"Ливерпуль" хўжайинлари уч ойдан кўпроқ вақт давомида "Манчестер Юнайтед"ни айбдор деб гумон қилиб, ўз клубини сотиш бўйича таклифлар олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпул"га эгалик қилувчи Fenway Sports Group "Манчестер Юнайтед"га эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи билан деярли бир вақтда клубни сотишга тайёрлигини маълум қилган эди.
The Athletic нашри маълумотларига кўра, Жон Генрининг FSG компанияси "Ливерпул"ни камида 4 миллиард долларга (3,25 миллиард фунт) баҳоламоқда, аммо ҳозирча бу борада аниқ таклифлар илгари сурилмаган.
FSG компаниясининг бир қисми буни Премьер-лиганинг йирик клубига сармоя киритмоқчи бўлган инвесторларнинг эътиборини тортган "Манчестер Юнайтед"ни айблайди. Шу билан бирга, Глейзерлар оиласи "қизил иблислар" учун 4 миллиард фунт стерлингдан кўпроқ, идеал ҳолда эса 6-8 миллиард фунт стерлинг талаб қилмоқда.