Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо аллақачон "Реал" таркибини режалаштиришни бошлагани ҳақида гап-сўзлар юрибди. Португалиялик топ-мураббий мадридликлар раҳбариятидан тўртта позицияни кучайтиришни сўрагани, улардан бири – ўнг қанот ҳимояси эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Душанба куни "Реал" Дани Карвахаль жамоадан кетишини эълон қилди ва энди мадридликларга Трент Александр-Арнольд билан рақобатлаша оладиган футболчи керак. Журналист Мигель Серранога таянган ҳолда The Touchline нашрининг хабар беришича, Жозе Моуриньога ҳимоячи Диогу Далотнинг ўйини жуда ёқади. "Special One" Мадрид клубидан "Манчестер Юнайтед"нинг 27 ёшли португалиялик футболчисини сотиб олишни сўраши мумкин.

Нуфузли Transfermarkt портали Диогу Далотнинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ ушбу ҳимоячи "МЮ" сафида Моуриньо қўл остида тўп сурган.

Киритилди: 09:41, 19.05.2026.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12550]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6422]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5124]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4419]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4154]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3405]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2535]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1995]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1872]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1861]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик