Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

FCB.UZ — бу «Барселона»

FCB.UZ блоги

Рақамлар бир куни жам бўлди...

Баҳо:
+0; -0

"- Анвар, қалайсан. Қара футболкамга 7-рақамни ёзиб "Раул" деб битиб қўйдим. 
- Карим нега унақа қилдинг ? Ахир мени футболкамдаги ёзувлар ҳам шунақаку, ана сен Роналдо,Бекҳем Фигулани ёзсанг бўладику.
- Йўқ, жўра, мен ёздимми тамом, энди ўчирмайман.
- Ўчирасан дедимми ўчирасан."

Шунга ўхшаш даҳанаки жанглар, бир-бирининг елкасидаги ёзувни "меники" дейишлар пайдо бўлган пайтларда, ер юзида футбол оламини ларзага сола олган оламшумул воқеа юз берганди.Ҳа, англадингиз "Галлактикос"нинг пайдо бўлгани эди бу ҳодиса.

Юртимизнинг чеккароқ жойларида юқоридагига ўхшаш воқеалар жуда кўплаб учраб турарди. Елкасида "7","9","10" каби рақамларни бемалол кўтара олган бизнинг жажжи "шунқор"ларимиз ўзини еттинчи осмонда ҳис қилишарди. Уларнинг бу ишига шунчалар юксак баҳо бераётганимнинг сабаби оддий, қайсидир маънода Кантона айтганидек "”МЮ”даги 7-рақам фақатгина қиролникидир." Балким унинг гапида жон бордир. Аҳир Кришдан кейин “МЮ”нинг "Еттиси" Оwен, Ди Мария ва ҳозирги кунда Мемфисга бироз бўлсада оғирроқ юклар ортилажагини ифода этиб туради. Аҳир "бу йигитча иккинчи Роналду бўлади", "Ронининг издоши келди" қабилидаги иборалар кимга ҳам оғирлик қилмайди дейсиз. Зеро, Криштианунинг нақадар буюк эканлигини сиз азиз мухлисларга тушунтириш аҳмоқона маслаҳат кабидир.

Эътибор берганлар ҳайрон қолишаётгандир, олдинига Раул кейин “МЮ”даги Роналду ҳақида ёзаяпти, нима демоқчи ўзи деб.Хуллас, юқорида келтириб ўтганимдек, елкасидаги рақамнинг залворли юкини кўтариб юрган замонамиз "азамат"лари ҳақида сўз юритмоқчиман...

1-рақам...

Ҳар доим голкиперларга тақдим этиладиган ушбу рақамнинг ҳақиқий эгасини эса топиш у қадар мушкул иш эмас.

“Парма” клубида етишиб чиққан, кейинчалик "Зебралар" таркибига келиб қўшилган Жанлуиджи Буффон ҳам садоқат,ҳам маҳорат рамзидир. Куч, истеъдод деган тушунчаларнинг барчаси унда мужассам.Санаб ўтилган ҳислатлар ана Икерда,Ноерда ҳам бор дейишингиз мумкин.Балким сиз ҳақдирсиз, аммо айнан шу кун ҳақида сўз юритар экансиз, "65ёшга қадар футбол ўйнашни" орзу қиладиган Жижжини унутадиган бўлсангиз, сиз футбол сир-асрорларидан бехабар инсонсиз.

Яна шуни унутмангки, мабодо “Реал” ёки “Бавария” тақдир "ҳазили" туфайли қуйи лигага равона бўлганида, на униси на буниси клубида қола олади деб айта олмайсиз, аммо Буффон буни бир маротаба қилган, керак бўлса яна қилаверади.Унинг ажойиб сейвлари,яккакурашлардаги маҳоратли ҳаракатлари билан бир қаторда "САДОҚАТ"и ҳам алоҳида эътиборга лойиқдир.

Заҳира ўйинчиси:Мануэл Ноер

2-Рақам...

"Юве" таркибида “қария”ларни кўришга одатланиб қолганмиз.Эвра, Пирло кабилар бунга яққол мисол. Айнан 2-рақам эгаси (бир пайтлар) бўлмиш Дани Алвес ҳам ҳозир айнан “Оқ-Қоралар” таркибида жавлон ураяпти.Аммо ушбу рақамга бўлган ҳурмати чексиз эканини билдирган Дани "22","6" каби рақамларда ҳам тўп сурганини инобатга олиб ушбу ўриннинг ҳақиқий эгасини топишга ҳаракат қилдим ва қайсидир маънода шу йигитни топишга эришдим.

Абрамович жаноблари ўз олдига ЧЛни ютишдек улкан мақсадни қўйганида, "Челси" клубидан ўзининг марҳаматини аямади.Бир қатор маҳоратли футболчилар қаторида 2008-йилда “Аристократлар” сафига келиб қўшилган, клуби учун нафақат рақибини, балки ўзини ҳам аямайдиган,яккакурашларга доим шай,ҳеч нарсадан тап тортмайдиган "серб ўғлони" ҳам бор эди.

Бранислав Ивановичнинг ёши ўтгани сайин тезлиги камайган бўлса, маҳорати, чидамлилиги ошиб борди.Қанотда ҳам, марказий ҳимояда ҳам бир хил жонбозлик кўрсатувчи Брас Терри жаноблари билан ажойиб тандем ҳосил қила олганди.

Ҳозирда ўзининг ўрнини асраш мақсадида ҳаракат қилаётган эрсада, у 2-рақамлар ичида замонимизнинг энг яхшиларидан эканини исботлаб улгурган.Хусусан, 2012-йилги Челсининг "қулоқли кубок"ни ютишида муҳим ўрин тутганди.У нафақат Сербия футболи тарихига, балким, "Челси" тарихига ҳам ўз номини зарҳал ҳарфлар ила битишга эришди...

Эътиборли жиҳати шундаки "Барселона" "Бавария" каби клубларда 2-рақам ўзининг эгасини кутиб ётибди.Бизда эса бу рақамнинг эгаси бор у ягона...

Захира ўйинчи:Даниэл Cарваҳал

Давоми>>

Киритилган сана: 28.12.2016 16:12. Ўкилди: 6251 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.