Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия - Австралия
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания - Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Блог

FCB.UZ — бу «Барселона»

FCB.UZ блоги

Омадсиз ҳужумчилар ТОП-11. Тевес, Халк, Тотти…

Баҳо:
+0; -0

http://soccernet-assets.espn.go.com/design05/images/JonMC/February2007/totti-412.jpg

Клублар миқёсида рақиб посбонларини ранжитиб, бир нечта голлар урган ва жаҳон юлдузи даражасига кўтарилган айрим футболчилар, ўз терма жамоалари сафида гол уриш борасида жуда ҳам нўноқликка йўл қўйишган. Шу боис  биз терма жамоалардаги омадсиз ҳужумчилар ТОП-11 талигини сизнинг ҳукмингизга ҳавола этамиз.

11. Карлос Тевес – Аргентина (68 ўйин – 13 гол)
Тевез клублар миқёсида 200 дан ортиқ гол киритган. Англия ва Италия чемпионатлари тўпурари бўлган. Бироқ Аргентина терма жамоасида ўзини кўрсата олмаган. Аргентинада ҳужумчилар орасидаги рақобат ҳам бунга таъсир қилгандир балки. Карлос 6 йилдан дан буён терма жамоага таклиф олмаяпти.

10. Халк – Бразилия (46 ўйин – 12 гол)
Замбаракнинг ўқидай кучли зарбага эга бўлган Халк Бразилия терма жамоасининг асосий ҳужумчиларидан биридир. Бироқ у ишончли оқлай олганича йўқ. Халкнинг киритган барча 12 та голи ўртоқлик учрашувларига тўғри келади. У Конфедерациялар кубогида 5 та, жаҳон чемпионатида 6 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол кирита олмаган. Дарвоқе у Аргентинадан бошқа бирор кучли терма жамоа дарвозасини ишғол қила олмаган. Ишонмайсизми? Унда у гол урган термаларга ўзингиз назар боқинг: Дания, ЖАР, Хитой, Ироқ, Гондурас, Чили, Панама, Коста-Рика, АҚШ.

9. Оскар Кардоса – Парагвай (49 ўйин – 9гол)
2 мартадан Португалия чемпионати ва Португалия кубогининг, бир бора эса Европа лигасининг тўпурари бўлган Кардоса, терма жамоаси таркибида атиги 9 та гол киритган холос. Оскардан мухлислар кўп нарса кутишарди. Бироқ у Парагвай учун катта хизматларни амалга ошира олганича йўқ.

8. Франческо Тотти – Италия (58 ўйин – 9 гол)
«Рим императори» «Рома» таркибида 300 дан ортиқ гол киритган ва жамоа тарихидаги энг сермаҳсул футболчидир. Бироқ Тотти терма жамоада сермаҳсуллик қилиш борасида мақтана олмайди. Унинг голлари сони 10 тага ҳам етмайди. Франческо балки шу боис ҳам термадаги фаолиятига эрта якун ясагандир. Футболчи 2006 йилги мундиалдан буён Италия термасида майдонга тушмади. Гарчи бир неча марта чақирув олган бўлса ҳам.

7. Георгиос Самарас – Греция (81 ўйин – 9 гол)
Грециянинг бугунги кундаги энг таниқли футболчиларидан бири Самарас терма жамоаси сафида гол уриш борасида мақтана олмайди. Унинг ҳисобида атиги 9 та гол мавжуд. Георгиос 9 йилдан буён термаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, бу бир йилга биттадан гол деганидир. Бироқ ҳужумчи сўнгги 8 йилда 6 та тўп киритди холос.

6. Андрей Варонин – Украина (74 ўйин – 8 гол)
Украиналик ҳужумчи клублар сафида 400 учрашувда 147 та гол киритган. У ҳам терма жамоа таркибида гол уриш борасида анча нўноқлик қилади. Воронин терма жамоаси учун 74 та беллашувда 8 та гол урган. Унинг битта голи Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига киритилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз.

5. Эмил Хески – Англия (62 ўйин – 7 гол)
Хески ўртамиёна ҳужумчи бўлишига қарамасдан Англия термасига мунтазам равишда чақирилиб турилган. Эмил Англия учун 62 учрашувда 7 та тўп киритган. Мухлислар Хескининг ўйинидан доимо норози бўлиб келишган бўлса ҳам, ҳужумчи жаҳон чемпионати 2010 га йўл олади. Натижада эса бирорта ҳам гол ура олмай, ортга қайтади.

4. Йошито Окубо – Япония (60 ўйин – 6 гол)
Япония терма жамоаси ҳужумчиси Окубо 60 ўйинда 6 гол киритган. Ваҳоланки ҳужумчи Япон клублари сафида 160 дан ортиқ тўп киритган ва ҳаттоки Бундеслигада жамоалари шарафини ҳимоя ҳам қилган. Йошито сўнгги 7 йилда Япония учун бор-йўғи 1 та гол урди холос.

Давоми>>

Киритилган сана: 17.04.2017 20:43. Ўкилди: 7155 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.