Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Чемпион бўлолмаган «Ливерпуль» (2-қисм)

Баҳо:
+1; -0

Финал ўйини 2005 йилнинг 25 май куни Истанбулдаги "Отатурк" стадионида ўтказилди. Ўйинда мукаммал таркибга эга бўлган, Еврокубок финалларида катта тажрибага эга бўлган "Милан"нинг имконияти юқори баҳоланаётганди. 37 ёшли "Милан" афсонаси Паоло Мальдини ҳисобни очганда, секундлар ҳали 52-сонияни кўрсатиб турарди. Ана шундан сўнг бу гол "Милан"га ижобий таъсир қилди чоғи, аргентиналик Эрнан Креспо яна 2 марта Ежи Дудек қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Ўйиннинг бундай боришидан "Милан" бугун жуда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонадигандек кўринди. Аммо Стивен Жеррард етакчилигидаги "Ливерпуль" деярли уддалаб бўлмайдиган вазифанинг уддасидан чиқди.

Иккинчи таймда дунёдаги энг кучли ҳимоя чизиғи деб бахоланган "Милан" мудофааси 6 дақиқа ичида 3 марта ёриб ўтилди. Дастлаб 54-дақиқада Стивен Жеррард жамоадоши Риисе узатиб берган тўпни Дида қўриқлаётган дарвозага тўғрилаб куйди. Кейин 2001 йилги УЕФА Кубоги финали қаҳрамони чехиялик Владимир Шмицер узоқ масофадан туриб супергол киритди ва "Ливерпуль"нинг ғалабага бўлган умидини жонлантирди. Бир оздан сўнг Стив Жеррард усталик билан рақиб жарима майдонига ёриб кирганда уни "Милан" футболчиси Женнаро Гаттузо қўполлик билан тўхтатди. Ҳакам икқиланмай ўн бир метрлик нуқтани кўрсатди. Хаби Алонсонинг зарбасини Дида қайтарди, аммо қайтган тўпга Алонсонинг ўзи биринчи бўлиб етиб келди ва ҳисоб тенглашди - 3:3.� Афсонавий 6 дақиқа ва "Ливерпуль" мухлислари бутун стадион буйлаб "Youll never walk alone" деган мадҳияларини куйлашни бошлаб юборишди.

Ўша вазиятларни Стивен Жеррард шундай хотирлайди: "Тезкор киритилган гол таъсир қилдими, биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. "Милан" бизни чайнаб ташлади. Танаффусда кийиниш хонасида қабристон сукунати ҳукм сурарди. Ҳатто айрим футболчиларимиз йиғлашга ҳам тушишганди. Мен уларга ҳали олдинда 45 дақиқа борлигини, вазиятни ўнглашга бемалол кучимиз етишини тушунтирдим. 2002 йили ЧЛ гуруҳ босқичидаги Швейцариянинг "Базель" жамоасига қарши ўйинда худди шунга ўхшаш вазиятдан қандай қилиб чиқиб кетганимизни эслатдим. Бундан ташкари, бизни руҳлантира олган, қўшимча куч бағишлай олган, машаққатлар олдида чекинмаслигимизни қалбимизга сингдира олган мураббийимиз Рафа Бенитесга ташаккур. Ана шундай иккинчи бўлимга сўнгги жангга киргандек бўлиб майдонга қайтдик".

Кейинги дақиқаларда "Ливерпуль" анча эхтиёткор ўйнади. Қўшимча 30 дақиқаликнинг энг сўнгги дақиқасида Андрей Шевченконинг хавфли зарбаларини "Ливерпуль" дарвозабони Ежи Дудек катта кийинчилик эвазига бартараф этди. Пенальтилар сериясида ҳам польшалик дарвозабон маҳорат кўрсатди. У "Милан" футболчиларининг 2 та зарбасини қайтарди.



Ана шундай қилиб Стивен Жеррард ўзига билдирилган ишончни ЧЛ финалида оқлади. Истанбулдаги финал бутун футбол тарихидан муносиб ўрин эгаллади. ЧЛни драматик тарзд ютган Стив Жеррард ва унинг жамоаси август ойида Европа Суперкубоги учун курашда Москванинг ЦСКА жамоасини ҳам мағлуб этди - 3:1.

