Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Бу сафар «Ювентус» ютадими?

Баҳо:
+0; -0

"Ювентус" бундан илгари 7 марта ЕЧЛ финалида ўйнаган. Аммо улардан бор-йўғи 2тасини юта олган. Бу сафар ҳам "кекса синьора" ўз тарихида 3 марта нуфузли кубокни қўлга киритишни мақсад қилган. Аммо бу сафарги рақиб анойи эмас. Ўз таркибида бугунги куннинг сара юлдузларини жамлаган "Барселона" унча-мунча рақибга ошини олдириб қўймаслиги аниқ. Лекин шундай бўлса-да "Ювентус" ҳам “совға” эмасга ўхшайди.

Бир неча йиллардан бери Еврокубокларда омади юришмаётган Италия жамоаларининг обрўсини балки энди "Ювентус" тиклашга ҳаракат қилиб кўрар. Бундан ташқари "Юве" 7 марта финалга чиққан бўлса, шундан охирги 3тасини мағлубият билан якунлаган. Балки Аллегри шогирдлари бу сафар хато қилмасликка ҳаракат қилиб, нохуш анъанага барҳам беришар. Ҳа, "Ювентус" 7 марта ЕЧЛ финалида ўйнаган. Улардан биринчиси бундан 42 йил муқаддам Югославия пойтахти Белградда кечганди.

АФК Аякс (Амстердам) - Ювентус ФК Турин (Италия) - 1:0 (1:0).
Чемпионлар кубоги. Финал. 30 май 1973. Белград. 20:30. Стадион Црвена Звезда "Маракана". 89484 зрителей.
Ҳакамлар: Миливое Гугулович, Ратко Чанак, Петар Костовски (ҳаммаси Югославиядан).
АФК Аякс (Амстердам): 1. Хейнц Стёй, 3. Вим Сурбьер, 5. Руд Крол, 7. Йоханнес Нескенс, 9. Герри Мюрен, 11. Пит Кейзер, 12. Хорст Бланкенбург (ФРГ), 13. Барри Хулсхофф, 14. Йохан Крёйфф (с), 15. Ари Хан, 16. Жонни Реп.
Захирадагилар: 2. Хайнц Шильхер(АВС), 4. Герри Клетон, 6. Арнольд Мюрен, 8. Шак Сварт, 17. Сис Вевер (дарв).
Бош мураббий - Штефан Ковач
Ювентус ФК Турин: 1. Дино Дзофф, 2. Жанпьетро Маркетти, 3. Сильвио Лонгобукко, 4. Жузеппе Фурино, 5. Франческо Морини, 6. Сандро Сальвадоре (с), 7. Жозе Жоан АЛЬТАФИНИ (БРА), 8. Франко Каузио (14. Антонелло Куккуредду, 57), 9. Пьетро Анастази, 10. Фабио Капелло, 11. Роберто Беттега (15. Хельмут Халлер, 49 (ГФР).
Захирадагилар: 12. Массимо Пилони, 13. Лучано Спинози, 16. Жанлуижи Савольди.
Бош мураббий - Честмир Выцпалек .
Гол: Реп (5).
Огоҳлантириш: Фурино, 66.

Чемпионлар кубогининг амалдаги ғолиби "Аякс" бундан бир йил муқаддам Италиянинг бошқа бир жамоаси "Интер"ни мағлуб этганди. Қаторасига 3-марта нуфузли совринни ютган "Аякс" ўшанда "Ювентус"дан бир неча марта кучли эди десам ишонаверинг. Шундай қилиб, "тотал футбол" асосчилари билан курашда "кекса синьора" имкониятни бой берди.

Кейинги финални кутиш учун "Ювентус"га 10 йил керак бўлди. Кейинги финалда "Ювентус"га Германиянинг "Гамбург" жамоаси рақиб бўлди. Ўшанда Германиянинг энг кучли жамоаси "Бавария" эмас, "Гамбург" эди, десам ишонаверинг. Чунки "Бавария"да авлодлар алмашинуви юз бериб, мамлакатнинг энг кучли футболчилари "Гамбург"да жамланишганди. Бундан ташқари, ушбу финал ЖЧ-1982 финалининг такроридай бўлиб кўринди. Ўшанда Италия терма жамоаси Германия терма жамоасини 3:1 ҳисоби билан ютиб, жаҳон чемпиони номига сазовор бўлганди.

Орадан бир йил ўтиб, терма жамоаларнинг деярли 90 фоиз футболчисини ўз таркибларида жамлаган "Ювентус" ва "Гамбург" ЕЧЛ финалида тўқнаш келишди. Ушбу баҳсда немислар итальянлардан бир йил олдинги ЖЧ финалидаги мағлубият аламини олишди.

Гамбургер Шпорт Ферайн (Гамбург, ФРГ) - Ювентус ФК (Турин, Италия) - 1:0 (1:0).
Чемпионлар кубоги. Финал. 25 май 1983. Афина. 21:15. Олимпиястадион "Спирос Луис". 73500 томошабин
Ҳакамлар: Николае Райня, Йон (Йоан) Игна, Кристиан Теодореску (ҳаммаси Руминиядан).
Гамбургер ШФ (Гамбург): 1. Ульрих "Ули" Штайн, 2. Манфред Кальц, 3. Бернд Вемайер, 4. Дитмар Якобс, 5. Хольгер Хиронимус, 6. Вольфганг Рольфф, 7. Юрген Милевски, 8. Юрген Грох, 9. Хорст Хрубеш (с), 10. Феликс Магат, 11. Ларс Баструп (ДАН) (12. Томас фон Хеезен, 55).
Захирадагилар: 13. Михаэль Шрёдер, 14. Аллан Хансен (ДАН), 15. Бориша Жоржевич (ЮГО), 16. Уве Хайн (дарв).
Бош мураббий - Эрнст Хаппель (АВС).
Ювентус ФК (Турин): 1. Дино Дзофф (к), 2. Клаудио Жентиле, 3. Антонио Кабрини, 4. Массимо Боннини, 5. Сержо Брио, 6. Гаэтано Ширеа, 7. Роберто Беттега, 8. Марко Тарделли, 9. Паоло Росси (15. Доменико Мароккино, 55), 10. Мишель Платини (ФРА), 11. Збигнев Бонек (ПОЛ).
Захирадагилар: 12. Лучано Бодини (дарв), 13. Массимо Сторгато, 14. Жузеппе Фурино, 16. Жузеппе Гальдеризи.
Бош мураббий - Жованни Трапаттони.
Гол: Магат (8).
Огоҳлантиришлар: Рольфф, 35, Грох, 39 - Боннини, 36, Кабрини, 39

Орадан 2 йил ўтиб "Ювентус" яна финал баҳсида иштирок этди. Дарвоқе, туринликлар бир йил муқаддам Европа Кубок эгалари кубогида ғалаба қозонгандилар. Бу йилисига кўхна қитъанинг савия жиҳатдан энг нуфузли турнири финалида ғолиблик учун кураш олиб боришди. Уларнинг рақиблари мусобақанинг амалдаги ғолиби, ўша пайтларда дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси эди. Шунингдек, "Ювентус" ҳам анча кучайиб бораётганди. Уларнинг таркибида польшалик Збигнев Бонек, Олтин тўп соҳиби Мишель Платини ҳамда ЖЧ-1982да тўпурар бўлиб Италия терма жамоасига жаҳон чемпионлигини олиб берган Паоло Росси ҳаракат қиларди. Ўйин жуда қизиқарли ўтиши кутилаётганди. Аммо...

Тўғри, ўйин анча жанговар руҳда кечди. Лекин Платини пенальтини аниқ амалга оширганидан сўнг иккала жамоа мухлислари келтириб чиқарган тартибсизлик оқибатида 40 киши вафот этди. Шунинг учун 1985 йилги финал "Эйзелдаги фожиа" номи билан тарихда қолди. Фожиада кўпрок инглиз мухлислари айбдор деб топилди ва УЕФА Англиянинг барча клубларини 5 йилга Еврокубоклардан дисквалификация қилди. Ўйинда Платинининг голи ягоналигича қолди. "Ювентус" ана шундай катта йўқотишлар эвазига ЧЛдаги биринчи ғалабасига эришди. Дарвоқе, вафот этганлар орасида Мишель Платинининг ўйинини кўраман деб Брюсселга келган бир француз мухлиси ҳам бор эди. Буни эшитиб, Мишелнинг қалби ларзага келганди.

