Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Блог

FCB.UZ — бу «Барселона»

FCB.UZ блоги

Барcелона - Атлетико | Тактик таҳлил

Баҳо:
+0; -0


Чоршанба куни ЛаЛиганинг навбатдаги турида чемпионатнинг икки кучли клублари тўқнаш келишди. Ушбу учрашувда жамоалар барча жиҳатдан, яъни тактик, жисмоний, ўйин олиб бориш ғоялари бўйича кураш олиб бордилар.

Барcелона бутун учрашув давомида қисқа тўп узатишлар билан ўйин темпини ушлашга ҳаракат қилди. Лекин бу билан Симеоне жамоаси ўйинга ўз таъсирини ўтказа олмади дейиш хато.
Симеоне ўзининг навбатдаги 4-4-2 тактикасини қўллаб кўрди. Бунда икки ҳужумчи бир-бирига жуда ҳолатда жойлашади. Ҳимояда футболчиларнинг бир-бирига яқин жойлашуви Облак дарвозаси олдидаги хавфли вазиятларни камайтиришга ҳисса қўшди.

Атлетико жамоаси жамоавий прессингни олға сургани йўқ, балки ён қанотлардаги Алба ва Робертони очиқроқ қолдирган ҳолда, асосий эътибор МСН жойлашган зонага қаратилди.

Ушбу тор доирада ташкил этилган "4-4-2" тактикасидан ЛаЛиганинг бир неча клублари ўткан мавсум бошидан бошлаб муваффақиятли фойдаланишмоқда ва бу бугунги кунга қадар ўз натижасини бермоқда. Барcелонага қарши бу тактикани Виллареал, Реал Соседат ва Атлетико синаб кўришди. Буларнинг ичида Атлетико учун ушбу тактика жуда омадли чиқди.

Давоми>>>

Киритилган сана: 25.09.2016 15:36. Ўкилди: 9418 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик