Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Блог

FCB.UZ — бу «Барселона»

FCB.UZ блоги

"Барcелона" ва "Эспаньол"да тўп сурган футболчилар (1-қисм)

Баҳо:
+0; -0

http://www.fourfourtwo.hu/admin/ckfinder/userfiles/images/kubala.png

Каталониянинг икки жамоаси "Барселона" ва "Эспаньол" қарама-қаршилиги мухлисларни бефарқ қолдирмайди. Биз мазкур иккала жамоа таркибида ҳам тўп суришга муваффақ бўлган футболчилар ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.

Рикардо Замора
Замора 1916-1919 йиллар мобайнида "Эспаньол" таркибида тўп сурган. У 3 мавсум ичида 1 марта Каталония чемпиони бўлган. Шундан сўнг, у 1919-1922 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилди ва бу жамоа билан биргаликда 3 марта Каталония чемпионатида 2 бора Испания кубогида зафар қучди. Рикардо 1922 йили яна "Эспаньол"га қайтди ва жонажон жамоаси либосида 8 мавсум тўп суриб, чемпионат ва кубокда яна олтин медалларга сазовор бўлди. Энг қизиғи Замора шундан кейин Мадриднинг "Реал" жамоасида 6 мавсум ҳаракат қилган.

Золтан Цибор
1958 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Цибор "Барcелона" билан шартнома тузди. Венгриялик ҳужумчи каталонияликлар сафида 3 мавсум мобайнида чемпионатда 38 учрашувда 17 та тўп киритиб, икки марта олтин медални қўлга киритди. Золтан 1961 йилда "Эспаньол"га йўл олди. Бироқ унинг ишлари орқага кета бошлади. Чемпионатда 10 ўйинда 2 та гол урган ҳужумчи ватанига қайтишга мажбур бўлди.

Ладислау Кубала
3 та мамлакат шарафини ҳимоя қилган ягона футболчи ҳисобланадиган Кубала "Барcелона"да омадли йилларини ўтказган. Ладислау 1951 йилда клуб либосини кийди ва 10 йил мавсум мобайнида ўз ҳисобига 194 та гол ёздириб қўйиб, 4 марта Ла лига чемпиони бўлди. Кубала 1961 йили "Эспаньол"га ўтишга қарор қилди. Каталониянинг иккинчи жамоасида 7 гол урган футболчи кейинчалик Швейцарияга кўчиб ўтишга қарор қилди.

Каетано Ре
"Барса" 1962 йили "Элче"дан Рени сотиб олди. Иқтидорли ҳужумчи 4 мавсумда Ла лигада 56 та голга муаллифлик қилди. Жамоа билан испания кубоги ва УЕФА кубогида зафар қучди. Шунингдек 1965 йили Испания чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига аталган совринга эга чиқди. Каетано 1966 йили "Эспаньол"га ўтди ва 5 мавсумда мазкур жамоа учун атиги 23 та гол уриб, фаолиятига якун ясади.

Хавьер Уррутикоэчеа
"Реал Соседад" тарбияланувчиси 1977 йили "Эспаньол"га йўл олди. У 4 мавсумда Ла лигада 121 та учрашувда клуб дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади. Хавьерни шундан сўнг "Барселона" сотиб олди. У "кўк-анорранглилар" таркибида 7 мавсум тўп суриб, жамоанинг Испания чемпионати, кубоги, суперкубоги, Кубок эгалари кубоги мусобақаларидаги муваффақиятларига муносиб улуш қўшди.

Давоми>>

Киритилган сана: 04.05.2017 20:01. Ўкилди: 7438 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.