Кириш Регистрация

«Футболчи ҳам эмас дейилган Жепаров «йўлбарс тишли»га айланди!»

Баҳо:
+ | -

Кеча “Сеул” – “Чонбук” 1:2, “Сувон” – “Инчон” 2:1, “Сеонгнам” – “Чоннам” 0:0 ўйинлари билан бошланган Жанубий Корея кей-лигаси 2-тур ўйинлари бугун давом эттирилди.

Дастлаб кей-лига дебютантлари ҳисобланган “Теджон” – “Гвангжу” ўйинида меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, бугуннинг марказий ўйини ҳисобланган “Поханг Стилерс” - “Улсан Хёндэ ўйини маҳаллий вақт билан соат 14:15да бошланди. Биринчи турда ўз майдонида “Сеул”ни мағлуб этган улсанликлар бу ўйинни ҳам кўтаринки руҳда ўтказишди. Илк гол биринчи бўлимнинг ҳакам қўшиб берган дақиқаларида ҳамюртимиз Сервер Жепаров томонидан киритилди. Чап қанотдан ошириб берилган тўпни Сервер тўхтатмасдан мезбонлар дарвозаси сари йўллади.

Иккинчи бўлим бошларида мезбонлар Сон Жун Хонинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирган бўлса-да ульсанликлар яна 3та гол киритиб ғалабани мустаҳкамлади. 78-дақиқада “Поханг Стилерс” футболчиси Тиаго Алвес киритган гол ҳам мезбонларга фойда бермади.

Шундай қилиб, “Улсан Хёндэ” Кей-лигада карвонбошиликни қўлга олди. Бугунги ўйиндан кейин Жанубий Кореянинг «Footballist» нашри:

«Футболчи ҳам эмас дейилган Жепаров «йўлбарс тишли»га айланди!», деган сарлавҳа билан мақола чиқарди. «Ўтган мавсумда «Сеонгнам»нинг собиқ бош мураббийи Парк Жонг Хван томонидан шундай паст назар билан қаралган Сервер Жепаров ҳақида дастлаб биз ҳам шундай фикрга борган эдик. Чунки бу гапни корейс футболи тарихида муносиб ўринга эга Парк Жонг Хван айтган эди. Лекин у адашганлигини кейинчалик англаб етдик. Сервер Жепаров Парк Жонг Хван «Сеонгнам»ни бошқарган вақтларда «совиб қолган мазали овқат» ҳолатида эди. У энди «Улсан» сафида порлай бошлади. Ҳа, «Улсан» бош мураббийи Юн Жонг Хван айтганидек, «Сервер Улсанга жуда керакли футболчи», дея корейс нашри ҳамюртимиз ҳақида илиқ фикрларни аямаган.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:44, 15.03.2015.
Ўқилди: 13329 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4750]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4435]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4210]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3411]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3402]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3217]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2881]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2833]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2467]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2457]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик