Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Ўта омадсиз

Баҳо:
+0; -0

Бир вақтлар унинг иқтидори ҳақида сўзлашганда мамлакат футболида янги Мальдини пайдо бўлди дея бонг уришди. Мамлакатнинг гранд клублари уни ўз таркибида кўришни истади. Уни дунё юлдузлари даражасидаги ўйинчи деб мақташди. Ўшанда "Фиорентина" сафида тўп тепаётган бу ёш иқтидор эгаси мамлакат Олимпия терма жамоаси билан Афина-2004 Олимпиадасига олиб кетилди. Унинг жамоаси мусобақанинг ярим финалида Аргентинадан шармандали мағлубиятга учради - 0:3. 3-ўрин учун матчда эса Осиё қитъаси вакили Ироқни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб Олимпиада бронза медалини қўлга киритди. Бу унинг катта футболдаги дастлабки қадами эди.

Олимпиада ўйинларидан кейин уни мамлакат футболи грандларидан бири "Ювентус" ўз сафига қўшиб олди. Ўша мавсумдаёқ "Юве" билан мамлакат чемпиони бўлди. Келгуси мавсумда ҳам у жамоаси билан Скудеттони қўлга киритди. Бироқ ҳамма нарсани остин-устун қилиб юборган бир воқеа юз бериб, унинг жамоаси жиддий зарар кўрди. Италия футболидаги айрим кўзбўямачиликлар фош этилди-да, "Ювентус" , "Милан" каби гранд клублар аёвсиз жазоланди. Масалан, "Ювентус"дан охирги икки Скудетто олиб қўйилди. Бу ҳам етмагандай, Турин суперклуби "Б" серияга сургун қилинди. Бундан нафақат "Ювентус" балки мамлакат футболи ҳам жиддий зарар кўрди. Бир вақтлар Европада биринчи ўринда тилга олинган Италия жамоалари мана неча йилдирки, олдинги ҳолатига қайтолмаяпти.

Ўша воқеадан кейин "Ювентус"ни кўпгина етакчилар тарк этишди. Аммо қаҳрамонимиз энг оғир дамларда ҳам "Ювентус"ни ташлаб кетмади. Ҳа, у Мальдини ва Неста даражасидаги футболчи. Унинг маҳоратига шак-шубҳа йўқ. Аммо унга энг керакли нарса — омад етишмасди. Шундай ўйинлар бўлдики, жамоаси йирик ҳисобда ўйинни бой берганда ҳам ёлғиз унинг фаоллиги майдонда сезилиб турди.



Орадан вақт ўтди. Аста-секин унинг ишлари "Ювентус" сафида ҳам, Италуя терма жамоаси сафида ҳам яхшилана борди. Евро-2012 мусобақасида Италия терма жамоаси финалга қадар етиб борди. Финалга қадар унинг етакчилигидаги ҳимоя чизиғи жуда ишончли ўйин кўрсатди. Финалда унинг жамоасини жаҳон ва Европа чемпиони Испания терма жамоаси кутиб турарди. Ана шундай масъулиятли баҳсда уни яна битта омадсизлик қарши олди. Ўйиннинг 21-дақиқасида у жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди. Ана шундан кейин испанлар Буффон дарвозасига жавобсиз 4 та гол жойлади. Бу ҳали омадсизликнинг биринчи қисми эди.

2014 йилда Бразилия майдонларида ўтган мундиални ҳам Италия терма жамоаси яхши бошлади. Дастлабки ўйинда унинг жамоаси Англия термасидан устун келди — 2:1. Бироқ навбатдаги баҳсда Коста-Рика терма жамоасига кутилмаганда ўйинни бой берди — 0:1.

Навбатдаги ҳал қилувчи ўйинда Уругвайга қарши баҳсда дуранг ҳам Италияни қаноатлантирарди. Ана шу баҳсда қаҳрамонимиз билан боғлиқ қизиқ виқеа юз берди. Уругвайликлар етакчиси Луис Суарес уни тишлаб олди. Аммо ҳакам бунга парво қилмади. Ўша ўйинда "скуадра адзурра" рақибига 0:1 ҳисобида имкониятн бой берди ва мундиал билан хайрлашди.

Омадсизликнинг навбатдаги серийаси Евро-2016 да ҳам давом этди. Италия терма жамоаси бу турнирда ажойиб ўйин кўрсатиб, чорак финалда Германия билан куч синашди. Асосий ва қўшимча вақтларда кучлар тенг келди. Пеналтилар серийаси бошланишига бир неча сония қолганда бош мураббий унинг ўрнига Симоне Дзадзани туширди. Худди ана шу Дзадза пеналтилар серийасида хатога йўл қўйди ва яна унинг жамоаси нусобақани барвақт тарк этди.

Қаҳрамонимизнинг омадсизликлари "Юве" сафидаги ўйинларда ҳам давом этди. Жамоаси билан қаторасига 6 марта Скудетто ютганига қарамай халқаро майдонда барибир ҳал қилувчи паллада омад юз ўгираверди. Масалан, унинг жамоаси 2 марта Чемпионлар лигаси финалида ўйнади. Биринчисида у жароҳати сабаб финал ўйинини ўтказиб юборди. Натижада "Барселона" рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади.

Навбатдаги финалда у "Реал"га қарши 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Аммо унинг жамоаси "Реал"нинг айёрона тактикаси олдида ожиз қолди. Ана шундай қилиб омадсизлик ҳақидаги ҳикоямизни шу ерда тўхтатамиз. Балки кейинги мусибақаларда унга омад кулиб боқор. Ахир ҳаёт фақат қора ранглардан иборат эмас-ку...

Сафарали СИДДИҚОВ

Киритилган сана: 14.06.2017 11:57. Ўкилди: 8058 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ZEROSTUDIO
Сана: 15.06.2017 09:39. ZEROSTUDIOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.