Чемпионлар Лигаси- 2004/2005 й. Финал.
"Ливерпуль"- "Милан"- 3:3, пен.- 3:2.
Истанбул. "Отатурк Олимпият". 70000 томошабин. 25.05.2005 й.
Ҳакам: Мехуто Гонзалес (Испания)
"Ливерпуль": Дудек, Финнан (Хаманн, 46), Хююпя, Барош (Сиссе, 85), Риисе, Кьюэль (Шмицер, 23), Жеррард, Луис Гарсиа, Хаби Алонсо, Траоре, Каррагер.
Бош мураббий: Рафаэль Бенитес.
"Милан": Дида, Кафу, Неста, Мальдини, Шевченко, Гаттузо (Руй Кошта, 112), Креспо (Томассон, 85), Неста, Зеедорф (Сержиньо, 86), Пирло, Кака, Стам.
Бош мураббий: Карло Анчелотти.
Голлар: Мальдини(1), Креспо (39, 44), Жеррард (54), Шмицер (56), Хаби Алонсо (60).
Амалга оширилмаган пенальти: Хаби Алонсо (60).
Пенальтилар серияси: 0:0 - Сержиньо, 1:0 - Хаманн, 1:0 - Пирло, 2:0 - Сиссе, 2:1 - Томассон, 2:1 - Риисе, 2:2 - Кака, 3:2 - Шмицер, 3:2 - Шевченко.

ЕЧЛ-2004/2005 финалидаги барча голлар ва хавфли вазиятларни қуйидаги видеолавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин:


Кейинги мавсумларда ҳам Рафа Бенитес жамоаси ЧЛ баҳсларида муносиб ҳаракат қилди. 2007 йилда яна бир марта ЧЛ финалида ўйнади. Аммо бу сафар финалда "Милан"га омад кулиб боқди. Бу даврга келиб жамоанинг ўйини ҳам анча такомиллашиб қолганди. 2008 йилда "қизиллар" ярим финалгача етиб келишди. Бу ерда эса Дидье Дрогба бошчилигидаги "Челси" "Ливерпуль"ни ярим йўлда қолдириб кетди. 2009 йилда бу жамоалар ЧЛнинг чорак финал босқичида учрашишди. Бу сафар ҳам "Челси" рақибига имкон бермади. Англияда эса "Ливерпуль" чемпионлик масаласида ҳеч омади чопмади. 2006 йилда "Ливерпуль" Англия кубогини қўлга киритди. Ана шу кубок финали ҳақида ҳам алоҳида тухталгим келди. Зеро, бу учрашувнинг бир йил аввалги Истанбулдаги финалдан кам жойи йўқ эди.

ҲЕЧ КАЧОН ТАСЛИМ БЎЛМА!
Ўша пайтлари Лондондаги "Уэмбли" стадиони бузиб ташлангани учун Англиядаги Кубок финаллари Уэльс пойтахти Кардиффдаги "Милленеум" стадионида ўтказиларди.

Ана шундай финаллардан бирида "Ливерпуль" премьер-лигада ўрта поғоналарда юрадиган "Вест Хэм" жамоасига қарши майдонга тушди. 21-дақиқада "Ливерпуль"нинг етакчиларидан бири Жеми Каррагер ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Дин Эштон ҳисобдаги фарқни 2 тага оширди. Аммо 32-дақиқада франциялик Жибриил Сиссе "Ливерпуль"нинг жавоб тўпини киритди. 54-дақиқада Стивен Жеррард ҳисобни тенглаштирганди, аммо орадан ҳеч қанча утмай "Вест Хэм" ҳимоячиси Пол Кончески Пепе Рейна қўриқлаётган дарвозага узоқ масофадан шедевр гол киритди. Ана шундан сўнг "Вест Хэм" бутун жамоа бўлиб ҳимояга ўтиб олди. "Ливерпуль" аъзолари эса бу ҳимоя қўрғонини ёриб утолмай сарсон эдилар. Ўйиндаги тўхталишлар учун ҳакам қўшиб берган дақиқаларда ҳам "Вест Хэм" "Ливерпуль"ни мағлуб этарди.

"Вест Хэм" футболчилари бутун жамоа бўлиб жарима майдончаси атрофида тўпланиб олган, "Ливерпуль"нинг кўпчилик футболчилари ҳатто тақдирга тан бериб бўлишганди. Ана шу лаҳзаларда "Ливерпуль"нинг тарихида қолишга чин дилдан аҳд қилган Стивен Жеррард катта саҳнага чиқди. Чамаси 35-40 метрлардан туриб "Вест Хэм"нинг тринидадлик дарвозабони Шака Хислоп дарвозасини аниқ нишонга олди. Пенальтилар сериясида Пепе Рейна 3 та пенальти қайтарди. "Ливерпуль" бир йил муқаддам Истанбулда намойиш этган қаҳрамонлигини бу йилисига Кардиффда такрорлади. Бунинг учун эса Стивен Жеррардга қойил қолмай иложимиз йўқ!

