“Ал-Аҳли” – “Насаф” учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа ҳужумчиси Илҳом Шомуродов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
"Эртанги ўйинда ҳар иккала жамоа фақат ғалаба учун майдонга чиқади. Фақат ким ўйинни яхшироқ ташкил этса, омад кимга кўпроқ кулиб боқса, ўша жамоа уч очко эгасига айланади. Ўйлашимча, гуруҳимизда барча жамоада имконият бир хил.
Сафарда дуранг? Эртанги ўйинда дуранг ёмон натижа ҳисобланмайди. Лекин биз бу ўйинга фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ўтган турда ўз хатоларимиз эвазига Жиддада мағлуб бўлдик. Бу сафар бундай хатоларни такрорламасликка уринамиз.
Рақибимиз гуруҳда сўнгги поғонада бораётгани бу унинг кучсиз дейишга асос бўла олмади. Сабаби дубайликлар таркибида яхши, шаклланган футболчилар бор. Таркибимизда жароҳатланган футболчилар йўқ. Жамоамизнинг ўз ўйин услуби бор. Жиддий рақибга қарши очиқ футбол намойиш этмаслигимиз мумкин. Лекин тартибли ўйин кўрсатиб, ўзимиз учун керакли натижага эришмоқчимиз. “Ал-Аҳли”нинг ОЧЛ ва ўз чемпионатидаги ўйинларини кўрдик. Кучли футболчи ва кучли мураббийга эга жамоа. Бундан керакли хулосалар чиқарди. Эртага бизга осон бўлмайди" - дейди Рўзиқул Бердиев.