"Барчаси бошқача бўлиши керак эди..."
Қадрли "Локомотив" мухлислари! "Ал-Cадд"га қарши ўйин қанчали аламли кечмасин, ҳисоб қанчалик йирик бўлмасин ва жамоа қанчалик танқидга учрамасин, клубимиз сизни қадрлайди ва ҳамиша сизнинг қувватловингизга муҳтож туради.
Ўйиндан олдин, ҳар бир ўйинчи билан гаплашиб, ўйинга бўлган тайёргарлигини сўраганимизда, барчаси бир овоздан "биз бугун ғалаба қозонамиз, худо ҳоласа", - дея қўлларини дуога қўл очиб, Худодан илтижо қилишарди. Бироқ, ўйин бошқача тус олди, ҳамон бу вазият айрим ўйинчилар учун қўрқинчли тушдек, туюлмоқда.
Ўйлаймизки, аламли йиқилишдан сўнг, жасоратли туриш вақти келади ва "Локомотив" жамоаси бу каби шармандаликни бошқа мухлисларига тақдим қилмайди. Қуйида биринчи таймдан олинган лавҳаларни эътиборингизга ҳавола қиляпмиз, сабабибарчаси бошқача бўилиши керак эди. Лекин, раҳматли Давлат Турдалиев гапи билан айтадиган бўлсак, "Майдон текис, тўп думалоқ"... ортиқча изоҳга хожат йўқ!
Биз билан охиригача бўлиб, туриб берганингиз учун катта рахмат, азиз мухлисимиз!
Таркиб сараланган, ўйинчилар яхши тайёрланган эди...
Муллажонов пенальти ишлайман деб ўйламаган эди...
Яничич гол ура олмаслигини билмаган эди...
Ҳуссайн Амотта рақиби Абрамовни бундай ҳисобда ютишни орзу қилмаган эди...
Темурхўжа гол уришга ҳар қанча уринаётган эди...
Ҳасанов кўрсатмаларни тўғри бажараётган эди...
Бенжамин ҳам пенальти беришга "тайёр" эди...
Зотеев ҳакамга ялинади деб ким ҳам ўйлаган эди...
Маъмур Икромов бу гол охиргиси бўлади деб ишонган эди...