Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Бора Милутинович: «Абрамовнинг кўрсатмалари тўғри бажарилса, уни енгиш жуда қийин бўлади»

Баҳо:
+ | -1

Доҳа, 17 март — Вадим Абрамов билан матбуот анжуманидан сўнг кўришиб, унга далда бўлган Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Бора Милутинович, "Локомотив" матбуот хизматига қисқача интервью беришга рози бўлди.

"Ўйинни ўз кўзим билан томоша қилмаганимда, бу жамоани Абрамов эмас, қандайдир ёш йигит бошқаряпти деган фикрга борардим. "Локомотив" минтақангизда ҳам жисмонан, ҳам тактик жиҳатдан кучли жамоалардан саналади. Абрамовнинг кўрсатмалари тўғри бажарилса, уни енгиш жуда қийин. Таркиб ва ўйинчиларни танлаш бўйича бирор нарса дея олмайман. Аммо, биринчи дақиқалардан "Локо", рақиби "Ас-Садд"га қараганда анча устун кўринди. Тезкор иккита гол эса, жамоадаги ўйинчилар орасида қандайдир тушунмовчилик мавжуд бўлгани учун юзага келгандек. Худди ўйинчилар уришиб қолгандек, балки низо ҳам бордек, назаримда. Лекин, аниқ бир фикр билдира олмайман, жамоа ичида эмасман. Абрамовга ачиндим, шунча меҳнат ва ҳаракатлар битта ўйин туфайли чиппакка чиқса. Бироқ, бундай вазият ҳар ким билан ҳам бўлади, ҳатто Бразилиядек футбол юлдузларига бой жамоа билан ҳам. Нима ҳам дердим, "Локомотив" бу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, бундан кейинги учрашувларда ёрқин ўйин намойиш қилишига тилакдошман", — дея фикрини якунлади, 74 ёшли сербиялик мутахассис.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 13:04, 18.03.2015.
Ўқилди: 7471 марта.
Фикрлар: 63 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.