Кириш Регистрация

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Эндрик 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини "Лион" клубида ўтказиб, у ерда етарли ўйин амалиётига эга бўлди ва тажриба тўплади. "Тўқувчилар" учун мавсум якунланди ва энди бразилиялик футболчи "Реал"га қайтмоқда.

Таниқли журналист Фабрицио Романо ўзининг YouTube каналидаги кўрсатувида маълум қилишича, "Реал" раҳбарияти кейинги мавсум режаларини тузишда Эндрикни муҳим футболчи деб ҳисобламоқда. Мадрид клуби бразилиялик иқтидорга тўлиқ ишонч билдирмоқда ва уни бошқа ижарага қўйиб юбормоқчи эмас.

Эндрик "Реал"нинг бош жамоаси сафида жами 40 та ўйин ўтказиб, уларда 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 19 ёшли футболчининг шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 09:38, 19.05.2026.
Ўқилди: 6998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик