Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Жанубий Кореяни ютса бўлади

Баҳо:
+0; -0

Ҳар качон ана шу жамоа билан ўйнаганимизда кўпинча ишимиз юришмаган. ЖЧ-2014 саралашидаги Тошкентда кечган баҳсда бемалол бу жамоани ютсак бўларди. Лекин Тошкентда кечган биринчи ўйинда ҳисоб 2:2 бўлиб турганда Темур Кападзе 100 фоизли вазиятни йўққа чиқарди ва тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Ундан ҳам аламлиси Сеулдаги жавоб ўйинида юз берди. Акмал Шораҳмедов ўйин тақдирини ҳал қилувчи голни бизнинг дарвозамизга киритгани охир-оқибат бизни ЖЧ йулланмасидан мосуво қилди.

Ўша саралаш босқичида Жанубий Корея ЖЧ йулланмасини ҳакамларнинг ёрдами билан ютганини аввалги мақолаларимда ҳам айтгандим. Умуман ўша вазиятларда ҳакамлар бир неча марта корейслар фойдасига "адашишганини" ҳаммамиз гувоҳ бўлдик. Кейинчалик, жаҳон чемпионатида Жазоир Жанубий Кореяни 4:2 ҳисоби билан ютгани сўзимизни тасдиқлади.

Мана энди "тонгги шабнам мамлакати" жамоаси билан Осиё Кубоги-2015 чорак финалида йўлларимиз кесишди. Нима десам бўлади? Биз учун жуда ҳам ноқулай рақиб бу Жанубий Корея дегани. Лекин ютса бўлади. Хиросима-1994 Осиё ўйинлари ярим финалида улар билан тарихда биринчи марта тўқнаш келдик. Ўша куни корейслар ЖЧ-1994 жуда яхши иштирок этиб, барчанинг ҳурматига сазовор бўлгандилар. Илк ўйинда Испания терма жамоасига 0:2 ҳисобида ютказаётиб, учрашув охиригача ҳисобни тенглаштиришди.
Навбатдаги баҳсда Боливия терма жамоаси билан ўйинда дуранг. Ниҳоят корейслар гуруҳдаги сўнгги ўйинда амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоасидан кийин кечган ўйинда енгилишди — 2:3. Ўшанда бутун дунё ЖЧда анча ҳужумкор ўйин кўрсатадиган Кореяни кўришди. Уларнинг сўнгги дақиқаларгача рақиб билан тенгма-тенг кураш олиб бориши барчага манзур бўлганди. Қисқаси, ўшанда россиялик мураббий Анатолий Бишовец қўлостида ажойиб жамоа шаклланганди.

Ана шу жамоа 12-Осиё ўйинлари ярим финалида бизга рақиб бўлди. Терма жамоамиз мураббийлари Рустам Акрамов ва Биродар Абдураимов ўша кечаси кўзларига уйқу келмаганини ўзлари ҳам интервьюларида айтиб ўтишганди. Дарҳақиқат, рақиб жуда кучли эди. Ўйин ҳам анча оғир кечди. Дарвозабонимиз Юрий Шейкин дарвозамизга кираётган нақд 13та зарбани қайтарди. Дарвоза тўсини ва устунига тегиб қайтган зарбаларни санаб, саноғидан адашиб кетдик.

Ниҳоят 65-дақиқада ҳужумчимиз Азамат Абдураимов жамоамизга ғалаба келтирувчи голни киритди. Ҳақиқатан ҳам ўша учрашувда оғир ва машаққатли ғалабани қўлга киритгандик. Кейинчалик Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа ғолиблигига эришган бўлса, Азамат Абдураимовнинг ўша голи узбек футболининг ХХ асрдаги энг чиройли голи деб топилди.

Тарихни кўз олдингизда ёрқинроқ кўрсатиш мақсадида ўша ўйинда кимлар майдонда ҳаракат қилганини эслатгим келди.

Осиё ўйинлари-1994 й. 1/2 финал.
Ўзбекистон-Жанубий Корея - 1:0
Хиросима. "Стадион Регионал парк". 5077 томошабин. 13.10.1994 й.
Ҳакам: Зайд Абдулраҳмон (Саудия Арабистони)
Ўзбекистон: Юрий Шейкин, Февзи Давлетов, Андрей Фёдоров, Фарҳод Магометов, Александр Тихонов, Илҳом Шарипов (Шуҳрат Мақсудов, 60), Улуғбек Рўзимов, Сергей Лебедев (Абдусамад Дўрмонов, 52), Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов.
Бош мураббий: Рустам Акрамов.
Жанубий Корея: Ча Санг Гванг, Канг Чёл, Чой Юнг Ил, Ю Санг Чул, Ли Лим Сенг, Ли Юнг Жин, Чой Дэ Шик (Ким До Хун, 70), Ха Сёк Жу, Ко Жунг Вун, Хванг Сўн Хонг, Хан Жунг Гук.
Бош мураббий: Анатолий Бишовец.
Гол: Азамат Абдураимов (65)

