Кириш Регистрация

Блог

FCB.UZ — бу «Барселона»

FCB.UZ блоги

Ой бориб омон қайтмаганлар ёки ФИФА «вируси»дан зарар кўрганлар

Баҳо:
+0; -0

Мана навбатдаги ФИФА кунлари ҳам ўз якунига етди ва футболчилар ўз клубларига қайтишмоқда. Терма жамоадаги учрашувларда қатнашиш ва турнирларда иштирок этиш - Ватанпарварликдан бошқа нарса эмас. Барчаси Ватан учун қилинади, ҳамма ягона мақсад учун курашади. 
Лекин айнан ФИФА кунларида ташкил этилган учрашувларда кўплаб футболчилар жароҳат оладилар ва баъзан клубларини қийин ҳолатга тушириб қўядилар.

Энди ана шундай "омон қайтмаганлар"ни келтирамиз:
1. Самуэл Юмтити. "Барcелона" ҳимоячиси Франция терма жамоасига қўшилган кунидан бир кун ўтиб машғулотларда сон мушакларидан жароҳат олган ва Франция терма жамоаси қароргоҳини тарк этган. Текширувлардан сўнг Самуэл Юмтити 3 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлди. Самуэл Юмтити ушбу мавсум жамоага қўшилганига қарамасдан жуда юқори савияда ўйин ўтказаётган эди. Бу жароҳат янги клуб иҳтиёридаги иккинчи жароҳати ҳисобланади. 
2. Эктор Бельерин. "Барcелона" қизиқишлари доирасида турган "Арсенал" клуби ҳимоячиси эса Испания ёшлар терма жамоаси сафида жароҳат орттириб олган ва 21 ёшли футболчи уч ҳафтага сафдан чиққан. Футболҳи Арсеналнинг ноябр ойига белгиланган барча учрашувларни ўтказиб юборади.
3. Клаудио Браво. "Манчестер Сити" клуби дарвозабони Колумбияга қарши кечган учрашувда жароҳат олган. Дарвозабон ўйин вақтида колумбиялик бир футболчи билан тўнашиб кетган ва тиззаси шикастланган. 64-дақиқада унинг ўрнини Жонни Эррера эгаллаган. Текширувлардан сўнг Браво яна машғулотларга қайтди ва кейинги Чили - Уругвай учрашувида майдонга тушди. 

 4. Роберт Левандовски Руминияга қарши кечган ўйин вақтида петарда портлашидан жароҳат олди. Полша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ЖЧ саралаши доирасида Руминияга қарши кечган ўйин вақтида мухлислар томонидан портлатилган петардадан жароҳат олди.

Учраушвнинг 54-дақиқасида мухлислардан бири майдонга петарда улоқтирган. Левандовски ҳакамга уни кўрсатаётган вақтда петарда портлаб кетди. Полша терма жамоаси сардори юзини ушлаганча майдонга йиқилди ва шифокорлар унга ёрдам бериш учун тезда етиб келдилар.

Хабар қилинишича, ҳакам дарҳол ФИФА делегацияси билан ўйинни тўхтатиш борасида маслаҳатлашиб олди. Аммо Левандовски майдонга қайтгач, учрашувни давом эттиришга қарор қилишди.

Давоми>>

Киритилган сана: 18.11.2016 16:12. Ўкилди: 8024 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.