Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

«Таркибингизда сотқин йўқ экан!»

Баҳо:
+2; -0

Тўлаган Исоқовни ҳаммамиз яхши биламиз. Юртимиз футболи тарихидаги энг маҳоратли футболчилардан. Самога сочилиб кетган «Пахтакор-79» аъзолари билан биргаликда тўп тепган. Умуман, бу инсон ўзбек футболи ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Яқинда ўша киши ҳақида бир мақолани ўқиб қолдим. Мақолада Тўлаган ака ўзларининг футболчилик фаолиятидаги хотиралари билан уртоқлашганлар. Мақоланинг айрим жойларидан шундан таъсирландимки, ўтмишда бизнинг футболда ана шундай инсонлар фаолият олиб борганидан ўзимда чексиз фахр туйғусини туйдим. Ўша пайтдаги футболимиз билан ҳозирги кунимиздаги футболимизни солиштирдим. Тўлаган аканинг ҳикоясига қуйироқда алоҳида тўхталамиз, унгача эса айрим воқеаларга тўхталиб ўтмасам бўлмайди.

Баъзан ўйлаб қоламан-да, айтайлик халқаро майдонларда терма жамоамиз ёки бирор клубимиз ўйнаб қолди. Кутилмаганда ҳакам бизнинг зараримизга ноҳақ ҳукм чиқарди. Масалан, йўқ жойдан пенальти, майдондан четлатиш, кўр-кўрона рақибимизга қарашиб юборишлар...

Ана шундан сўнг биз ўша ҳакамнинг шаънига бисотимиздаги ҳамма ёмон сўзларни қалаштириб ташлаймиз. Худди ўзимизда барчаси бинойидек кетаётгандек. Тўғри, 2005 йилнинг кузида япониялик Тошимицу Йошиданинг чиқарган ҳукмини ҳеч қайси далил билан оқлаб бўлмайди. Аммо ўшанда ҳам вазиятни ўнглаш учун қурбимиз етарди. Яқинда Иорданияга қарши баҳсда ғалаба қозонишга 100 фоиз имкониятимиз бўлиб туриб ўзимиз сусткашликка йўл қўйдик. 2005 йилда ҳам Баҳрайнни енгишга имкониятимиз бўла туриб, рақибни олдинга ўтказиб юборгандик. Ҳар қанча алам қилмасин Баҳрайнга сафарга киритилган гол қоидасига кўра имкониятни бой бергандик.

Дастлаб уларни 1:0 ҳисобида ютгандик. Лекин айнан Йошиданинг қарори учун ҳам бу натижа ғижимланган қоғозда қолиб кетди. Қайта ўйин ўтказилди. Қайта ўтказилган ўйинда эса 1:1 ҳисоби кайд этилди. Ана шу ўтказиб юборилган гол учун ҳам биз ЖЧ йўлланмасидан мосуво бўлдик. Кимдир ҳакамларни айблади, кимдир мураббийни, кимдир футболчиларни... Кимдир ҳаммасини омадга йуйди. Энди савол туғилади: ўзимиз виждонимиз айтганидай иш тута оламизми?

Ҳали ҳануз эсимда. Осиё Кубоги-1996 саралаш босқичида биргина Тожикистон терма жамоаси билан йўлланма учун курашдик. Яна бир рақиб Баҳрайн эди, аммо Баҳрайн мамлакатдаги сиёсий вазият нотинчлиги учун мусобақада қатнашишдан воз кечди. Ўйин телевизор оркали трансляция қилинмади.

Эртаси куни ўзимга ўхшаган футбол фанатларидан учрашув натижасини сурадим. 4:0 ҳисобида ғалаба козондик, дейишди улар. Ҳайронман, улар бу «маълумот»ни қаердан олишди экан? Мен ҳам ишониб юравердим. Токи жавоб ўйини ўтказилгунга қадар бир ойу 10 кун мобайнида бир оёғимиз билан Осиё чемпионатидамиздамиз деб юравердим. Ишонасизми, дунё футболининг нариги чеккасидаги воқеаларидан хабардор бўлиб юрадиган, жаҳон футболини мунтазам кузатиб борадиган мендай мухлис Ўзбекистон терма жамоаси ўйнаган ўйин натижасидан бехабар юраверибман. Аммо...

1996 йилнинг 19 июнь куни Тошкентдаги «МҲСК» стадионида ўтказилди. Ўша куни ҳисобнинг 4:0 эмас, 0:4 лигини эшитиб, очиғи, капалагим учиб кетди. Уйимда «Ўзбекистон футболи» ва «Спорт» газеталарининг ўша пайтдаги тахламлари сонма-сон йиғилганди, ҳозир ҳам ўша газеталар йўқолмаган. Қаранг, уларнинг бирортасида ҳам 1996 йил 8 май куни ўтказилган Тожикистон-Ўзбекистон ўйини натижаси ҳақида хаттоки лом-мим дейилмаган. Очиғи, ўшанда нима учун шунчаликка борилганига ҳанузгача тушунмай келяпман. Қойил! Ахир ғалаба ҳам, мағлубият ҳам ўзимизники-ку.

