Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Блог

FCB.UZ — бу «Барселона»

FCB.UZ блоги

“Барcелона” ЧЛда яна “кембек”ни амалга ошира оладими?

Баҳо:
+0; -0

https://cdn0.vox-cdn.com/uploads/chorus_image/image/54201685/667354566.0.jpg

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ЧЛ чорак финалида илк ўйинда йирик ҳисобда ютқазиб, кейинг босқичга чиқиш учун имкониятларини камайтириб юборди.

Биз каталонияликларнинг турнирдаги илк ўйинда камида 2 та тўп фарқи билан ютқазиб, жавоб ўйинида қандай натижага эришганлари ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

1999/2000. Чорак финал
Челси” – “Барcелона” 3:1
Барcелона” – “Челси” 5:1
“Барcелона” ХХ асрнинг охирида ЧЛда чорак финалнинг илк ўйинида “Челси” майдонида 3:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Жавоб учрашувида “Камп Ноу” “Мўъжизалар майдони”га айланиб кетди. Ўйиннинг асосий вақтида 3:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча вақтда эса Ривалдо ва Клювертнинг голлари эвазига “Барcа” ярим финалга йўл олган эди.

1999/2000 Ярим финал
“Валенсия” – “Барcелона” 4:1
“Барcелона” – “Валенсия” 2:1

Ўша мавсумда “Барcа” ярим финалда “Севилья” билан тўқнаш келди. Илк беллашувда Валенсияда клуб йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. “Камп Ноу”даб у сафар “кембек” қилишга жамоанинг кучи етмади. Шу тариқа каталонияликлар мусобақадаги иштирокларини якунлашларига тўғри келди.

2001/2002 Ярим финал
“Барcелона” – “Реал” 0:2
“Реал” – “Барселона” 1:1

2002 йили мусобақанинг ярим финалида мухлислар “Эль класико”га гувоҳ бўлишди. “Камп Ноу”даги илк ўйиндаёқ ҳамма нарса ҳал қилиб бўлинган эди. Зидан ва Макманаман томонидан урилган голлар Мадрид клубига жавоб ўйинидан олдин ажойиб устунликни тақдим этганди. “Сантяго Бернабеу”да ҳам “бланкос” футболчилари иккита гол уришди. Фақат уларнинг бири автогол эди. “Кўк анорранглилар” турнирни йна ярим финалдан якунлашди.

2009/2010 Ярим финал
“Интер” – “Барcелона” 3:1
“Барcелона” – “Интер” 1:0

2010 йили Гвардиола бошчилигидаги “Барcа”ни фақатгина битта жамоа тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. Бу Моуриньо мураббийлигидаги “Интер” эди. “Сан Сиро”даги илк тўқнашувда Миланликлар иродали тарзда 3:1 ҳисобида устун келишганди. “Камп Ноу”даги баҳсда эса Пикенинг ягона голи каталонияликларнинг финалга чиқиши учун камлик қилди.

2012/2013 Нимчорак финал
“Милан” – “Барселона” 2:0
“Барселона” – “Милан” 4:0

“Барселона” нимчорак финалнинг илк тўқнашувида кутилмаганда “Милан”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жавоб баҳсида эса Мессининг бир ўзи биринчи таймда умумий мувозанатни тиклаб қўйди. Иккинчи таймда яна иккита гол урган каталон жамоаси ажойиб “кембек”ни амалга оширди.

Давоми >>

Киритилган сана: 16.04.2017 13:44. Ўкилди: 7011 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.