Кириш Регистрация

Блог

FCB.UZ — бу «Барселона»

FCB.UZ блоги

Футбол тарихидаги энг қиммат бразилияликлар ТОП-7

Баҳо:
+-7; -0

Ушбу мақола орқали сизга футбол тарихидаги энг қиммат бразилиялик футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 

7.  Давид Луиз - 50 млн.евро
2014 йили Парижнинг ПСЖ жамоаси Лондоннинг "Челси" клубидан Луизни 50 млн.еврога сотиб олди. Ўша пайтда ҳимоячининг нархи 26 млн. эди. Бироқ Париж клуби Давидни қўлга киритиш учун пулни аяб ўтирмади. Қизиқ томони қисқа вақтдан сўнг Луиз яна "Челси"га қайта сотиб юборилди - 35 млн.га. 

6.  Алекс Тейшейра - 50 млн.евро
2015 йили Украина чемпионатининг энг ёрқин юлдузи учун "Ливерпул"дек клуб "совчи" юборди. Бироқ Алекс ёрқин келажакдан кўра, пулни афзал билди ва Хитойнинг "Жиангсу Сунинг" клубига йўл олди. Бу трансфер Хитой клублари учун рекордга айланган эди. 

5.  Халк - 55 млн.евро
Хитойликларнинг катта пулларига учган яна бир бразилиялик футболчи бу Халкдир.  "Зенит" ҳужумчиси учун чин юртининг "Шанхай СПИГ" жамоаси 2016 йили 55 млн.евро тўлади.  Россия чемпионатининг асосий юлдузи учун ҳам кучли бешликнинг бир қатор жамоалари қизиқиш билдиришган эди. 

4.  Оскар - 60 млн.евро
Хитойнинг "Шанхай СПИГ" клуби 2016 йили Халк билан бирга "Челси"дан Оскарни ҳам рекорд суммага сотиб олди. Лондон клуби 25 ёшли ярим ҳимоячи учун билдирилган 60 млн.евролик таклифни рад эта олмасди. Шу тариқа Оскар Осиё футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. 

Давоми>>>

Киритилган сана: 12.08.2017 17:23. Ўкилди: 35252 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


FARFOR
Сана: 17.04.2018 15:40. FARFORга ёзиш
+-8; -0
thumbsup thumbsup thumbsup

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.