1996 йилги Ўзбекистон чемпионати доирасидаги «Нефтчи» - «Навбаҳор» ўйини эсимда. Ўша ўйинда наманганликларнинг бир эмас, учта голини ҳакам ҳисобга олмаганини кўриб, очиғи, ёқа ушладик. Аммо «Навбаҳор» ўша йили ўз мақсадига эриша олди — жамоа ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Айнан ўша мавсумда Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси кубок финалида «Пахтакор» билан кураш олиб борди. Асосий ва қўшимча вактларда ҳисоб очилмай жамоалар пенальтилар сериясида кучларини синаб куришди. 5 тадан тепилиши керак бўлган пенальтиларнинг  4 тасигача ҳеч бир жамоа аъзолари хатога йўл қўймади. Аммо сўнгги 5-пенальтини амалга оширган «Пахтакор»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Андрей Акопянц «Нефтчи» дарвозабони Владислав Филиппов қаршисида ожиз қолди. «Нефтчи» жамоаси Ўзбекистон кубогини қўлга киритди-5:4.

Келгуси мавсумда ҳам бу жамоалар Ўзбекистон Кубоги финалида бош соврин учун кураш олиб боришди. Учрашувга қизиқиш жуда катта эди. Чиройли футбол томоша қилиш илинжида ташриф буюрган футболнинг ҳақиқий мухлислари «Пахтакор» стадионини тулдиришганди. Айникса, «Пахтакор» қандай бўлмасин ўтган йилги мағлубият учун реванш олишни мақсад қилганди. Ўтган йилги финал антиқаҳрамони Андрей Акопянцнинг ҳам бу учрашувдан умиди катта эди. Аммо ўйин «Пахтакор» учун ниҳоятда қийин кечганини таъкидлаш керак. Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ «Нефтчи»нинг тожикистонлик легионери Владислав Князев жарима тўпидан Павел Бугало дарвозасига шундай гол киритдики... Бунака голни фақат Девид Бекхэм ва Жуниньо Пернамбукано каби футболчилар ижросида кўрганмиз. Ҳали ҳам кўз ўнгимдан кетмайди. Ана шундан сўнг «Пахтакор» ҳужумчиси Азамат Абдураимов ўзи ишлаган пенальтини голга айлантира олди. Назаримда, ўша пенальти ҳам шубҳалидек туюлди. Рақиблар Абдураимовни жарима майдони ташқарисида йиқитишганди. Ўйин якунланишига 8-9 дақиқа қолганда «Нефтчи» ҳужумчиси Рустам Дўрмонов «Пахтакор» дарвозасига 2-тўпни жойлаб қўйди. Бу дегани энди Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси қаторасига иккинчи мамлакат кубогини қўлга киритишга жуда яқин келди дегани эди. Аммо бу ҳолга ўтган йилги антиқаҳрамон Андрей Акопянц йўқ, аниқроғи, учрашувни бошқарган Сардор Нажафалиев бошлиқ ҳакамлар бригадаси кўнмади. Улар бугунги матчда «Нефтчи»дан кўра «Пахтакор» ғалаба қозонишини истаётганликларини очиқ-ойдин курсатиб қўйишди. Ваҳоланки, мард майдонда синалади, деган халқимизнинг ажойиб мақоли бор эди. Ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида Андрей Акопянц ҳисобни тенглаштирганда «Пахтакор»нинг бир эмас, икки футболчиси офсайдда турганди.

Вазият шундай ойдин эдики, ўшанда «Пахтакор»га  очиқчасига ён босилганини ҳатто умрида футболга қизиқмаган одам ҳам биларди. Мен очиғини айтай, ўша куни «Пахтакор»га мухлислик қилгандим ва бу жамоанинг ҳалол курашда совринни қўлга киритишини чин дилдан истагандим. Аммо...

Жамоалар қўшимча 30 дақиқаликда курашни давом эттиришди. Қўшимча вақтда ҳам «Нефтчи» яна бир марта «Пахтакор»ни қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин эди. Аммо «Нефтчи» футболчиси томонидан йўналтирилган хавфли зарбани «Пахтакор» ҳимоячиси Владимир Бунтов дарвоза чизиғи устидан қайтарди.

Вазият пенальтилар сериясигача етиб бормади. Ўйин якунланишига саноқли сониялар қолганда яна ўша Акопянц ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди - 3:2. «Пахтакор» қийин курашда Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Андрей Акопянц ҳам ўтган йилги пенальтилар сериясидаги омадсизликни бу йилисига «дубль» билан ювди. Аммо бу тўқнашувда учрашув ҳакамлари ҳам рол бажармаганда анча яхши бўларди. Шунинг учун ҳам байрам ҳам татимагандек куринди, назаримда.

Узоққа бормайлик. Ўтган йилги чемпионат доирасидаги «Бунёдкор» - «Машъал» ўйинини эслайлик. Учрашув такдирини «Бунёдкор» химоячиси Хайрулло Каримовнинг қўли билан урган голи ҳал қилди. Ўйин ҳакамларининг кўзи қаёқда эди, деганинг билан қулоқ соладиган одам йўқ. Ўйин тугагандан кейин эса натижани ўзгартиришнинг мутлақо иложи йўқ.

Жорий мавсумдаги «Пахтакор» - «Насаф» ўйинини эслайлик. Шундоғам кетма-кет қимматли очколарни йўқотавериб жадвалнинг ўрта поғоналарига тушиб кетган, бунинг устига Осиё Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетиб, оғзидаги ошини олдириб қўйган «Пахтакор»га бироз руҳий «ёрдам» керак бўлиб қолди чоғи, бу ерда ҳам ҳакамлар ҳамманинг асабини бузишди. «Насаф»нинг киритган 2та ҳақконий голини нима учун инобатга олишмаганига ҳеч ким тушунмади.

Ҳаммамиз юртимиз футболининг ривожи, терма жамоамизнинг ЖЧда қатнашиб ўзбек футболини дунёга танитишини чин дилдан истаймизу, мана бунақа кичик (аслида катта) камчиликларни тезроқ бартараф этишни зинҳор ўйлаб кўрмаймиз. Иорданияга тақдим этиб юборилган плей-офф йўлланмаси учун, юртимиз футболида қайси томонлардир оқсаётгани учун тинмай бонг урамиз. ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олмаяпмиз деб ўксиниб қўямиз. Аммо бу мағлубиятларнинг илдизи қаерда эканлигини қидириб ҳам кўрмаймиз. Мен ўзбек футболи тарихини кўплаб варақлайман. Юқорида Тўлаган Исоқов ҳақида айтиб ўтдим. Демак, мақоламизнинг кульминацион нуқтасига ҳам етиб келдик.

Юқорида айтиб ўтганимдек, Тўлаган Исоқов ўзбек футболининг мозийдаги юлдузларидан бири. У киши ҳикоя қилиб берган хотираларнинг мана бу жойини ўқиб, айниқса, таъсирланиб кетдим. Мен ўша ҳикояни қандай бўлса шундайлигича баён этишни жоиз деб билдим:

«Кочетков даврида навбатдаги турда «Днепр»га қарши ўйнашимиз керак эди. Днепропетровскка етиб борганимизда бироз тобим қочди ва машғулотларга чиқмай меҳмонхонада қолдим. Эрталаб эшикни биров тақиллатди. У ўзини «Днепр» бошлиғи деб таништирди. Менга 50 минг рубль келтиргани, Володя Фёдоров ва Миша Ан билан гаплашгани, аммо улар хоналаридан қувиб чиқаришганини айтди. «Бу пулни уччовларинг бўлишиб олинглар, фақат бугун «Днепр» ютиши керак, акс ҳолда, жамоамиз олий лига билан хайрлашади», — деди. Жаҳлим чиқиб кетди ва жамоадошларим сингари мен ҳам уни хонадан қувиб солдим. Ўзим эса тўғри Кочетковнинг олдига бордим ва ўйинда мени майдонга туширмаслигини сурадим. Чунки қулай вазиятдан тўпни дарвозага кирита олмасам, шубҳа уйғониши аниқ эди. Лекин Кочетков бундан хабари борлиги, сал аввал Фёдоров ва Ан ҳам унга бу ҳақда гапиришганини айтди. Мураббийнинг бу гапидан кейин кўнглим таскин топди. У елкамга қоқиб қўйиб, «Сизларга ишонганим учун бирга ишлаяпман, бугун албатта майдонга тушасан», деб тасалли берди. Ўйиннинг 65-дақиқасида мен гол урдим ва биз ғалаба козондик.

Кийиниш хонасида кайфиятимиз зўр эди. Шу пайт эшик очилиб, «Днепр» раҳбарлари кириб келишди ва улардан бири бизга сўз қотди: «Сизлар жамоангиз билан фахрланишларингиз керак. Чунки  таркибингизда сотқинлар йўқ экан».

Тўлаган ака Исоқовнинг хикоясини баён этиб бўлдим. Ўзим футбол статистикасига жуда қизиқаман. Ҳар бир эсда қолган футболни дафтарга қайд этиб бораман. Демак, ўша ўйин ҳам менинг назаримдан четда қолмади.

«ДНЕПР» - «ПАХТАКОР» - 0:1
СССР Чемпионати-1978 й.
Днепропетровск. «Метеор» стадиони. 10000 томошабин.  30.09.1978 й.
Ҳакамлар: О.Чинёнов, С.Беляев, А.Кадетов (ҳаммаси Москвадан)
«Днепр»: В.Шатохин, С.Мотуз, В.Матвиенко (В.М.Кузнецов, 72), А.Демьяненко, П.Кутузов, В.Петрухин, С.Шлапак (С.Каталимов, 70), Н.Самойленко, А.Усенко, Ю.Ковалев, О.Крамаренко.
«Пахтакор»: С.Покатилов, А.Корчёнов, О.Аширов, А.Могильний, А.Убайдуллаев, В.Курнев, В.Чуркин, М.Ан, В.Макаров, Т.Исоқов, К.Баканов.
Гол: Исоқов (65)

Ана шундай қилиб ўзим курган-билганларнинг бир нечтасини баён этиб бўлдим. Тўлаган Исоқов хотираларини футболимиздаги айрим камчиликлар билан таққослашга ҳаракат қилиб кўрдим. Зўрма-зўраки ўхшатиш қилган бўлсам, барчангиздан узр сўрайман. Бироқ юқорида санаб ўтилган шубҳали вазиятлар футболимиз ривожига фойдаси эмас, аксинча, 100 фоиз зарари теккани ҳеч кимга сир эмас. Ҳеч бўлмаса бугунги авлод Тўлаган Исоқовнинг юқоридаги ҳикоясини ўқиб ибрат олганда, эҳтимол, биз учун ҳамон Олимп чўққиси бўлиб қолаётган ЖЧда ҳам иштирок этармидик. Нима бўлганда ҳам мақоламни мен халқимизнинг мазкур ҳикматли сўзлари билан якунлашни лозим деб топдим: пичокни аввал ўзингга ур, оғримаса бировга...

Киритилган сана: 01.10.2013 10:29. Ўкилди: 8960 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SNAYPERS
Сана: 07.10.2013 20:24. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AJUZBEK
Сана: 05.10.2013 22:44. AJUZBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KALASHNIKOV
Сана: 05.10.2013 13:10. KALASHNIKOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 05.10.2013 11:10. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AJUZBEK
Сана: 03.10.2013 19:55. AJUZBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAFARALI
Сана: 02.10.2013 18:51. SAFARALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AJUZBEK
Сана: 02.10.2013 18:11. AJUZBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 02.10.2013 01:11. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 01.10.2013 23:22. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOLEDO
Сана: 01.10.2013 22:31. TOLEDOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOLEDO
Сана: 01.10.2013 22:24. TOLEDOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOLEDO
Сана: 01.10.2013 22:23. TOLEDOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AJUZBEK
Сана: 01.10.2013 20:29. AJUZBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 01.10.2013 20:15. KINGISBACKга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AJUZBEK
Сана: 01.10.2013 20:11. AJUZBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AJUZBEK
Сана: 01.10.2013 20:01. AJUZBEKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 01.10.2013 19:35. KINGISBACKга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ORIFODILOV
Сана: 01.10.2013 19:27. ORIFODILOVга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 01.10.2013 18:16. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONGIRCOM
Сана: 01.10.2013 15:55. JAHONGIRCOMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJAMSHID

Сана: 01.10.2013 15:50. DJAMSHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XPORTLANDX
Сана: 01.10.2013 15:36. XPORTLANDXга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURDIBAY
Сана: 01.10.2013 14:51. TURDIBAYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBARSA
Сана: 01.10.2013 14:27. UZBARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 01.10.2013 14:08. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 01.10.2013 14:07. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SANATMUSIC
Сана: 01.10.2013 14:00. SANATMUSICга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SANATMUSIC
Сана: 01.10.2013 13:59. SANATMUSICга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 01.10.2013 12:38. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 01.10.2013 12:38. UZBEKFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DAMIRBEK
Сана: 01.10.2013 11:54. DAMIRBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOCTORMAJNUN
Сана: 01.10.2013 11:49. DOCTORMAJNUNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MASHALKLASS
Сана: 01.10.2013 11:37. MASHALKLASSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FKYANGIYER
Сана: 01.10.2013 11:21. FKYANGIYERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NBKICKER
Сана: 01.10.2013 11:18. NBKICKERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASRORF

Сана: 01.10.2013 10:47. ASRORFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHEVAROONEY
Сана: 01.10.2013 10:47. SHEVAROONEYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.