Ювентус (Турин, Италия) - Ливерпуль (Англия) - 1:0 (0:0).
Чемпионлар кубоги. Финал. 29 май 1985.Брюссель.20:15. Стадион Эйзель. 53116 томошабин.
Ҳакамлар: Андре Дайна, Якоб Бауман, Жорж Сандоз (ҳаммаси Швейцариядан).
Ювентус: Стефано Таккони, Лучано Фаверо, Антонио Кабрини, Массимо Бонини, Сержио Брио, Гаэтано Ширеа (К), Массимо Бриаски (Чезаре Пранделли, 84), Марко Тарделли, Паоло Росси (Беньямино Виньола, 89), Мишель Платини (Фра), Збигнев Бонек (Пол).
Захирадагилар: Лучано Болдини, Никола Карикола, Бруно Лимидо.
Бош мураббий - Жованни Трапаттони.
Ливерпуль: Брюс Гроббелаар (Зимб), Филип "Фил" Нил (к), Жим Беглин (Ирл), Марк Лоуренсон (Ирл) (Гэри Гиллеспи, 4 (Шот)), Стивен Никол (Шот), Алан Хансен (Шот), Кеннет "Кенни" Далглиш (Шот), Ронни Уилан (Ирл), Иан Раш (Уэл), Пол Уолш (Крейг Жонстон, 46), Жон Уарк (Шот).
Захирадагилар: Крис Пайл, Ян Мёльбю (Дан), Сэмуэль "Сэмми" Ли.
Бош мураббий - Жо Фэган.
Гол: Платини (58, пенальтидан).
Огоҳлантириш: Уарк, 38

"Ювентус" навбатдаги финалда орадан 11 йил ўтиб тўп сурди. Ўшанда уларнинг етакчиси Роберто Баджо бошқа клубга ўтиб кетганди. Аммо унинг ўрнида ҳаракат қилган 22 ёшли Алессандро дель Пьеро "йўл-йўллилар"нинг ҳақиқий етакчисига айланди. У аввалги баҳсларда муҳим ва чиройли голларга муаллифлик қилиб жамоасини финалгача етаклаб борди. Умуман, ЧЛ-1995/1996 баҳслари тўлигича Алекс дель Пьерога аталди деса ҳам бўлади. Финалда "Юве"ни мусобақанинг амалдаги ғолиби "Аякс" кутиб турарди. Буни каранг, бу сафар ҳам амалдаги ғолибга қарши баҳс. Бундан ташқари, жамоалар 1973 йилда ЧЛ финалида ҳам ўзаро ўйнашганини юқорида айтиб ўтдим. Ўшанда, Йохан Кройф етакчилигидаги "Юве"дан устун келганди. Бу сафар ҳам ўша Кройф ўйнаган таркибдан қолишмайдиган жамоа "Ювентус"ни кутиб турарди. "Аякс" бир йил муқаддам финалда Италиянинг бошқа бир гранди "Милан"ни мағлуб этиб, ЧЛ ғолиби бўлганди.

Финал баҳси ҳақиқатан ҳам шиддатли кечди. Иккала жамоада ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Аммо улардан 2тасигина голга айлантирилди. Пенальтилар сериясида "Ювентус" дарвозабони Анжело Перуцци маҳорат кўрсатди ва жамоасига нуфузли совринни олиб берди. Шундай қилиб, "Ювентус" ўз тарихида иккинчи марта ЧЛ совринини ютиш билан биргаликда "Аякс"дан 1973 йилги финалдаги мағлубият аламини ҳам олди.

Ювентус (Италия) - Аякс (Голландия) 1:1 (1:1), пенальтилар буйича- 4:2.
22 май 1996й. Рим. Стадион "Олимпико". 67000 томошабин.
Ҳакам: Мануэль Диас Вега (Испания).
Ювентус: Перуцци, Феррара, Пессотто, Торричелли, Верховод, П.Соуза (Ди Ливио, 58), Дешам, Конте (Югович, 44), Виалли, Дель Пьеро, Раванелли (Падовано, 78).
Бош мураббий: Марчелло Липпи.
Аякс: Ван дер Сар, Силой, Блинд, Ф. Де Бур (Схолтен, 69), Богард, Р. Де Бур (Воотер, 91), Финиди, Давидс, Кану, Литманен, Мусампа (Клюйверт, 46).
Бош мураббий: Луи ван Гал
Голлар: Раванелли (13) - Литманен (41).
Пенальти сериясида тўп киритганлар: Феррара, Пессотто, Падовано, Югович - Литманен, Схолтен.
Тўп киритмаганлар: Давидс, Силой.
Огоҳлантиришлар: Дешам, Югович, Ди Ливио, Торричелли - Финиди, Блинд, Воотер

