Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

FCB.UZ — бу «Барселона»

FCB.UZ блоги

Футбол оламида «нафратга учраганлар»

Баҳо:
+0; -0

Футбол - кўпчиликни қалбини забт этган. Спорт тури даражасини бошқаларга топшириб, ўзи эса санъат даражасига кўтарилган миллионлар балким миллиардлар ўйини. Футбол оламида ҳар қандай инсонни учратиш мумкин. Бири кибрли, бири олифта, бири сотқин қисқаси инсондаги барча салбий ёки ижобий ҳислатларни уларда кўриш мумкин. Бугун ўзининг салбий томонлари билан намойиш этиб, кўпчиликнинг нафратига учраганлар ҳақида сизларга сўзлаб бермоқчиман, аниқроғи ёзмоқчиман. Улар ҳам майдонда ким эканлигини исботлаб қўйишган, аммо футболдан ташқарида эса уларни кўришга кўзи йўқларни ҳам миллионлаб топиш мумкин. Футбол оламида маълум ва машхур инсонларнинг футбол аҳлини ғазаблантирган хурмача қилиқлари ҳақида:

Мауро Икарди

Аргентиналик 23 ёшли топ ҳужумчи, "Интер" жамоаси "юраги", ярим вазиятларни голга айлантира оладиган форвард, "Ла масиа" тарбияланувчиси. Хуллас футбол тили билан айтганда ажойиб ҳужумчи. Лекин ҳаётдачи? Унинг ҳаётидаги баъзи бир ҳаракатлари хатто ўйнаётган футболига ҳам таъсир қилмай қўймаган. Гап шундаки, футболчи ўз дўсти Макси Лопеснинг уч фарзандли хотини Ванда Нарани "илдириб" кетган ва шундан сўнг кўпчиликнинг нафратига учраб Аргентина терма жамоасига ҳам чақирилмай қўйган. Марадона эса уни хоин деб атаган. Месси эса Макси Лопес қадрдон дўстлиги сабабли Икарди билан бир жамоада тўп суришни хоҳламайди. Хуллас ҳамма Икардининг бу қилмиши учун ёмон кўради, нафратланади. Лекин Икардининг ўзи бу ҳолатни қанақадур планшет ва муҳаббат билан боғлайди. Бу эса алоҳида ҳикоя. Хуллас нима бўлганда ҳам Икарди яхши иш қилмаган ва жабрини энди тортаётгандур ҳам.

Христо Стоичков

Айнан мана шу инсон шу мақолани ёзишимга сабабчи бўлганларни ичида асосий рол ижро этган. Менга айнан у илҳом бахш этди. Уни нимага ва нима сабабдан бу "қора рўйхат"дан ўрин олганини ҳамма яхши тушуниб турибти. Бу инсон ўз вақтида замонининг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлган. Фаолиятини яхши якунлашга эришган. Болгарияда ҳали бунақасини учратишмаган. Лекин Христо рақибга ҳурмат, ўз ўрнини билиш деган тушунчалардан анча йироқ инсон. "Барселона" клубининг экс-форвардини қилган ва қилаётган ишларини хатто ушбу клубнинг ашаддий мухлислари ҳам қоралашади. У ижтимоий тармоқларда диққат марказида бўлишни ёқтиради ва хоҳлаганича бошқаларни камситиш билан шуғулланади. Ўзини шу йўл билан хурсанд қилишга чоғланади. Аммо бу қилаётган ҳаракатлари унга нафрат билан қарайдиганлар сонини кўпайишига олиб келмоқда холос.

 

Давоми>>

Киритилган сана: 09.11.2016 12:30. Ўкилди: 10790 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.