Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Блог

Сафарали Сиддиқов

Футбол — спорт қироли!

Жанжалли эл-классико!

Баҳо:
+0; -0

Одатда бундай клублар ўйнаганда ҳақиқий воқеалар ривожи байрамга айланиши керак. "Реал" ҳам, "Барселона" ҳам футбол дунёсининг энг яхши жамоалари. Шу бугун "Эл- классико" бор деса нафақат Испания ёки Европада, балки бутун дунёда мухлислар иккига бўлинишади. Эл-классико дегани бу Испания премьероси миқёсида бир йилда икки марта нишонланадиган байрам. Бу байрам Қирол Кубоги, Чемпионлар Лигаси, Суперкубокда давом этса-ку янада яхши. Месси, Роналду, Хави, Иньеста, Ди Мария, Бэйл каби футбол усталарининг ўйинларидан такрор-такрор завқ олсак бунинг нимаси ёмон? Ахир футболни нима учун севамиз?

Ана шундай байрамни кимлардир ўзларининг маданиятсиз қилиқлари билан бузаётгандек. Яқинда "Барселона"нинг ғалабаси билан тугаган Эл-классикодан сўнг Интернетдаги мақолалар остидаги комментларни бирма-бир кўздан кечирдим. Шу десангиз, кимлардир бир-бирининг ота-онасини ҳам ҳақоратлашга ўтиб кетяпти. "Ҳей, эшшак, телефон номерим мана шу, ҳозир телефон қил, онангни учқўрғондан кўрсатаман, сенинг қўтир "Барса"нгда "свисток"ли ўйинчи ўйнайди", деб бир томон жар солса, иккинчи томон эса "Реал"ларинг "Пахтакор- 79"га ўхшаб портлаб кетсин", деган инсонийлик шаънига ярашмайдиган ҳақоратомуз комментларни ўқиб қоламан. Бу гаплар денгиздан бир томчи. Оғизга олиб бўлмайдиган гаплар билан ёзилганлари ҳам бор. Жамоа қанча кучли бўлмасин барибир бир куни мағлубиятга учрайди. Футболнинг, умуман ҳаётнинг қоидаси шу. "Реал" кетма-кет 5 та Эл-классикода мағлубиятга учрамади нима ўзгарди-ю, "Барселона" иккита Эл-классикодан бери "Реал"ни мағлуб этаётгани билан нима ўзгарарди? Шунчаки бир-биримизга нисбатан ҳурматсизлик қилганимиз, дилхиралик қолади бундан.

24 йиллик футбол мухлисиман. Олдин ҳам Эл-классиколардаги бир-бирига нисбатан адоват бу даражада эмасди. Иккаласи ҳам бир мамлакат жамоаси эмасми, у пайтларда бир-бирини ҳурмат қилиш жуда кучли эди. Эсимда бор, 1998 йил "Реал" Бразилиянинг "Васко да Гама" жамоасини ютиб, Қитъалараро кубокни қўлга киритганда "Барса" жамоаси аъзолари "Реал"га табрик телеграммасини жўнатгандилар. Уша пайтлар ҳам иккала жамоа ўртасидаги кураш ҳаёт-мамот жанги даражасида эди. Аммо ҳар ҳолда у пайтлар ўзаро ҳурмат, одамгарчилик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик, мухлислик маданияти деган тушунчалар биринчи ўринда турарди. Ҳеч бир "Барса" ёки "Реал" мухлиси бир- бирини ҳозиргидек камситмасди.

Ҳаммаси 2000 йилда "Барселона" юлдузи португалиялик Луиш Фигунинг "Реал"га кўчиб ўтишидан бошланди. Олдин Микаэль Лаудруп "Барселона"дан кетиб "Реал"га бориб қўшилганда ҳам шу каби ҳолат кузатилган экан. Қизиғи шундаки, Фигу "Реал"га 2000 йилда келган бўлса, у 2002 йилгача "Камп Ноу"да ўтказилган бирорта Эл-классикода майдонга тушмай юрди. Гоҳ дисквалификация, гоҳ жарохатлар, гоҳ бошка сабаблар бунга тўсқинлик қилди. Масалан, 2002 йилги ЧЛ ярим финалида "Реал" ва "Барса" учрашганда Фигу чорак финалдаги огоҳлантириш туфайли "Камп Ноу"даги биринчи ўйинни ўтказиб юборди. Буни каталонияликлар ярим ҳимоячиси Хави матбуотда "Фигу "Камп Ноу"да бизга қарши ўйнамаслик учун атайин чорак финалдаги "Бавария" билан ўйинда “сариқ” олди деб чиқди. Ниҳоят 2002 йилнинг 23 ноябрь куни Луиш Фигу Каталония пойтахтидаги Эл-классикода биринчи марта "Реал"нинг оқ рангли либосида майдонга тушди.

Ана энди ўйинга тўхталадиган бўлсак, бу ўйин эмас, масхарабозлик томошасини эслатарди. Майдоннинг мухлислар ўтирадиган трибуналарида кўпчилик "Барселона" мухлислари қўлларида Луиш Фигуни масхаралайдиган карикатураларни, плакатларни кўтариб олган. Бу ҳам майли-куя, бир вазиятда Луиш Фигу бурчакдан тўпни ўйинга киритаётганда унга қарата пластмасса буюмлар, ҳар хил бўлмагур нарсалар улоқтирилди. Ҳамманинг нигоҳи майдондаги Эл-классикода эмас, мухлисларга қаратилган эди. Ҳеч иложи бўлмайвергач, иккала жамоа вакиллари ҳам учрашувнинг ярмида майдонни тарк этишди. Ниҳоят ҳеч иложи бўлмайвергач, жамоаларнинг Президентлари - Хоан Лапорта ва Флорентино Перес майдонга тушиб келишди ва мухлисларни ўзаро ҳурматга ва бирдамликка чақиришди. Ўша кунги Эл-классикода хавфли вазиятлар кўп содир этилгандир, лекин ўйинда купроқ футболга мутлақо ёт бўлган томошалар билан тўлиб- тошиб кетди.

Ҳамманинг оғзида бир гап: "Луиш Фигу - хоин!". Тавба! Луиш Фигу Ватан озодлиги учун жангдан қочувдимики, у хоин бўлса... Футбол шунчаки бир ўйин-ку! Ўйин бўлганда ҳам спортнинг жозибадор турларидан бири сифатида тан оламан. Бу ҳам Парвардигорнинг инсониятга тақдим этган совғаларидан бири, десам ҳам хатолик бўлмас. Қадимги Римда қуллар ўртасидаги кейинчалик халқ ўйинларига айланиб кетган гладиаторлар жанги каби даҳшатли томошалардан Худо асрасин. Демоқчи бўлганим, футболни қадрлайлик, мухлислик маданияти қоидаларига риоя қилайлик, бир-биримизга нисбатан меҳр- оқибатни биринчи ўринга қўяйлик.

Уша ўйинда кимлар майдонда тушганини бир эслагим келди.

Испания премьероси-2002/2003. 11-тур
"БАРСЕЛОНА"- "РЕАЛ"- 0:0
Барселона. "Камп Ноу". 99000 томошабин. 23.11.2002.
Ҳакам: Луис Медина Кантальехо
"Барселона": Роберто Бонаньо, Рейзигер, Ф. Де Бур, Пуйоль, Хави, Коку, Роман Рикельме (Савьола, 87), Мендьета, Габри, Тьяго Мотта (Овермарс, 77), Клюйверт.
Бош мураббий: Луи ван Галь
"Реал": Касильяс, Мичел Сальгадо, Роберто Карлос, Иван Эльгера, Павон, Фигу, Гути (Миньямбрес, 78), Камбьяссо, Солари (Рауль Браво, 58), Макелеле (Стив Макманаман, 85), Рауль.
Бош мураббий: Висенте дель Боске

Ана шу воқеадан сўнг "Барселона"дан "Реал"га ҳам, унга қарама-қарши йўналишда ҳам ҳеч қайси футболчи ўтмади. Шу пайтга қадар иккала жамоа мухлислари бир-бирларини кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ даражага етишди. Бу ҳол мана юртимиздаги иккала жамоа мухлислари орасигача ҳам етиб келди. Бу ҳолни мен зинхор маъқулламаган бўлардим. Тўғри, мухлислик кўнгил иши. Кўнгилга буйруқ бериб бўлмайди. Ҳар ким қайси жамоага мухлислик қилишини ўзи билади. Лекин ўзаро ҳурмат, мухлислик маданияти биринчи ўринда турмоғи керак, назаримда.

Ўзимга келсак, яшириб нима қиламан, "Реал" мухлисиман. Бу деганим "Барселона"ни ёмон кураман дегани эмас. Каталониялик сафидаги Месси, Иньеста, Хави, Пуйоль каби футболчиларни жуда ҳурмат қиламан. Ажойиб футболчилар, ажойиб йигитлар. Ўз ишининг усталари, меҳнаткаш, ижодкор, жонкуяр. Уларда Худо берган талант бор. Машҳур ватандошимиз Абдурауф Фитрат айтади-ку: "Бир одамнинг саботи бир миллатни ислоҳ қилишга қодир", деб. Бизда ҳам яхшилаб қарасак, ўзимизга номаълум бўлган очилмаган қирралар яшириниб ётибди. Нимага энди, олдин ўзимиздаги камчиликларни тузатмай қўша-қўша дунёнинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлиб ўзида бор қобилиятни намойиш эта олган Месси ёки Роналдуни ҳақоратлашимиз керак? ! Улар бизга нима ёмонлик қилди ўзи?

Мана, 16 апрель санасига ҳам етиб келдик. Навбатдаги Эл-классикодан олдин ва кейин, ундан кейин ҳам иккала жамоа мухлисларини бир-бирларининг шаънига, жамоаларнинг шаънига нолойиқ сўзларни айтишни бас қилишларини илтимос қилиб қоламан. Навбатдаги Эл-классико бизга ажойиб томошаларни тақдим этсин, футбол усталарининг навбатдаги тўқнашувидан завқ олайлик.
Кўришгунча хайр деб қоламан, азизларим!

Киритилган сана: 16.04.2014 08:35. Ўкилди: 9961 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SNAKEMYU
Сана: 16.04.2014 19:02. SNAKEMYUга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 16.04.2014 18:58. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DONKINGKHAN
Сана: 16.04.2014 15:01. DONKINGKHANга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARASMAN
Сана: 16.04.2014 14:28. FARASMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILHOMBEKT
Сана: 16.04.2014 14:26. ILHOMBEKTга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ACADEMY
Сана: 16.04.2014 14:25. ACADEMYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 16.04.2014 14:17. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEGZOD
Сана: 16.04.2014 14:08. BEGZODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 16.04.2014 14:02. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 16.04.2014 13:51. SNAYPERSга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XAVAND
Сана: 16.04.2014 13:37. XAVANDга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FELAYNI
Сана: 16.04.2014 13:35. FELAYNIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 16.04.2014 13:12. DINAZAVRга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FELAYNI
Сана: 16.04.2014 13:00. FELAYNIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURDIBAY
Сана: 16.04.2014 12:28. TURDIBAYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 16.04.2014 11:16. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FELAYNI
Сана: 16.04.2014 10:57. FELAYNIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 16.04.2014 10:49. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHAMBILLIK
Сана: 16.04.2014 10:12. CHAMBILLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKBARSA

Сана: 16.04.2014 09:49. BEKBARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTBARSA

Сана: 16.04.2014 09:46. ANTBARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NURBEKSA
Сана: 16.04.2014 09:43. NURBEKSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 16.04.2014 09:40. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKBARSA

Сана: 16.04.2014 09:36. BEKBARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKBARSA

Сана: 16.04.2014 09:25. BEKBARSAга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XASANBOY
Сана: 16.04.2014 09:08. XASANBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PAXMON
Сана: 16.04.2014 08:57. PAXMONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUHLISBEK
Сана: 16.04.2014 08:48. MUHLISBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.