Хиросима-1994даги ўйиндан сўнг бу жамоа биз учун энг ноноқулай рақиблардан бирига айланди-қолди. ЖЧ-1998 саралашида дастлабки ўйин Сеулда кечди. Ўйиннинг 34- дақиқасида бундан олдинги ўйинда Қозоғистон терма жамоасига хет-трик совга қилган корейслар ҳужумчиси Чой Ён Су ҳисобни очди. 74-дақиқада бизнинг тўпураримиз Олег Шацких ҳисобни тенглаштирди. Ўша ўйинда йигитларимиз ажойиб ўйин кўрсатишди. Лекин ҳисоб бизнинг фойдамизга эмас. 89-дақиқада кореялик Ю Сан Чул биз учун аламли бўлган голни дарвозамизга киритди.

Кейин Тошкентдаги учрашувда корейслар 1-дақиқада дарвозамизга тўп киритиб, бизни ЖЧ йўлланмасидан бутунлай маҳрум қилганди. Ана шу нарсадан "шок" ҳолатига тушган футболчиларимиз Жанубий Кореяга карши ўйинни жуда ҳам йирик ҳисоб билан 1:5 ҳисоби билан бой беришди. Ўзи тарихимизда ўз майдонимиздаги энг йирик мағлубиятимиз ҳам шу бўлса керак.

Кейин ЖЧ-2006 саралашида Жанубий Корея билан рўбарў келдик.  Бу сафар ҳам дастлабки ўйин Сеулда кечди. Аввалги ўйинда муҳим очколарни бой бериб, тушкун кайфиятда келган жамоамиз бу ўйинни ҳам бой беришди - 1:2. Тошкентда кечган баҳсда эса анча чиройли ўйин кўрсатдик. Корейслар таркибида ўша мавсумда Голландиянинг ПСВ клуби билан Европа ЧЛда ёрқин ўйин кўрсатган Парк Жи Сун ҳамда Ли Юнг Пё ҳаракат қилишди. 62-дақиқада ҳужумчимиз Максим Шацких ҳисобни очди.  Аммо сўнгги дақиқалар яна бизга "хиёнат" қилди. Аниқроғи, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатдан киритилган голни ҳисоблаб, бу сафар корейсларга "қарашиб" юборди.

Кейин ЖЧ-2014 саралашидаги тўқнашув. Санжар Турсуновнинг Тошкентдаги қаҳрамонлиги бизга таскин берганди, аммо-лекин Акмал Шораҳмедовнинг Сеулдаги антиқаҳрамонлигини ҳеч ҳам эслагим келмайди. Демак, бу сафар ҳам корейслар билан курашда енгилдик. Қисқаси, ҳаммасига 1997 йилдаги Тошкентдаги 1:5 ҳисобидаги мағлубият сабабчига уҳшайди. Ҳеч шу корейсни енгишни уддалолмадик-уддалолмадик-да.

Мана куриб турибсиз, Осиё Кубоги-2015 чорак финалида ҳам Жанубий Корея рақибимиз. Чин кунгилдан тер тўксак, менимча, вазифани уддалаймиз. Очиғи, мен Саудия Арабистони терма жамоасини ютишимизга ҳеч ҳам ишонмагандим. Ахир араблар турнирдаги энг кучли жамоалардан бири эди. Қолаверса, Хитойдан мағлуб бўлганимиздан кейин камдан-кам ҳолатларда бунака "шок" кайфиятдан чиқиб кета олардик. Йигитларга раҳмат. Ажойиб ўйин кўрсатишди. Насиб этса, Жанубий Кореяни ютамиз. Аллоҳ мададкор бўлсин, сизга йигитлар!

Тўғри, рақиб кучли. Ўйинчилар орасида Европанинг етакчи клубларида ўйнайдиганлари бор. Аммо биз қўлни қўлга бериб ҳаракат қилсак, Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳужумчиси Сонг Хёнг Мин ҳам ожиз қолади. Энг муҳими, ғалабага бўлган ишонч ва қатъият. Агар бу босқични ютсак, ярим финалда Эрон-Ироқ ўйини ғолиби билан ўйнарканмиз. Ҳар иккиси билан ҳам уйнай оламиз. Демак, бизга финалга чиқиш учун яхши имконият пайдо бўлди. Унгача корейсларни бир ёғлик қилсак бас! Олға, йигитлар! БУТУН ЎЗБЕКИСТОН СИЗЛАРГА ИШОНАДИ!

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 21.01.2015 17:32. Ўкилди: 10758 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


RSAIDIY
Сана: 22.01.2015 11:17. RSAIDIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RSAIDIY
Сана: 22.01.2015 11:15. RSAIDIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UMAGAFFAROV
Сана: 21.01.2015 20:22. UMAGAFFAROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASPIRINE
Сана: 21.01.2015 20:06. ASPIRINEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 21.01.2015 19:03. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FLORENTINO
Сана: 21.01.2015 18:37. FLORENTINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 21.01.2015 18:11. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.