Англия Кубоги- 2005/2006 й. Финал.
"Ливерпуль"- "Вест Хэм"- 3:3, пен.- 3:1.
Кардифф. "Милленеум". 74000 томошабин. 13.05.2006 й.
Ҳакам: Алан Уайли
"Ливерпуль": Рейна, Финнан, Хююпя, Риисе, Каррагер, Кьюэль(Морьентес, 48), Жеррард, Хаби Алонсо (Кромкамп, 67), М. Сиссоко, Крауч (Хаманн, 71), Сиссе.
Бош мураббий: Рафаэль Бенитес.
"Вест Хэм": Хислоп, Кончески, Гэббидон, Антон Фердинанд, Скалони, Карл Флэтчер (Дэйли, 77), Этерингтон (Шерингем, 85), Бенаюн, Рио-Кокер, Эштон (Бобби Замора, 71), Харевуд.
Бош мураббий: Алан Пэрдю.
Голлар: Каррагер (21-автогол), Эштон (28), Сисе (32), Жеррард (54, 90+4), Кончески (64).
Пенальтилар серияси: 1:0 - Хаманн, 1:0 - Замоара, 1:0 - Хююпя, 1:1 - Шерингем, 2:1 - Каррагер, 2:1 - Кончески, 3:1- Риисе, 3:1 - А.Фердинанд

Шунча машаққатли тўсиқларни енгиб ўтган "Ливерпуль" 1990 йилдан бери мамлакат чемпионлиги нима эканлигини билмаяпти. Айниқса, Стивен Жеррард клуби билан ўзи қатнашган қолган барча турнирни ютиб, фақат Англия чемпионлигидан қуруқ қолаётгани ғоят ачинарли. Айни мавсумда "Ливерпуль" чемпион бўлиш учун жуда қулай имкониятга эга бўлганди. "Челси" билан ўз майдонида дуранг ўйнаб, "Кристалл Пэлас" ютиб келинса, олам гулистон эди. Аммо "Челси" билан ўйинда чемпионликни ҳаммадан кўпроқ орзу қилган Стивен Жеррард хатога йўл куйганига нима дейсиз?! Аммо начора! Ҳаётда ҳамма нарса сиз хоҳлагандек чиқавермас экан.

"Кристалл Пэлас"га қарши ўйиндан сўнг Луис Суареснинг хўнграб йиғлаганини бутун дунё кўрди. Тўғрисини айтсам, шунча йил футбол кўриб бунақа ачинарли саҳнага кўзим тушмаганди.

"Манчестер Сити" устидан козонилган ғалабадан сўнг Стивен Жеррард кўз ёшларини тийиб туролмаганди. Ўша ўйиндан сўнг мен ҳам "Ливерпуль" бундан бу ёғига очко йўқотмаслигига қаттиқ ишонгандим. Агар "Ливерпуль" чемпион бўлса, мақоланимг мазмуни ва сарлавҳасини бошқачароқ ёзишни ўзим ҳам режалаштириб қўйгандим. Аммо воқеалар ривожи тамоман бошқа тарафга қараб кетди. Брендан Рожерс ажойиб жамоани шакллантирган экан. Ҳали бу жамоа тарқаб кетмаса, трансфер ойнаси очилган пайтда етакчи футболчилар сотиб юборилмаса, менга ишонаверинг, яқин йилларда "Ливерпуль"нинг бу жамоаси кўҳна қитъа грандлари қаторидан муносиб жой эгаллайди. Чунки жамоада ёш ва иқтидорли футболчилар жуда кўп. Фелипе Коутиньо, Миньоле, Стерлинг, Сахо, Суарес, Фланаган ва бошқалар. Нима бўлганда ҳам, биз Стив Жеррард ва "Ливерпуль"га келгуси мавсумларда омад тилаймиз. Келгуси мавсумда ниҳоят, 19- чемпионлик "қизиллар"га насиб этишини чин дилдан истаб қоламиз.

Киритилган сана: 21.05.2014 14:39. Ўкилди: 10133 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:59. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:59. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 20:53. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 20:53. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 09:00. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 09:00. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 23.05.2014 01:31. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKARIMOV
Сана: 22.05.2014 22:39. AKARIMOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 22.05.2014 07:27. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASPERSKIY
Сана: 21.05.2014 22:05. KASPERSKIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 21.05.2014 22:04. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 21.05.2014 17:25. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 21.05.2014 16:41. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANUBARSA

Сана: 21.05.2014 16:31. MANUBARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZNASAF
Сана: 21.05.2014 15:16. UZNASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JONFIDO
Сана: 21.05.2014 14:58. JONFIDOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.