Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Стоичков: "Мени Роналду билан таққосламанг, у аввал мен ютган совринларга эришиб олсин"

Баҳо:
+ | -1

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Христо Стоичков ўзи билан "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни таққослаш ўринсиз деб ҳисобламоқда.

"Мени ким биландир таққосламанг. Кўрамиз, Роналду мен ютган совринларга эриша олармикан. Агар ташриф карточкасига назар ташласак... Унга энг яхши тилакларим, аммо кўрамиз, у жаҳон ва Европа чемпионатининг энг яхши тўпурари бўла олармикан. Шундан сўнг бу ҳақда гаплашсак бўлади", - дейди Стоичков.

Стоичков, "Барселона" сафида беш марта Испания чемпиони (1990/91, 1991/92, 1992/93, 1993/94, 1997/98), Чемпионлар кубоги (1991/92), Кубок эгалари Кубоги (1996/97) ғолиби ва "Олтин тўп" эгаси бўлган. 1994 йилги жаҳон чемпионатида Болгария терма жамоаси сафида 4-ўринни олган ва 6та гол билан энг яхши тўпурар бўлган. Мавсум-1989/90да "Олтин бутса"соҳиби бўлган.

Роналду эса "МЮ" сафида уч карра Англия чемпиони (2006/07, 2007/08 и 2008/09) ва чемпионлар лигаси ғолиби (2007/08). "Реал" сафида бир марта Испания чемпиони(2011/12) ва чемпионлар лигаси ғолиби (2013/14) бўлган. Уч марта "Олтин тўп" ва уч карра "Олтин бутса" соҳиби бўлган.

Манба: championat.ru
Киритилди: 14:07, 20.03.2015.
Ўқилди: 8532 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.