1996 йилда "Ювентус" Чемпионлар лигасини ютгандан сўнг жамоа таркибида ўзгаришлар юз берди. Ўтган мавсумда "Юве"нинг ҳужум чизиғида ўйнаган Фабрицио Раванелли ва Жанлука Виалли Англия премьер-лигасининг "Мидлсбро" ва "Челси" клубларига ўтиб кетишди. Уларнинг ўрнига хорватиялик Ален Бокшич ва Кристиан Вьери келиб қўшилди. Шунингдек, франциялик Зинедин Зидан ва уругвайлик Паоло Монтеро "йўл-йўллилар" сафига келиб, жамоанинг алмаштириб бўлмас ўйинчисига айландилар. "Ювентус" ўтган йилга нисбатан анча шаклланди ва енгилмас жамоага айланди. "А" серияда чемпионлик қийинчиликсиз нақд қилинди. Чемпионлар лигасида ҳам финалгача бўлган анча мураккаб йўл осонлик билан босиб ўтилди. Ҳеч ким "Юве"нинг финалдаги ғалабасига шубҳа қилмаётганди. Аммо...

Уларнинг финалдаги рақиблари Дортмунднинг "Боруссияси" яхши ўйланган тактика эвазига "Ювентус"ни кетма-кет 2 марта ЧЛда ғолиб чиқишга йўл қўймади.

Бундан аввалги ўйинларда "Ювентус" "Боруссия"ни фақат мағлуб этганди. Лекин бу сафар "Боруссия" рақибига имкон бермади. Ўйинда Германия терма жамоаси ҳужумчиси Карл-Хайнц Ридле дублга эришди. Шунингдек, "Юве" ҳужумчиси Алессандро дель Пьеро ҳам ўзининг дурдона голларидан бирини мухлисларга такдим этди. Аммо захирадан майдонга тушган 18 ёшли Ларс Риккен "Ювентус" дарвозасига ундан-да чиройли гол киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди- 3:1.

"Боруссия" (Дортмунд, Германия) - "Ювентус" (Италия) 3:1 (2:0).
28 май 1997й. Мюнхен. "Олимпиаштадион". 59000 томошабин.
Ҳакам: Ш.Пул (Венгрия).
"Боруссия": Клос, Ройтер, Колер, Заммер, Крее, Ламберт, П.Соуза, Хайнрих, Меллер (Цорк, 89), Ридле (Херрлих, 67), Шапюиза (Риккен, 70).
Бош мураббий: Оттмар Хитцфельдт
"Ювентус": Перуцци, Поррини (Дель Пьеро, 46), Феррара, Монтеро, Юлиано, Ди Ливио, Дешам, Зидан, Югович, Вьери (Аморузо, 73), Бокшич (Таккинарди, 87).
Бош мураббий: Марчелло Липпи
Голлар: Ридле (29, 34), Риккен (71) - Дель Пьеро (65).
Огоҳлантиришлар: П.Соуза, Риккен - Поррини, Юлиано.

Навбатдаги мавсумда "Ювентус"ни ҳужум чизиғи етакчилари тарк этишди. Кристиан Вьери Мадриднинг "Атлетико"сига ўтиб кетган бўлса, Ален Бокшич собиқ жамоаси Римнинг "Лацио" жамоасига қайтиб борди. Жамоага янги ҳужумчи сифатида Филиппо Индзаги таклиф этилди. Бундан ташқари, голландиялик Эдгар Давидс ҳам янги қўшилиб, жамоа ярим ҳимоясини мустаҳкамлади. "Ювентус" бу мавсумда ҳам Италия чемпионлигини қўлга киритди. Лекин Чемпионлар Лигасида "Юве"нинг ўйинлари ўтган мавсумдаги шиддатли кечмади. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига "Ювентус" базўр чорак финал иштирокчилари сафига "илиниб" қолди. Чорак финалда уларга Андрей Шевченко бошчилигидаги Киевнинг "Динамо" жамоаси рақиб бўлди. Ўз уйида 1:1 ҳисобини кайд этган "Ювентус" Киевда рақибини 4:1 натижаси билан енгди. Ўйинда Филиппо Индзаги хет-трикка эришди.

