Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ули Штилике: «Кей-лигада Месси ва Марадонадек футболчи йўқ»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон ва Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун таркибни эълон қилган Жанубий Корета терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике ушбу ўйинлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Терма жмоа ҳозирча қўл остимда 11 ўйин ўтказиб, 8 ғалаба ва 3 мағлубиятни қайд этди. Яқинлашаётган ўртоқлик ўйинлари жуда ҳам аҳамиятли эмас дейишмоқда. Лекин мен бу ўйинларни муҳим деб ҳисоблайман. Ушбу ўйинлар орқали шогирдларимнинг ҳолатини яна бир бор кўздан кечириб олмоқчиман. Албатта, таркибга эътирозлар бўлиши мумкин. Кей-лигани кузатиб боряпман. Унутманг: кей-лиганинг эндигина 2-тури ортда қолди. 2тагина ўйинда яхши ўйнаган футболчини дарҳол терма жамоага чақира олмайман ахир. Кей-лигада Месси ёки Марадона савиясидаги футболчилар тўп сурмайдики, ҳар ой терма жамоа учун янги юлдузларни кашф қилаверсам! Бир нечта футболчиларни кузатаётганимни инкор этмайман. Лекин улар клублари сафида тер тўкишни давом эттиришлари керак. Терма жамоа жуда масъулиятли жой. Терма жамоада ҳаммадан кўпроқ югурадиган футболчилар керак», - деди Жанубий Кореянинг германиялик бош мураббийи Ули Штилике.

ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Россия терма жамоасига гол киритган Ли Кеун Хо бу сафар таркибдан четда қолди. Журналистларнинг ҳозирда Қатарнинг «Ал-Жаиш» клубида тўп сураётган Ли Кеун Хони нега таркибга киритмаганлиги ҳақидаги саволига Ули Штилике қуйидагича жавоб қайтарди:

«Осиё Кубогида Ли Кеун Хо мен кутган ўйинни кўрсата олмади. У ишончимни қозона олмади. Бунинг устига ҳозирда ўз клуби сафида ҳам захирадан майдонга тушаяпти. Нафақат бу футболчи билан, балки бир нечта яхши футболчилар билан футболдан ташқарида аъло муносабатдаман. Ҳаммалари олижаноб йигитлар. Лекин яхши муомала билангина терма жамоада ўйнаш камлик қилади. Менга яхши тўп тепадиган футболчилар керак».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:25, 17.03.2015.
Ўқилди: 4603 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.