Учрашув бошидаёқ "Бунёдкор" футболчилари ниятлари жиддийлигини исботлаш мақсадида фаол курашга киришдилар. Кетма-кет ҳужумлар, вазиятлар аммо уларни голга айлантиришда "қалдирғочлар"га совуққонлик етишмаган бўлса, баъзан рақиб дарвозабони Клауде Амин тўсқинлик қилди. У ҳам худди ўтган турдаги "Персеполис" дарвозабонини эслтаиб юборди. Умуман, биринчи бўлим "Персполис" билан ўтган бутун ўйинни эслатиб юборди: ташаббус "Бунёдкор"да, аммо натижа меҳмонларда...
9-дақиқада Шораҳмедов олдинги чизиқдаги Воҳид Шодиевга жуда қулай тўп оширди, аммо Воҳиднинг бош билан берган зарбаси тўғри Аминга келиб тушди. Бу дарвозабон 13-дақиқада ҳам ҳужумчилардан чаққонроқ ҳаракат қилиб хавни бартараф этган эди.
Шундан сўнг ҳам мезбонлар жуда ва жуда кўп ҳужумлар, уюштиришди.
27-дақиқада Акбар Тўраев ўз майдончаси ичида 1га 1 вазитга чиққан Муҳаммад Исмоилнинг оқлар остига ташланиб уни йийитди, Ҳакам ўйлаб ўтирмай 11 метрлик белгини кўрсатди. Бу вазиятдан олдин Тўраев билан 1га 1 вазиятга чииқанда меҳмонлар ҳужумчиси оффсайда бўлган эди, ҳар ҳолда. Пенальтини Лахвиянинг жанубий кореялик легионери Нам Тэ Хи аниқ бажариб ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим ҳам тўлиқ "Бунёдкор" устунлигида ўтган бўлсада, Лахвия дарвозасини нишонга оиш унга нисб этмади. Садор Рашидовнинг ўрнига майдонга тушган Шомуродов дастлабки дақиқасидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, аммо унинг дарвозага тескари турган ҳолда берган зарбаси ноаниқ бўлди.
Орада қарши ҳужумга ўтиб трган Лахвида ҳам яхши вазият бўлди. 61-дақиқада Исмоил Муҳаммад шериги Раззоқни қулайпас билан таъминлади, Раззоқнинг зарбаси ҳимояимизга тегиб дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
Охирги ўн дақиқада "Бунёдкор" ҳеч бўлмас ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет ҳужумлар уюштирди. Бир қанча вазиятлар ҳам вужудга келди, аммо Шораҳмедов ва Зуаги вазиятлардан фойдалана олмадилар.
Урашувга қўшиб берилган 5 дақиқа ҳам мезбонларга ёрдам бермади. Учинчи учрашув, иккинчи мағлубият. "Бунёдкор" гуруҳда аутсайдерга айланди.
ОЧЛ. 3-тур, А гуруҳ
"БУНЁДКОР" (Ўзбекистон) - "ЛАХВИЯ" (Қатар)
Гол: Нам Тэ Хи (27-пен)
БУНЁДКОР: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Шокир Зуаги, 9.Сато Минори, 11.Мирзоҳид Ғофуров, 13.Иван Милошевич, 14.Воҳид Шодиев, 16.Артём Филипосян, 20.Самир Бекрич, 21.Сардор Рашидов, 48.Акромжон Комилов.
ЛАХВИЯ: 40.Клауде Амин, 2.Муҳаммад Муса, 4.Хосе Морено, 5.Муҳаммад Раззоқ, 7.Холид Муфта, 8.Луиз Мартин, 10.Нам Тэ Хи, 12.Карим Будиаф, 14.Муҳаммад Абдуллоҳ, 70.Исмоил Муҳаммад, 79.Владимир Вайс.