Ярим финалда "Ювентус" Франциянинг "Монако" жамоасини ҳам худди шу ҳисоб билан таслим этди. Бу сафар Алессандро дель Пьеро хет-трикка эришди.

Ана шундай қилиб "Ювентус" каторасига 3-марта Чемпионлар Лигаси финалига қатнашиш бахтига муяссар бўлди. Финалда уларни азалий рақиб Мадриднинг "Реал" жамоаси кутиб турарди. Қироллик клуби 32 йилдан бери ЧЛни ютолмай келаётганди. Шунинг учун улар бу ўйинга пухта ҳозирлик кўришди. Югославиялик Предраг Миятович киритган гол "Реал"га ғалаба келтирди. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, ўйин анча шиддатли кечди. Иккала жамоада ҳам имконият бўлди. Бир вазиятда ҳакам "Реал" футболчиси Кларенс Зеедорфга кўрсатилиши керак бўлган карточкани "Ювентус" вакили Эдгар Давидсга кўрсатиб юборди. Чунки ташқи кўриниш жиҳатдан бу икки футболчи бир-бирига жуда ўхшаш, бунинг устига, иккаласи ҳам бир мамлакат фуқароси.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ-97/98. ФИНАЛ.
РЕАЛ - ЮВЕНТУС - 1:0 (0:0).
Ҳакам: Круг (Германия)
20 май 1998 й. Амстердам. Стадион "Арена". 48 000 томошабин.
Гол: Миятович, (66).
"Реал" (Мадрид): Илльгнер, Пануччи, Санчис, Йерро, Роберто Карлос, Карамбе, Редондо, Зеедорф, Рауль (Амависка, 90), Морьентес (Хайме, 81), Миятович (Шукер, 89).
Бош мураббий: Юпп Хайнкес.
"Ювентус" (Турин): Перуцци, Торричелли, Юлиано, Монтеро, Ди Ливио (Таккинарди, 46), Дешам (Конте, 77), Давидс, Пессотто (Фонсека, 70), Зидан, Индзаги, Дель Пьеро.
Бош мураббий: Марчелло Липпи.
Огоҳлантиришлар: Йерро, 23. Давидс, 26. Роберто Карлос, 37. Карамбе, 56, Монтеро, 79. Зеедорф, 90

Кейинги 1998/1999 ЧЛ мавсумида ҳам "Ювентус" қаторасига 4-марта финалга чиқиши мумкин эди. Бироқ ярим финалдаги "МЮ"га қарши ўйинда тайёр ғалаба қўлдан бой берилди. Дастлаб Манчестердаги баҳсда сўнгги дақиқаларда киритилган Райан Гиггзнинг голидан кейин "МЮ" мағлубиятдан қутулиб қолди. Туриндаги баҳсда ҳам Филиппо Индзагининг 2 аниқ зарбасидан сўнг "Ювентус" дастлабки дақиқаларда 2:0 ҳисоби билан олдинда борди. Лекин кейинги дақиқаларда ўз дарвозасидан 3 тўп олиб чиқди. Финалда "МЮ" ва "Бавария" ўртасидаги баҳс қандай кечганини айтмасам ҳам билсангиз керак.

"Ювентус" 2003 йилга келиб тағин Чемпионлар лигаси финалида ўйнади. Шу пайтга қадар 6 марта финалда ўйнаган "кекса синьора" булардан бор-йўғи 2 тасини ўз фойдасига ҳал қилганди. Навбатдаги финалда Италиянинг бошқа бир гранди "Милан" "Ювентус"га рақиб бўлди. Азалий рақиблар тўқнашуви бу сафар ҳам Чемпионлар Лигаси финалини безаб берди. Иккала жамоа ҳам ҳарчанд ҳаракат қилмасин асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмади. Бир вазиятда "Милан" ҳужумчиси Андрей Шевченконинг тоза голи ҳакам томонидан ҳисобга олинмади. Ўйин жамоа дарвозабонларининг бенифисига айланиб кетди. Бир томонда бразилиялик Дида, бир томонда "Ювентус" посбони Жанлуижи Буффон ўзларининг нималарга қодирликларини бутун дунёга намойиш этишди. Дарвозабонлар интригаси ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ҳам давом этди. Бунда Дида 3 марта, Буффон эса 2 марта рақибнинг зарбаларини бартараф этдилар. Охирги зарбани қойилмақом ижро этган "Милан" ҳужумчиси Андрей Шевченко "Ювентус"нинг ЧЛ финалларидаги навбатдаги мағлубиятини таъминлаб берди.

