дамда АПЛдаги энг яхшилардан бири. Ҳимояда ҳам муаммолар деярли йўқ.

Совринлар учун кураш

Ўз вақтида Абрамович ўз пуллари билан ўйинга қўшилганида АПЛ Венгер ва Фергюсонники эди. Шунга қарамай, Абрамович тўғри йўлга қўйилган менежмент, трансферлар, академия ва маркетинг орқали қисқа фурсатда “Челси”ни чинакам кучга айлантира олганини унутмаган бўлсангиз керак. Саудиялик шайхлардан ўрнак олиши ва барча ишни аниқ режа асосида амалга ошириши лозим.

Ўзининг илк мавсумида “Ньюкасл”дан Европа Лигасига йўлланмасини қўлга киртиши ҳам катта натижа сифатида қабул қилиниши лозим. Шунингдек, сўнгги йилларда “Манчестер Сити”тўлиқ ўзиники қилиб олган Лига Кубогидаги зафар ҳам сарфланган пулларни оқлашнинг энг яхши услуби. Ол-Сауднинг жамоаси сўнгги бор 1969-йилда (Ярмарка кубоги — бу Европа Лигасининг аналоги) боши узра соврин кўтарган. Шу сабабли, мухлислар клубдаги прогрессни ҳис қилиши учун кичик бўлсада совринни қўлга киритиш лозим. Яқин ўтмишда ҳам Европа чемпионлар лигасиучрашувларида тўп сурган клуб яна ўз даражасига қайта оладими? Барчаси пулни тўғри сарфлашга боғлиқ!

 

Киритилган сана: 23.04.2020 08:06. Ўкилди: 2920 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.