Чемпионлар лигаси-2002/2003 й. Финал.
"Милан"- "Ювентус"- 0:0, пенальтилар буйича-3:2.
Манчестер. "Олд Траффорд". 68000 томошабин. 28.05.2003 й.
Ҳакам: Маркус Мерк (Германия)
пенальтилар серияси:
-Трезеге, 0:1- Сержиньо, 1:1- Биринделли, -Зеедорф, -Салайета, -Каладзе, -Монтеро, 1:2- Неста, 2:2- дель Пьеро, 2:3- Шевченко
"Милан": Дида, Мальдини(с), Каладзе, Костакурта(Роке Жуниор, 66), Гаттузо, Руй Кошта (Амброзини, 87), Зеедорф, Пирло(Сержиньо, 71), Шевченко, Индзаги.
Бош мураббий: Карло Анчелотти.
"Ювентус": Буффон, Феррара, Монтеро, Тудор(Биринделли, 42), Дзамбротта, Тюрам, Таккинарди, Каморанези(Конте, 46), Давидс(Салайета, 65), дель Пьеро, Трезеге.
Бош мураббий: Марчелло Липпи.
Огохлантиршлар: Таккинарди, дель Пьеро, Костакурта.

Чемпионлар Лигасидаги 7 та финалдан 5 тасини бой берган "Ювентус" кейинги йилларда финалга умуман яқинлашмай қолди. Бунга бош сабаб сифатида 2006 йилда Италия футболидаги жиноятчилик, кўзбуямачилик, коррупциянинг фош этилиши деб кўрсатилди. Бу ишларда "Ювентус"нинг катта айби бор деб эътироф этилди ва ўша мавсумда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган жамоа "В" серияга бадарға қилинди. Кейинги мавсумдаёқ "А" серияга қайтган жамоа аввалги обрўсини тиклаш учун анча ҳаракат қилди. Мана кўрибсизки, ўз тарихида 8-марта Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаш бахтига "Ювентус" мушарраф бўлиб турибди.

САККИЗИНЧИ ФИНАЛ
"Ювентус" нимчорак финалда Дортмунднинг "Боруссия"сини ютганда дортмундликлар устози Юрген Клопп "Ювентус" бу ўйини билан "Реал"ни ҳам, "Барселона"ни ҳам тўхтата олади", - деганди. Унинг бу сўзини тасдиқлаб, "Ювентус" ярим финалда "Реал"ни таслим этди. Энди эса "Барселона"га қарши майдонга тушади. Тўғри, ҳозир "Барселона" таркиби анча шаклланган. Ўйини ҳам ниҳоятда кучли. Ҳужумдаги Суарес-Месси-Неймар учлиги ҳар қандай мустаҳкам ҳимояни ҳам ёриб ўтишга қодир. Лекин "Ювентус"нинг аввалги 7 та финалдан бор-йўғи 2 тасини ютганини ҳисобга олсак, бу сафар осонликча жон бермаслиги аниқ. Бунинг устига ўзи иштирок охирги 3та финалдан бери "Юве"нинг омади юришмайди. Бир томондан эса Италия клублари кейинги йилларда Еврокубокларда умуман омадлари юришмай қолди. Ана шуларнинг ҳисобига "Ювентус" финалда ғалаба қозонишга уриниб кўриши мумкин. Лекин рақиб анойи эмас. "Барса"нинг бир неча йиллардан бери бирга ўйнаб келган футболчилардан иборат таркибини ютиш ўзи бўладиган иш эмас. Маълумот учун айтаман: "Ювентус" ўзи иштирок этган охирги 3 та финалдан барчасини бой берган бўлса, "Барселона" эса ўзи иштирок охирги 3 та финалнинг ҳаммасини ютган. Биз насиб 6 июнь куни ҳамма саволларимизга жавоб топамиз.

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 06.06.2015 07:49. Ўкилди: 9749 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:48. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:48. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:45. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:45. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SAQLOVCHI
Сана: 07.06.2015 05:28. SAQLOVCHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.